• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Қаҳрамон она”нинг фарзанди, қобилиятсиз талаба ва Обид Асомовнинг артист бўлишини истамаган Мирзабек Холмедов 62 ёшда (фото, видео)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Холмедов ранг-баранг ижоди билан бошқа санъаткорлардан ажралиб туради. Уни кўпчилик қизиқчи деб билса-да, у қалам тебрата олади, роль ижро этиш ва режиссёрлик қилишни ҳам уддалайди. Устоз санъаткор бу йил 62 ёшни қаршилади.

    “Баҳоларим у қадар яхши бўлмаган”

    Мирзабек Холмедов 1961 йили Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У болалаги ҳам болалар сингари беғубор ўтганини қуйидагича эслайди.

    Фото: Kino-teatr.ru

    — Онам “қаҳрамон она” бўлган. У 6 та қиз ва 4 ўғил фарзандни дунёга келтириб, вояга етказман. Мен уларнинг бешинчиси бўлганман. Болаликдан санъатга қизиққанман, қизиқчилик қилиб одамларни кулдиришни яхши кўрардим. Кўп фарзандли оила бўлганимиз учун ота-онамга рўзғорни тебратиш осон кечмаган. Болаликдан меҳнатда улғайганмиз. Мактабдан кейин қўй боқишга чиқардик. Мактабдаги баҳоларим у қадар яхши бўлмаган, аммо ўқитувчиларимнинг энг севимли ўқувчиси бўлганман. Отам раҳматли 40 йил темирйўл соҳасида ишлаган, нафақага чиқаман деб ҳужжатларни тўплаб топширди-ю, пенсия пулини олиш насиб этмади. Отам ҳақиқатан жуда содда ва самимий инсон бўлган. “Артист болам” деб эркаларди, қўшиқ айтиб, рақсга тушишимни яхши кўрарди, — дейди Мирзабек Холмедов.

    “Институтга қабул қилишмаган”

    Қизиқчи санъат олийгоҳига кириши билан боғлиқ воқеаларни қуйидагича эслайди.

    Фото: Kino-teatr.ru

    — Мактабни тамомлаб, собиқ Тошкент театр ва рассомчилик институтига ҳужжат топширганман. Мусиқали комедия факультетида қизиқчилар ўқитилади, деб ўйлаган эканман. Кейин билсам бу ерда мусиқали театр актёрлари ўқитилар экан. Ижодий имтиҳонга кирганда “Қайси қўшиқни айтиб бероласиз?” деб сўрашган. Аксига олиб, менинг қўшиқ айтиш маҳоратим у қадар яхши эмасди, нима бўлса бўлди деб “Ойхон” ариясини айтганман. Турган гапки, ижройим устозларга ёқмаган ва мени институтга қабул қилмаган. Бир йилдан кейин яна топширганман, яна балл етмаган. Шунда онам устозларнинг ёнига кириб, “қаҳрамон она” эканлигини айтиб ёрдам олган. Институтда жуда қийналганман. Чунки асосий дарсларимиз вокал билан боғлиқ эди. Қайта-қайта топширганда аранг уч баҳо олардим. Аммо актёрлик дарсларида мазза қилиб ишлардим, — дейди Мирзабек Холмедов.

    “Эй гўзал”нинг муаллифи ким деб ўйлайсиз?

    Мирзабек Холмедов қизиқчиликдан ташқари, қалам ҳам тебратиб туради. Унинг шеърлари асосида яратилган қўшиқларни кўплаб машҳур хонандалар ижро этган.

    Фото: Kino-teatr.ru

    — Шеър ёзишга аввалдан қизиқишим бўлган. Тўйларнинг бирида Рустам Ғойипов билан учрашиб қолганман ва унга бир нечта шеърларимни берганман. “Даврага туш” ва “Пахтакор” шеърларим асосида яратилган қўшиқларининг шеърини ёзиб берганман. Ундан кейин тўйларнинг бирида Азим Муллахоновга “Эй гўзал” шеърини ёзиб берганман. Мусиқаси хорижники деб ижро этишни истамаган. Кейин уни Муҳриддин Ҳолиқовга тавсия қилганман, унинг ижросида қўшиқ “ҳит” бўлган, —дейди Мирзабек Холмедов.

    “Артист бўлиб нима қиласан?”

