• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Сўзида туриш борасида унча-мунча эркакка ўрнак бўларди” — Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Ҳалима Ибрагимовани хотирламоқда (фото, видео)

    Комик актриса Ҳалима Ибрагимованинг бевақт ўлими ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ҳамда унинг ҳамкасблари қалбини ларзага келтирди. Кўплаб шоу-бизнес вакиллари Instagramъдаги саҳифаси орқали марҳум ҳамкасбларини хотирлаб, у ҳақда илиқ сўзларни ёзиб қолдирмоқда. Улардан айримларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

    Фото: Instagram

    “Ишониш жуда қийин. Ҳеч ким бу ёлғон дунёни қачон тарк этишини билмас экан. Ҳамиша юрагимдасиз, сизни яхши кўраман”, деб ёзди Муниса Ризаева.

    “Ҳалимахон қайсар ижодкор бўлган. Ҳаттоки институтда бирга ўқиб юрган пайтимизда унинг санъатда ўрнини топишига кўзим етмасди. Лекин шу даражада меҳнат қилиб, интилиб, халқ меҳрини қозонди. Ҳозир “Ҳалима ким?” деб сўрасангиз, актриса, қизиқчи деган жавобларни оласиз. Демак, у ўз мақсадига эришди. Таъбир жоиз бўлса, сўзда туриш маъносида унча-мунча эркакка ўрнак бўладиган қиз эди. Аллоҳ раҳматига олсин”, деди маданият вазири Озодбек Назарбеков.

    Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

    “Аллоҳ раҳмат қилсин, ҳали орзу-ниятлари кўп инсон эди. Яратганнинг ишларига қарши боролмаймиз”, деб ёзди хонанда Умида Мирҳамидова.

    Фото: Instagram

    “Сиз доим ўзингизни шерга ўхшатардингиз. Кучли, ҳаракатчан ва енгилмас инсон эдингиз. Бу ҳаётда кўп синовлардан ўтдингиз ва доим курашдингиз. Энг охиргиси эса икки фарзандингиз учун эди, улар ҳали жуда ёш. Сиз уларга оналик меҳрини, ўзгача кучни ва севгини бериб кетдингиз. Тарихга эса ўз номингизни қолдирдингиз. Кимдир сиздан қўрқди, кўплар сизни севди. Сиз меҳрибон она, садоқатли рафиқа, яхши опа ва содиқ дўст эдингиз. Бизнинг оиламиз учун учун жуда азиз инсон, бир бўлагимиз эдингиз. Ҳар бир қувончли кунимда, фарзандларим туғилганида ҳам хурсанд бўлиб, ёнимда тургансиз. Қалби дарё инсон эдингиз. Қилган яхшиликларингизни Аллоҳ қабул қилсин, сўроқ-саволларингизни осон қилсин. Сиз доим қалбимиздасиз”, деб ёзади хонанда Нилуфар Усмонова.

    Фото: Instagram

    “Албатта, ҳаммамизнинг борар жойимиз бир, аммо тўсатдан бундай хабарни эшитиб ҳайрон бўлиб қоларкан одам. Савол-жавобларини осон қилсин”, деб ёзади хонанда Ҳилола Ҳамидова.

    Фото: Instagram

    “Мен учун жуда қадрли инсон, опам бугун омонатларини топширдилар. У ҳаётимда қандай ҳолат бўлишидан қатъи назар, доим ёнимда турган. Мени “болаларимнинг тоғаси, ёнингда мен турибман, газни бос”, деб қўллаб-қувватлардилар. Ҳозиргина она шеримни сўнгги манзилга жўнатиб шунақа таъсирландим. Жойингиз жаннатда бўлсин, ҳамиша қалбимиздасиз”, деб ёзади блогер ва актёр Жамшид Бобожонов.

    Фото: Instagram

    “Ҳалимахон...Яна бир йўқотиш...Бизнинг оиламизда ҳамма вақт ҳурматда бўлган инсон эди. Раҳматли турмуш ўртоғим билан ҳазиллашиб “Мирза ака, сиз бошқачасиз”, дердилар. Мана бугун кўп ўйладим, санъатимизнинг сизнинг алоҳида ўрнингиз бўлган экан. Соғинамиз. Илоҳим жойингиз жаннатда бўлсин”, деб ёзади хонанда Тожибар Азизова.

