Эндиликда Фарғона, Андижон, Наманган, Бухоро, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятлари, шунингдек, Навоий шаҳри аҳолиси Yandex Gо иловасидаги Маркет хизмати орқали маҳсулотлар буюртма қилиши мумкин. Хизматда шахсий қизиқишларга мос тавсиялар лентаси мавжуд бўлиб, фойдаланувчилар товарларни хусусиятлари ва нархлари бўйича таққослаш имконига эга.
Маркет Yandex Go’да электроника ва маиший техника, уй ва таъмирлаш учун маҳсулотлар, кийим-кечак ва пойабзаллар, гўзаллик ва шахсий парвариш маҳсулотлари ва бошқаларни харид қилиш мумкин. Хизматда Yandex Factory — Маркет’нинг ўз бренди остидаги маҳсулотлар ҳам таклиф этилмоқда.
Янги ҳудудларда буюртмаларни курер орқали етказиб бериш хизмати аллақачон ишга туширилган. Бухоро, Фарғона ва Марғилон шаҳарларида эса бир кунлик муддатдан бошлаб буюртмани БТП (Буюртма тарқатиш пунктлари) орқали олиш имкони мавжуд. Яқин вақт ичида БТП хизмати бошқа ҳудудларда ҳам фаолият юритиши режалаштирилган. Тўлов иловада карта орқали ёки БТПда нақд-карта орқали тўлаш мумкин.
Маркет Yandex Gо фойдаланувчилари учун Yandex Split хизматидан фойдаланиш имкони мавжуд. У орқали харид қилаётган маҳсулотнинг бир қисмини дарҳол тўлаб, қолган қисмини 2, 4 ёки 6 ойлик график бўйича картадан автоматик тарзда тўлаш мумкин.
START50 промокоди орқали хизматга илк бор мурожаат қилувчилар учун биринчи буюртмада 50% чегирма тақдим этилади. Максимал чегирма миқдори — 50 000 сўм. Акциядан 2025 йил 31 октябргача фойдаланиш мумкин.
Бугунги кунда Маркет Yandex Gо хизмати Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида Тошкент вилояти, Самарқанд, Фарғона, Андижон, Наманган, Бухоро, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятлари ва Навоий шаҳрида ишламоқда. Компания 2025 йилнинг охиригача бутун мамлакат бўйлаб хизмат кўрсатишни режалаштирмоқда.
*Промокод бўйича чегирма фақатгина янги, яъни 180 кун ичида буюртма бермаган фойдаланувчилар учун, 01.06.2025 йилдан 31.10.2025 йилгача амал қилади.
Чегирма фақат товарларга тааллуқли бўлиб, етказиб бериш хизматини ўз ичига олмайди. Промокодлар қоидалари ва шартлари билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
https://yandex.com/legal/marketplace_promocode_uz/uz/
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)