Тель-Авив—Самарқанд—Тошкент йўналишидаги авиақатнов мажбурий кечиктирилди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airways.
Маълум қилинишича, Яқин Шарқ ҳудудида вазиятнинг кескинлашуви ва Яқин Шарқ ҳаво ҳудудининг бир қисмининг ёпилиши, шунингдек, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш заруратини инобатга олган ҳолда фақат 2024 йил 1 октябрь куни HY304 Тель-Авив—Самарқанд—Тошкент йўналишидаги авиақатнов мажбурий кечиктирилди.
- Самарқандга етиб келиш тахминий вақти маҳаллий вақт билан соат 4:40 (2 октябрь)
- Тошкентга етиб келиш тахминий вақти маҳаллий вақт билан 6:35 (2 октябрь).
Эроннинг Исроилга йирик ракета ҳужуми
Эроннинг Исроилга йирик ракета ҳужуми тўхтади. Бу ҳақда Исроил армиясининг расмий вакили Даниэль Хагарий махсус мурожаатида маълум қилган. Исроил ОАВ хабарларига кўра, Эрон томонидан жами 500 га яқин ракета учирилган.
Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг билдиришича, Эрон ракеталари томонидан Исроилнинг Ўрта Ер денгизидаги ҳарбий базалари ва газ платформалари нишонга олинган.
Эрон ракеталарининг бир қисми Ғазо секторидаги Нетзарим ҳудудига тушиб, Исроилнинг кўп сонли танкларини ишдан чиқарди, деб хабар бермоқда ИРИБ телеканали.
Шунингдек, Эрон ОАВ ракета ҳужуми оқибатида Исроилнинг 20 дан ортиқ F-35 қирувчи самолётлари йўқ қилинганини хабар берди.
Вазият сабабли элчихона Исроилдаги ўзбекистонликларга мурожаат қилди. Элчихона яна бир бор тезкор эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилди.
Изоҳ (0)