    Фото: Facebook.com

    “Халқимиз орасида вафот этган инсонлар ё яхши сўзлар билан хотирла, ёки индама, деган гап бор. Ҳалимахоннинг вафоти юзасидан таъзия изҳор қилишим баробарида баъзи инсонлар томонидан ёзилган фикрларни ўқиб лол қолдим. Шахсан менга у ҳеч қачон ёмон гапирмаган, қаерда кўрса, ҳурматимни ўрнига қўярди. Менимча у тегмаганга тегмасди, лекин унга тегган одамни тек қўймасди. Ўз ҳаққини олмагунча тинч қўймайдиган инсон эди.

    У жуда кўп давраларда шундай ҳолда дунёга келмагани, балки ҳаёт қийинчиликлари, ота-онасидан ёш етим қолиши ва тақдир синовлари сабаб характери шу ҳолга келгани ҳақида айтган.

    Банда борки хатокордир, Аллоҳ ҳар биримизни камчиликлар билан яратган, фақатгина Яратган беайб эканлигини унутмайлик.

    Дўстлар, яхши сўзлар билан дуода бўлайлик, охиратлари обод бўлсин, яқинларига ҳамдардлик билдираман, деб ёзди хонанда Моҳира Асадова.

    Фото: Instagram

    “Ёрдам керак бўлган вазиятда мардлик қилган, ёрдамини аямаган, ҳақиқатгўй, ноҳақликка чидаб туролмайдиган инсон эдингиз. Аёл бўла туриб, баъзи эркаклардан ортиқроқ мардлик қилдингиз”, деб ёзади актёр Ойбек Холмедов.

    “Баъзи инсонларнинг ижтимоий тармоқларга ёзаётган изоҳларини кўриб, ранжидим. “Эй ғофил бандалар, қаерга қараяпмиз, нега биз инсоннинг фақат суратига, гапирган сўзларига қараб баҳо беряпмиз? Инсоннинг қалби, сийрати фақатгина Аллоҳга аён. Бугун сиз ёмон деётган инсон қиёматда сиздан-да азиз бўлиши мумкин. Ундан кўра қалбингизни ислоҳ қилинг”, деб ижтимоий тармоқларда Ҳалима Ибрагимова ҳақида негатив фикр билдирган инсонларга ўз муносабатини билдирди Лола Зуннунова.

    Эслатиб ўтамиз, комик актриса Ҳалима Ибрагимова 7 декабрь куни 45 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Хонанда Юлдуз Усмонованинг айтишича, унинг ўлимида жарроҳлик амалиётидан кейинги организмнинг ўзини тиклолмагани ва қонда қанд миқдорининг ошиши сабаб бўлган.

    09.12.2024, 13:15   Изоҳ (0)   163220
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ҳалима#Ҳалимахон Ибрагимова#комик#актриса

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Комик актриса Ҳалимахон: Мен сизларга ёқиш учун дунёга келмаганман!

    22.10.2016, 20:56

    Қизиқчи Ҳалима Ибрагимова учинчи марта она бўлади

    11.01.2017, 02:19

    Instagram: Мухлисини силтаб ташлаган Шоҳжаҳон, Юлдуз Усмоновага тақлид қилган Феруза Норматова, йиғлагиси келган Насафий

    20.01.2021, 22:59

    Instagram: «Миллион» концертига келган «Браво»чилар, Аҳад Қаюмнинг шоу-бизнесдаги душманлари, Лола турмуш ўртоғи билан уришиб қолганми?

    01.03.2021, 22:34

    Instagram: «Уммон» хонандаси Зоҳид Рисқиев рафиқаси билан ажрашди, таниқли актёр отасини йўқотди, Канизанинг Луизага пўписаси

    17.10.2021, 22:19

    Malibu ойнасини синдирган Дурдона Қурбонова, Шоҳжаҳон Жўраевдан ранжиган Дилфуза Исмоилова, Ҳалима Ибрагимовани «тепган» Аҳад Қаюм. 2021 йилда интернетда «шовқин к...

