Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифининг биринчи куни якунида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳамроҳлигида Sea Breeze дам олиш мажмуаси фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф чоғида Каспий денгизининг ғарбий соҳилидаги ушбу йирик халқаро сайёҳлик маркази фаолияти ҳақида тақдимот ўтказилди.

Давлат раҳбарига бу ерда яратилган шароитлар, дам олиш зоналари, пляжлар, спорт майдончалари, меҳмонхоналар, коттежлар ва турар жой мажмуалари ҳақида маълумот берилди.

Лойиҳа замонавий “Каспий ривераси”га айланган. Курорт қарийб 500 гектар майдонни эгаллаган. Бу ерда 6,5 километрлик пляж зонаси, 150 гектар майдонда яшил ҳудудлар ва дам олиш объектлари мавжуд бўлиб, 700 мингга яқин дарахт ва буталар экилган.

Изоҳ (0)