• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ёшларнинг турли соҳалардаги лойиҳалари, кашфиёт ва ютуқлари билан танишди (фото)

    Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказига ташриф буюриб, ёшларнинг турли соҳалардаги лойиҳалари, кашфиёт ва ютуқлари билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Конгресс марказига кираверишда ёшларнинг турли соҳалардаги лойиҳалари, кашфиёт ва ютуқлари тақдимот қилинди. Масалан, “Ёш инноваторлар” кўргазмасида муҳандислик, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, учувчисиз қурилмалар намойиш этилган. “Яшил ташаббуслар” майдончасида экология, муқобил энергетика, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларга оид ишланмалар кўрсатилган.

    “Креатив лойиҳалар” бўлимидан ҳунармандлик, дизайн, тасвирий санъат, видео ва продюсерлик фаолиятидаги ютуқлар ўрин олган. “Ёшлар тадбиркорлиги ва стартаплар” майдончасида ушбу йўналишдаги муваффақиятли лойиҳалар ҳақида маълумот берилган.

    Жумладан, тошкентлик Рустам Ҳамдамовнинг Billz дастури кичик ва ўрта бизнесни автоматлаштиришга ёрдам беради. Ҳозиргача бу лойиҳага Буюк Британия, Сингапур, Туркия ишбилармонлари 6 миллион 600 минг доллар миқдорида инвестиция киритган.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қорақалпоғистонлик ёш фермер Шерзод Ниязимбетов органик помидорлар етиштириб, қуёшда қуритиб ва қадоқлаб, Италия ҳамда Франция каби давлатларга экспорт қилмоқда. Унинг корхонасида 200 нафарга яқин ходим ишламоқда.

    Ўзбекистон президентининг 2019 йилдаги қарори билан ташкил этилган Ёшлар академияси бугунги кунда 7 мингдан зиёд ёш олимларни бирлаштирган. Кўргазмада улар учун кенг ўрин ажратилган. Тошкентлик Сайфулло Қодиров экин майдонларини рақамли хариталаш ва юқоридан дори сепиш имконини берувчи дронлар ясаган.

    Олимлар орасида “Рақамли авлод қизлари” танлови ғолибалари кўплиги ҳам диққатга сазовор. Хоразмлик Лобар Абдуллаева онкологик касалликларга сунъий интеллект орқали ташхис қўйишга мўлжалланган AI Scan дастурини ишлаб чиққан. Қорақалпоғистонлик Қумара Сагидуллаева қуёш энергиясида юрувчи кичик трактор, тошкентлик Абдуллоҳ Жамолиддинов боғни автоматик суғориш тизимини ихтиро қилган.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари мазкур тақдимотлар билан танишиб, уларнинг ташаббускорлари билан мулоқот қилди.

    “Ёшларимизнинг ҳар бир муваффақияти биз учун куч-қудрат, мамлакатимиз келажагига таянч. Бугун фарзандларимиз замонавий йўналишларни эгаллаб, анча илгарилаб кетяпти. Уларни қўллаб-қувватласак, сифатли таълим бериб, шароит ярацак, бундан ҳам катта натижаларга эришади”, деди Шавкат Мирзиёев.
    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Мутасаддиларга ихтирочи ёшларни тегишли вазирликларга бириктириб, лойиҳаларини ривожлантириш бўйича кўрсатма берилди.        

    Мамлакатда бундай иқтидорли ўғил-қизлар кўп. Бу таълим соҳасига, айниқса, STEAM йўналишларига қаратилаётган эътибор натижаси. Сўнгги йилларда математика, физика, кимё ва ахборот технологияларига ихтисослашган кўплаб мактаблар ташкил этилди. “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 325 минг йигит-қиз ўқитилди.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ёш тадбиркорлар ташкил қилган 261 та корхонанинг йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан ошган. Стартапларни  молиялаштиришга 145 миллион доллар венчур сармоя киритилган.

