Қимматбаҳо металларга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахслар рағбатлантирилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Унга кўра, 2026 йил 1 январдан қуйидагилар бекор қилинади:
- қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ишлаб чиқарилган заргарлик буюмлари ва ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш бўйича айланмани ҚҚСдан озод қилишга оид имтиёз;
- олтиндан ясалган заргарлик буюмларини чакана савдода сотганлик учун йиғим.
Шунингдек, 2028 йил 1 январгача заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ёки уларни сотиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларга ҚҚСнинг 80 фоизи ҳар ойнинг 25-санасигача автоматик равишда республика бюджетидан қайтарилади.
2025 йил 1 сентябрдан:
- ЯТТларга заргарлик буюмларини сотиш фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилади;
- Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси томонидан Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида заргарлик буюмларининг асиллик даражасини текшириш ва уларни тамғалаш бўйича сайёр хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади;
- қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисида Солиқ мобил иловаси орқали хабар берган шахсларга ундирилган жарима миқдорининг 50 фоизи миқдорида мукофот тўланади.
“Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, заргарлик марказларида фаолият юритаётган тадбиркорларга қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилади, жумладан:
- қимматбаҳо металларни кечиктириб тўлаш шарти билан сотишда 90 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига фоиз ҳисобланмайди, 91-кундан бошлаб 180 кунгача амалга оширилган тўловлар қисмига — йиллик 3 фоиз миқдорида фоиз ҳисобланади;
- заргарлик марказларида “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси ва Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг филиаллари фаолияти (сайёр хизмат кўрсатиш) йўлга қўйилади;
- заргарлик марказларида фаолият юритаётган тадбиркорлар “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига аъзо бўлганда аъзолик бадалини 50 фоизлик чегирма билан тўлайди.
Божхоначилар йил бошидан буён салкам 40 кг заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйди.
Ўзбекистонда заргарлар ҳам якка тадбиркор сифатида тилла буюмлар савдоси билан шуғулланиши мумкин бўлади. 2024 йилда заргарликда ишлаб чиқариш 200 миллион доллардан ошди, экспорт 17 фоизга ўсиб, 92 миллион долларга етди. Соҳада “хуфиёна” иқтисодиёт улуши юқори экани кўрсатиб ўтилди. Йилига 550-600 миллион долларлик буюмлар норасмий тилла бозорларида айланмоқда. Ёки, мустақил изловчилар 2020 йилда 40 килограмм олтин топширган бўлса, ўтган йили бу 100 карра камайган.
Изоҳ (0)