    Мирзабек Холмедов Обид Асомов билан ҳамкорликда ижод қилган. Кўпчилик уларни бир вақтда ижодни бошлаган деб ҳисобларди. Аслида эса Обид Асомовнинг санъатга кириб келишида Мирзабек Холмедовнинг ўрни катта бўлган.

    Фото: Kino-teatr.ru

    — Обид Асомов билан танишувимиз жуда қизиқ кечган. 1984 йиллар эди адашмасам, анча танилиб қолгандим. Тўйларга кўп таклиф этишарди. Биринчи Собит Асомов билан танишиб қолганмиз. Гап орасида “Укам рассом, қўли гул”, деб мақтаб қолган. Ўша вақтлари айни рассом излаб юргандим. Чунки тўйларга таклиф этишганида кўпчилик рақамимни сўрарди. Қоғоз ва ручка эса ҳар доим ҳам топилмасди. Чунки ҳозирги ташриф қоғози кўринишидаги нарсани ясатаман, деб юргандим. У пайтлари босмахоналар йўқ, ҳаммаси қўлда чизиларди. Обиджон бир нечта ташриф қоғозини ясаб, устига суратимни ҳам чизиб берганди. “Мен ҳам қизиқчиликка қизиқаман, битта синаб кўрасизми?” деган. “Қўлингда гулдек ҳунаринг бор экан”, деб рад жавобини берганман. Аввалига бир оз ранжиганди. Кейинчалик Тўхтамурод Азизов бошчилигида “Кўзгу” театри очиладиган бўлди. Унга Обид билан Собитни ҳам таклиф этдик. Уддаласа уддалар бўлмаса, театрни тарк этади, деб ўйлагандим. Аммо у қисқа вақтда санъатга бегона эмаслигини исботлай олди, — дейди Мирзабек Холмедов.

    “Бу ерда отарчиларга нима бор”

    Қизиқчи фаолиятидаги қийин кунларни қуйидагича эслайди.

    Фото: Kino-teatr.ru

    — Собит Асомов собиқ “Ленин” номидаги музейда электр тармоқларига жавобгар шахс бўлиб ишларди. Шу аканинг ёрдами билан ҳамма ишдан кетган вақтга музейга кириб, тайёргарлик ишларини қилардик. Аммо бир куни рухсатсиз бинога кираётганимизни раҳбарлар билиб қолиб қувиб солишган. “Музейда отарчиларга нима бор”, дейишган. У пайтлар қайта қуриш вақтига тўғри келгани учун ҳар томонлама қийин эди. Арзимаган пулга бўлса-да, Тошкентдаги барча театр ва киносаройларда концертлар берардик. Аммо қисқа вақтда одамларнинг оғзига тушиб, кассеталаримиз тарқалиб кетган. Сўнгра маслаҳатлашиб, “Халқлар дўстлиги” санъат саройида концерт берганмиз. Кейин жамоа тенг иккига бўлинди ва “Мирзо театри” алоҳида ижод қила бошлади. Кўпчилик бизни рақиб деб билса-да, аслида биз ҳамиша дўстдан ҳам яқин бўлганмиз, — дейди Мирзабек Xолмедов.

    “Тўппонча тираб, тўйига олиб бормоқчи бўлган”

    Қизиқчи муштумзўрлар таъқибига учраган кунларини қуйидагича эслайди.

    Фото: Kino-teatr.ru

    — Тўйлар билан боғлиқ кўплаб қизиқарли воқеалар бўлган. Ҳозирку санъаткорлар тўйга эмин-эркин бориб келади. Авваллари эса тўйда хонанда ёки қизиқчига қитмирлик қилиш одатга айланганди. Муштумзўрлар тўй якунида истаган хурмача қилиғини қиларди. Маст-аластга ака, сизники тўғри, деб туришдан бошқа илож йўқ эди. Энг ёмони, 1988—1989 йили тўппонча билан қўрқитиш урф бўлган. Бир куни тўйда хизмат қилаётган икки эркак келиб, четроққа ўтинг, гап бор, деган. Улар мени ўзлари билан бошқа тўй хизматига олиб боришни истаган экан. Йўқ, хизматдаман, дейишим билан костюмининг ички чўнтагидан тўппонча кўрсатган. Хуллас, шундай тўйларда пишиб, Мирзабек Холмедов бўлганман, — дейди қизиқчи.

