Самарқанд вилоятида Исроилнинг Тель-Авив шаҳрига учадиган авиарейс бекор қилинди. Бу ҳақда Аir Samarkand хабар берди.

Унга кўра, Тель-Авив Бен-Гурион аэропорти ва минтақа ҳаво маконининг вақтинча ёпилиши муносабати билан 15 июнь кунги 9S 501/502 Самарқанд—Тель-Авив рейси бекор қилинди.
Исроилга бошқа саналардаги рейслар ҳақида қўшимча равишда хабар берилиши айтилди.
Рейси бекор қилинган барча йўловчилар олдиндан э-маил орқали, шунингдек чипталарни харид қилган жойларда — кассалар ва сайёҳлик агентликларида хабардор қилинади.
Агар сизда ушбу рейсга чипта бўлса, сиз:
- тўлиқ пулни қайтариб олишингиз, ёки
- парвозни бошқа санага кўчиришингиз мумкин.
Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабаб шу куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент—Жидда йўналишидаги HY5343 рейси, Fly Dubai авиакомпаниясининг Тошкент—Дубай йўналишидаги FZ1942 рейси Тошкентга қайтишга мажбур бўлди.
Air Cairo авиакомпаниясининг Олмаота—Шарм аш-Шайх йўналиши бўйича SМ882 рейси ва Qatar Airways авиакомпаниясининг Сеул—Доҳа йўналиши бўйича QR8985 рейси Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди.
Бундан ташқари, Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабаб 13 июнда Тошкентдан учадиган:
- Fly Dubai авиакомпаниясининг Дубай—Тошкент—Дубай йўналиши бўйича FZ-1945/1946 рейслари;
- Аir Arabia авиакомпаниясининг Шаржа—Тошкент—Шаржа йўналиши бўйича G9-270/271 рейслари;
- Asia Union авиакомпаниясининг Тошкент—Мадина—Тошкент йўналиши бўйича 7q-141/142 рейслари бекор қилинди.
Изоҳ (0)