Турк сериалларида воқеалар марказида агар бир эркак ва икки аёл ёки аксинча бўлса, воқеалар қизиқарли бўлиши аниқ. Бу эҳтирослар жўш ургани учун эмас, балки сценарий муаллифлари танлов масаласида оғриқли нуқтага тегишни билгани учун. Қуйида айнан шундай сюжетга эга сериаллар ҳақида гаплашамиз.
“Севги изтироби”, 2015
Сериалдаги ҳамма нарса фожиа қонуниятларига бўйсунади: Ниҳон ва Камол бир-бирини севади, аммо пул, қарз, таҳдид ва бошқага уйланиш севгини ҳиссиётлар жангига айлантиради. Фильм якуни юракни парчалайди, Амир эса турк сериалларидаги энг совуққон ёвузлардан бири ҳисобланади.
“Мени сақла”, 2023
Икки қиз болалигидан бир йигитни севади. Бирининг ҳаёти оғир меҳнатда ўца, бошқаси қимматбаҳо либосларда юради. Мете қайтиб келганда, гўё ҳаммаси ҳал бўлгандек: тўй, ҳашаматли ҳаёт. Аммо кутилмаганда у унутган (ёки эслашни истамаган) қизни учратиб қолади.
“Фазилат хоним ва унинг қизлари”, 2017
Она кимга турмушга чиқишни ҳал қилади. Қизлар йиғлайди. Томошабинлар эса бошларини чангаллаб қолишади, чунки бу ердаги учбурчак шунчаки севги эмас, балки оилавий муаммолар марказида. Хазан икки ака-ука ўртасида қолади — бу унинг ноз-карашма қилгани учун эмас, балки йигитлар уни самимий севиб қолганлигида.
“Садоқатсиз”, 2020
Осийо хиёнат ҳақида билгунга қадар мукаммал рафиқа эди. Аммо тўсатдан ҳамма ҳавас қиладиган ҳаёт муаммолар тўла бўшлиққа айланади. Агар романтика эмас, балки совуқ мантиқ ва хиёнатдан ҳам даҳшатлироқ жавобни кўришни истасангиз, томоша қилинг.
“Самовий ишқ”, 2010
Икки опа-сингил, бир муҳаббат, қишлоқ манзараси ва иккови ҳам севиб қолган йигит — ҳақиқий классика. Ҳаммаси оддий кўринади, лекин фильмдаги ҳар бир ҳис-туйғу олтинга тенг. Опа-сингиллар жанги эса ҳар қандай ёвуздан даҳшатли.
Изоҳ (0)