    “Дубльяжга қизиқмасдим”

    Тўтиқуш Кеша ҳақидаги мультфильм ёдингиздами? Унинг ўзбек тилидаги варианти аслидан ҳам қизиқроқ чиққан. Албатта бунда Мирзабек Холмедовнинг ҳиссаси катта.

    Фото: Kino-teatr.ru

    — Аслида дубляж соҳасига унчалик қизиқмаганман. Шунчаки ҳазилларни тасмага ёздириб олиш учун студияга борардим. Ўша ерда овозларни тақлид қилиб ўтирсам Мукамбар Ғозиева деган режиссёр опа кузатиб турган экан. “Мана бунга овоз бероласизми?” деган. Кичкинагина роль эди. Овоз берганимдан кейин катта-катта ролларга чақирган, — дейди Мирзабек Холмедов.

    “Жанозамга келишган”

    Мирзабек Холмедов ўзбек санъаткорлари ичида энг кўп “ўлди”га чиқарилгани билан ҳам ажралиб туради. 2016 йили ҳам худди шундай миш-миш тарқалган.

    Фото: Kino-teatr.ru

    — Мен ёшлигимдан шунақа хабар эшитиб келаман. Бир сафар ўлибди, пешинда чиқаришар экан, деган хабар тарқалган. Узоқ сафардан, йўлдан келаёцам, эшигимнинг тагида тумонат одам, “пешинга чиқараркан деб келдик”, дейишди, “йўқ, соғ-у саломатмиз”, дедим.

    Фото: Kino-teatr.ru

    Раҳматли онам “сени тупроғинг енгил болам, ўзинг уйдасан-у, гапинг кўчада”, дердилар. Кейин бир марта чиқди бу гап, кейин яна бир марта чиқди. Ким билади, бу интернетдаги шайтон сифат одамларнинг иши бўлса керак. Фозилхўжа қори ака раҳматли устозимиз бўлганлар, улар “шайтонсифат одамлар бор, шайтон нима қилса, ўша ишни одам бўлиб туриб қилишади”, дердилар, — дейди Мирзабек Холмедов.

    Оиласи ҳақида гапиришни истамайди

    Фото: Kino-teatr.ru

    Мирзабек Холмедов оиласи ҳақида гапиришни унчалик истамайди. Фақатгина унинг уч нафар ўғли борлиги ва уларнинг бари санъат соҳасида фаолият юритиши маълум.

    Маълумот учун, Мирзабек Холмедов 1989 йилдан буён ўз мухлислари учун ҳар йили концерт дастури ташкил қилиб келади. У актёр сифатида “Алиф ва Лайло”, “Олтин девор”, “Кўзларим йўлингда”, “Муҳаббат синовлари-1”, “Муҳаббат синовлари-2”, “Улфатлар-1”, “Улфатлар-2”, “Улфатлар-3” кинокартиналарида роль ўйнаган.

    16.12.2023, 13:31   Изоҳ (0)   53198
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Қора бозор” сабаб қочоққа айланган, Озода Нурсаидова билан аразлашган ва ўлдига чиқарилган Ҳалима Ибрагимова 44 ёшда (фото, видео)

    28.10.2023, 19:23

    Ишни фабрикадан бошлаган, Туркияда молиявий қийинчиликка учраган “бойнинг қизи” Юлдуз Усмонова 60 ёшда (фото, видео)

    14.12.2023, 15:52

    Озодбек Назарбеков нега ёш хонанда Ёдгора Ғойиповага дакки берганди? (видео)

    14.12.2023, 19:52

    “Ҳозирги ақлим бўлганида ажрашмасдим”. Ирода Искандарова ўғлининг ўлимидан сўнг ўзини ўлдирмоқчи бўлгани ҳамда Даврон Ғойипов билан турмуши ҳақида

    15.12.2023, 13:35

    “Дадамдан ёдгорлик бўлиб қолганман”. Ёш хонанда Ёдгора Ғойипова отасиз ўтган болалиги ҳамда “Артист” лойиҳаси ижодкорларидан ранжигани ҳақида (видео)

    12.12.2023, 17:30

    “Севги изтироби”даги Амир — Каан Урганжиўғли илк марта ота бўлди

    12.12.2023, 15:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.