• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ Фаластин масаласи кўтарилган БМТ анжуманини танқид қилиб, унда иштирок этадиган ҳукуматларни огоҳлантирди

    АҚШ ҳукумати Фаластин давлатининг йўл харитаси параметрларини белгилаш ҳамда Исроил хавфсизлигини кафолатлаш бўйича келаси ҳафта Нью Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ анжуманини танқид қилди. Шунингдек унда қатнашаётган давлатларни оқибатлардан огоҳлантирди. 

    БМТ бош қароргоҳи ташқарисида ҳилпираётган Фаластин байроғи
    Фото: Reuters

    Эътиборлиси, мазкур тадбир Қўшма Штатларнинг энг яқин иттифоқчилари ҳисобланган Франция ва Саудия Арабистони ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

    “Биз ҳукуматларни ушбу анжуманда иштирок этмасликка чақирамиз, чунки уни Ғазо урушини тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича ҳаётий муҳим саъй-ҳаракатларга зид, самарасиз ҳаракат деб биламиз", дейилади АҚШ томонидан юборилган дипломатик телеграммада.

    Аввалроқ Франция президенти Эммануэл Макрон Исроил томонидан босиб олинган ҳудудларда Фаластин давлати тан олиш имкониятини очиқ айтиб ўтган эди. Бу Тель-Авив, жумладан Нетаньяху томонидан кескин танқидлар билан қабул қилинган.

    “АҚШ, бир томонлама тарзда, ҳали мавжуд бўлмаган, шартли Фаластин давлатининг тан олиниши ҳаракатларига қарши. Бундай қадам можарони якунлашда жиддий ҳуқуқий ва сиёсий тўсиқлар яратади, уруш вақтида Исроилга босим ўтказади ва натижада унинг душманларига фойда келтиради”, дейилади дипломатик мактубда.

    Қўшма Штатлар 1990 йиллардан буён Фаластин ва Исроил учун икки давлат ечимни риторик даражада қўллаб-қувватлаб келади. Унга кўра, Ғазо ва Ғарбий Соҳилда Фаластин давлати ташкил этилади. Исроил эса 1967 йилги халқаро тан олинган чегараларга қайтади. 

    Бироқ Дональд Трампнинг биринчи президентлик даврида Оқ уй мазкур тамойилдан чекинди. Қўшма Штатларнинг Тель-Авивдаги элчихонаси Қуддус шаҳрига кўчирилгани бунга кўплаб мисоллардан биридир. Аммо у Оқ уйга қайтганидан қарийб 5 ой ўтган бўлса-да, ҳозирча “Икки давлат ечими” масаласида аниқ позиция билдиргани йўқ. Лекин Трамп томонидан Исроилга тайинланган элчи Майк Ҳакаби “мустақил Фаластин давлати эндиликда АҚШ ташқи сиёсатининг амалдаги мақсади бўлмаслиги мумкин”, деб айтди. 

    АҚШ томонидан Исроилга юборилиши кўзда тутилган авиабомбалар
    Фото: Тармоқдан

    Вашингтон томонидан халқаро анжуман иштирокчиларига юборилган дипломатик телеграмманинг 7 октябрь воқеаларига оид қисми, айниқса, баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди. 

    “Агар Фаластин давлати бир томонлама тан олинса, бу 7 октябрь кунини Фаластин мустақиллик кунига айлантирган бўларди”, дейилади унда. 

    АҚШ бу анжуманни Фаластин давлатининг бир томонлама тан олинишига олиб келувчи хавфли дипломатик қадам деб ҳисобламоқда. Шунингдек халқаро тадбир Ғазода урушни тугатишга қаратилган саъй-ҳаракатларга зарар етказиши мумкинлигини иддао қиляпти. Шу боис келаси ҳафта Нью-Ёркда бўлиб ўтадиган анжуманда дипломатик кескинлик кучайиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

    12 июн, 16:30   Изоҳ (0)   3080
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Исроил#Фаластин#БМТ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қайиқ устида рақсга тушган индонезиялик бола интернет юлдузга айланди (видео)

    Лайфстайл | 26 июл, 14:30

    Судьялар олий кенгаши қарори билан 27 нафар номзод илк бор судьялик лавозимига тайинланди

    Ўзбекистон | 26 июл, 14:21

    Тадбиркорнинг таклифи ёки буюртма асосида бош режага ўзгартириш киритилмайди — Қурилиш вазирлиги

    Ўзбекистон | 26 июл, 13:39

    “Реал” Винисиус ўрнига тўпурар ҳужумчи олиб келади — Cadena Ser

    Спорт | 26 июл, 13:35

    Иссиқда эҳтиёткорлик билан ичинг: қаҳва ёзда организмга қандай таъсир қилади?

    Лайфстайл | 26 июл, 13:25

    Таиланд Камбоджа билан чегарадаги баҳсли чўққини назоратга олди

    Дунё | 26 июл, 13:05

    Бутунжаҳон ҳожатхоналар ташкилоти Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди

    Ўзбекистон | 26 июл, 12:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.