• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    «Аҳмоқлар учун тест»: Германияда йўл ҳаракати қоидабузарларига қарши қандай курашилади?

    Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидалари соҳасида жиддий ислоҳотлар бошланиши кутилмоқда. 2022 йилнинг 10 февраль куни президент Самарқандга ташрифи давомида шаҳарда тезликни пасайтириб, тирбандликларни камайтириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, тез орада пойтахт Тошкентда тезлик кўпи билан 60 километр/соатгача белгиланиши ҳам айтилди.

    Давлат раҳбари 11 февраль куни ўтказилган видеоселекторда мамлакатда 2021 йилда 10 мингдан зиёд авария содир этилгани ва 9 мингдан ортиқ фуқаро жароҳат олгани, 2,5 мингга яқин одам (263 нафар бола) ҳалок бўлгани ҳақида гапирди. Бундан ташқари, қоидабузар ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими жорий этилиши, йўл ҳаракати қоидалари анча эскиргани ва уларнинг халқаро стандартлар асосида янгидан ишлаб чиқилиши қайд этилди.

    Ушбу воқеалар фонида «Дарё» йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда илғор мамлакатлардан бири — Германияда қоидабузарларга қарши қандай кураш олиб борилиши ҳақида маълумот беради.

    Фото: Aussiedlerbote

    Фото: Aussiedlerbote
    Германияда йўл ҳаракати қоидаларини муттасил бузувчиларига нисбатан ўзига хос жазо чораси кенг тарқалган бўлиб, унинг номи «Idiotentest», яъни «Аҳмоқлар учун тест» деб номланади. Агар Германияда кетма-кет 3 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган бўлсангиз, ҳукумат сизни «аҳмоқ» деб ҳисоблайди ва 3 ойга автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилади. Кейин эса сизни «Idiotentest»га юборади.

    Масалан, биринчи марта йўл ҳаракати қоидаларини буздингиз — шаҳар ичида тезликни соатига 20 километрга оширдингиз (дарвоқе, Германияда шаҳар ичида чекланган тезлик 50 километр/соатни ташкил қилади). Биринчи марта катта миқдордаги жарима билан қутиласиз. Сизга қоидабузарлик қайд этган машинангизнинг фотосурати хат орқали юборилади. Хатда тўланиши керак бўлган жарима миқдори ҳам кўрсатилади.

    Германияда жарималар миқдори жуда катта. Немислар қонунни бузувчиларга нисбатан қатъий ва шафқатсиз муносабатда бўлади. Масалан, шаҳар ичида тезликни оширганлик учун белгиланган жарималар 70 евродан (865 минг сўмдан ортиқ) бошланади. Тезлик қанча юқори бўлса, жарима миқдори ҳам шунча кўп бўлади. Пиёдалар юриш йўлаги, велойўлаклардан фойдаланиш қоидаларини бузиш эса 100 еврога  тушади (1 миллион 200 минг сўмдан ортиқ).

    Шундай қилиб, йўл ҳаракати қоидаларининг биринчи бузилиши яхшигина сумма ёзилган квитанцияга олиб келади. Иккинчи қоидабузарлик биринчисига нисбатан каттароқ жарима билан жазоланади. Агар сиз учинчи марта қоида бузсангиз, у ҳолда узоқ муддат ёдингиздан чиқмайдиган синовдан ўтишингизга тўғри келади.

    Немис расмийлари агар кетма-кет учинчи марта йўл ҳаракати қоидаларини бузсангиз, сизни шунчаки «аҳмоқ» деб ҳисоблайди. Аввалига 3 ойга автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўласиз, бу ҳақда почта орқали хабар қилинади. Кейин эса сиздан «Idiotentest»дан ўтиш талаб қилинади. Тайёргарликсиз тестдан ўта олмайсиз, шунинг учун психолог билан 40 та машғулотда қатнашиш керак бўлади. Ҳар бир дарс бир соат давом этади ва 100 евро туради. Ҳар бир дарсдан сўнг сизга дарс бажарилгани ва унинг пули тўланганини тасдиқловчи муҳр босилган ҳужжат берилади. Автомобиль бошқаруви пайтида ўзингизни қандай тутишни ўргатадиган барча 40 та дарсда қатнашиб, 4000 еврони тўлаганингиздан сўнг «Idiotentest»га қабул қилинасиз.

    Тестдан олдин ўтилиши керак бўлган тиббий текширувлар, турли анализлар ва бошқа югур-югурлар алоҳида мавзу. Бу босқичлардан ўтгунча қоидабузар аниқ тавбасига таяниб бўлади.

    Фото: «Германиа.оне»

    Фото: «Германиа.оне»

    Энди эса «Idiotentest» ҳақида. Кўпчилик биринчи уринишда тестдан ўта олмайди, чунки унда чалғитувчи саволлар кўп. Қуйида «Idiotentest»да тушадиган баъзи саволлардан намуналар тақдим этилади.

    1. Монанинг отасининг бешта қизи бор: Лала, Леле, Лулу ва Лоло. Бешинчисининг номи нима?

    Жавоб: Мона.

    2. Электрпоезд шимолдан жанубга қараб ҳаракатланмоқда. Шамол эса жанубдан шимолга қараб эсяпти. Шунда поезддан чиқадиган тутун қайси йўналишда бўлади?

    Жавоб: Электрпоезддан тутун чиқмайди.

    3. Икки ота ва икки ўғил балиқ овлашга кетди. Улар жами 3 та балиқ тутди, лекин ҳар бири уйга биттадан балиқ олиб келди. Бу қандай содир бўлиши мумкин?

    Жавоб: Балиқ овига ўғил, ота ва бобо борган.

    4. Мен сизга қўлларимни кўрсатаман. Уларда 10 та бармоқ бор. 10 та қўлда нечта бармоқ бор?

    Жавоб: 50 та.

    5. Иккита самолёт Лондондан Берлинга учмоқда. Бири 1 соат-у 15 дақиқа парвоз қилади, иккинчиси эса 75 дақиқа. Берлинга қайси самолёт тезроқ етиб боради?

    Жавоб: Иккаласи бир вақтда етиб боради.

    Ҳайдовчилик гувоҳномасини қайтариб олиш учун Германияда анча-мунча маблағ, вақт ва албатта, асабни сарфлаш керак бўлади. Бундай чоралар қоидабузар келаси сафар рулга ўтиришдан олдин минг марта ўйлаб, кейин қарор қабул қилишини таъминлаш учун йўлга қўйилган. Германиядаги каби қоидабузарларга қарши кураш чоралари фақат коррупция бўлмаган ҳолатларда самара бериши аллақачон исбот талаб қилмас аксиомага айланиб бўлган.

    Ёқубжон Бобожонов тайёрлади

    14.02.2022, 12:42   Изоҳ (0)   26843
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.