    Байрам муносабати билан ўтган учрашувда президент ёшлар учун янада кенг имкониятларни белгилаб берди.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    30 июн, 16:59   Изоҳ (0)   801
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Шавкат Мирзиёев#ёшлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ёшлар мажруҳ бўлиб қоляпти” — Шавкат Мирзиёев ўқувчиларга автомобилни ижарага бериш авж олгани ҳақида гапирди

    15 май, 14:20

    Ўзбекистонда Болалар контентини ривожлантириш маркази ташкил этилди

    15 май, 16:02

    “Дарё” дайжести: 15 майнинг энг муҳим хабарлари

    15 май, 22:50

    Наманганда 1 суткада болалар автомобиль ҳайдашига оид 45 та ҳолат аниқланди

    18 май, 18:51

    Наманганда эсдаликка видео олмоқчи бўлган битирувчиларга чора кўрилди (видео) 

    19 май, 19:03

    Уй кондиционерини ўрнатган, рул устида ош еган: Наманганда қоидабузар “блогер”ларга чора кўрилди (видео)

    21 май, 18:50

    Ўзбекистон ва Словения ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда

    22 май, 19:11

    Президент мактабларни битираётган йигит-қизларга табрик йўллади

    23 май, 19:43

    Республика бўйлаб бир кунда ўқувчилар томонидан автомобиль бошқариш билан боғлиқ 256 та ҳолат аниқланди

    24 май, 19:10

    “Сунъий интеллектдан умумбашарият манфаатлари йўлида оқилона ва самарали фойдаланиш зарур” — Шавкат Мирзиёев

    29 май, 13:05

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

    5 июн, 18:13

    Истеъдодлар фабрикаси — Бўзатов ФЕСТ янги юлдузларни кашф этди

    8 июн, 17:00

    Хитой компанияси Ўзбекистонда божхона юкларини сканерлаш технологияларини жорий қилиши мумкин

    11 июн, 19:10

    Ўзбекистон туманларида бошқарув тизими ўзгаради

    16 июн, 15:51

    Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари Кенг қамровли шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилди

    24 июн, 19:44

    “Дарё” дайжести: 25 июннинг энг муҳим хабарлари

    25 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга боради

    26 июн, 12:21

    Ўзбекистоннинг ядровий зарарни қоплаш бўйича конвенцияга қўшилиши маъқулланди

    26 июн, 15:00

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Минскка жўнаб кетди

    26 июн, 17:01

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    26 июн, 22:22

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    26 июн, 23:01

    Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклади

    27 июн, 10:02

    Тошкентда тирбандликлар прогноз қилинадиган марказ ишга туширилди

    27 июн, 14:15

    Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқи доирасида жорий этилган “Чегара билмайдиган иш” интеграциялашган платформасига қўшилиши мумкин

    27 июн, 17:09

    Шавкат Мирзиёев ЕОИИ саммитида иштирок этди

    27 июн, 18:05

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    27 июн, 21:10

    Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий форумида: минтақавий фаоллик ва  иқтисодий дипломатия 

    27 июн, 21:30

    “Дарё” дайжести: 27 июннинг энг муҳим хабарлари

    27 июн, 23:05

    Хоразмда ФВВ тизимининг 2 нафар ходими пора билан қўлга тушди 

    28 июн, 08:33

    Шавкат Мирзиёев туркман халқи миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

    29 июн, 17:00
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар компьютерларни минг баробар тезлаштириш усулини топди

    Дунё | 30 июн, 22:05

    Суперлига. “Сурхон” меҳмонда “ОКМК”ни мағлуб этди

    Спорт | 30 июн, 22:03

    Америкада минг йиллар давомида мавжуд бўлган хавфли касалликнинг генетик излари топилди

    Дунё | 30 июн, 21:55

    Тошкентда моддий қийинчиликда қолган қизларни Таиландга фоҳишаликка жўнатаётган аёл ушланди 

    Ўзбекистон | 30 июн, 21:45

    Грецияда болаларни тамаки сотиб олишга юборганлар жиноий жавобгарликка тортилади 

    Дунё | 30 июн, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.