    02.01.2022, 13:10

    15 ёшдан ишлашга мажбур бўлган, 700 минг долларлик ножўя таклифни рад этган ва санъат сабаб оила қурмаган Ситора Фармонова 39 ёшда (фото, видео)

    24.08.2023, 10:00

    “Қора бозор” сабаб қочоққа айланган, Озода Нурсаидова билан аразлашган ва ўлдига чиқарилган Ҳалима Ибрагимова 44 ёшда (фото, видео)

    28.10.2023, 19:23

    “Озсам, ўзимга ўхшамай қолардим”. Ҳалима Ибрагимова ошқозонини кестирганидан сўнг ҳам 150 кило вазнини сақлаб қолгани ҳақида гапирди

    26.06.2024, 14:59

    Instagram: Ҳалима Ибрагимовага, Адҳамбек Йўдошевга Cабриолет совға қилишди, Жаҳонгир Отажонов китоб ёзмоқчи

    09.08.2024, 10:42

    Instagram: Ҳалима Ибрагимова оиласида бешик тўй, “Шарқ” гуруҳи хонандалари ажрашдими? Нигора Каримбоева янги машина харид қилди

    20.08.2024, 10:58

    Instagram: Маълум муддат Дубайда яшайдиган Шаҳзода Муҳаммедова, Америкада концерт берадиган Юлдуз Усмонова, отасини кутаётган Рухшона 

    06.09.2024, 11:45

    Instagram: Синглисига “Гелик” совға қилган Мавлуда Асалхўжаева, 60 ёшли юбилейини нишонлаган Равшан Комилов, Тимур Алихоновнинг тўйидан репортаж

    27.10.2024, 22:15

    Сайловда қатнашган ҳокимлар ва уларнинг оила аъзолари (фото, видео)

    27.10.2024, 22:41

    Instagram: Муниса Ризаева Ўзбекистонга қачон қайтади? Ситора Фармонованинг тўйи яқин, Ҳалима Ибрагимованинг туғилган куни қандай ўтди?  

    31.10.2024, 21:12

    Instagram: Ҳалима Ибрагимова бетоб, Cosmos жамоаси актёри уйланмоқда, Каниза хонадонида байрам

    25.11.2024, 21:31

    Актриса Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди

    07.12.2024, 11:13

    “Биринчи операциядан кейин комага тушиб, қайтиб чиққанди”. Юлдуз Усмонова Ҳалима Ибрагимова нима сабабдан вафот этганини айтди (видео)

    07.12.2024, 23:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси

     

    Тавсия этамиз

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Видеоселектор пайти аёлни қучоқлаб ўтирган мансабдор ишдан олинди

    Ўзбекистон | 25 июл, 10:30

    АҚШ ва Исроил Қатардаги Ғазода ўт очишни тўхтатиш музокараларини тарк этди

    Дунё | 25 июл, 10:17

    Женнифер Лопес 56 ёшда: католик мактабида ўқиган, адвокатлик фирмасида ишлаган ва Тошкентда концерт берадиган машҳур хонанданинг ҳаёт йўли ҳақида

    Шоу-бизнес | 25 июл, 09:59

    Ламин Ямал 2024/25 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди

    Спорт | 25 июл, 09:57

    Шавкат Мирзиёев туғилган куни билан табриклаган барчага миннатдорлик билдирди

    Ўзбекистон | 25 июл, 09:52

    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси

    Реклама | 25 июл, 09:00

    Тошкент вилояти чегарасида 180 та iPhoneʼни яширин олиб ўтаётган “йўловчи”лар ушланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 09:44

    Конференциялар Лигаси саралаши. “Башакшеҳир” илк баҳсда ғалаба қозонди. Шомуродов захирадан майдонга тушди

    Спорт | 25 июл, 09:20

    “Франция Фаластин давлатини тан олади” — Макрон

    Дунё | 25 июл, 09:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.