• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Дунё миллиардерларидан ўрганишга арзигулик 5 та одат

    Ҳар биримиз ҳаётимизда муваффақиятга эришишни истаймиз, аммо бунга қандай эришиш мумкин? Кўплаб бой ва машҳур инсонлар муваффақият сари йўлни босиб ўтишда маълум ҳаётий тамойилларга амал қилган. Уларнинг кундалик одатлари, вақтни бошқариш услуби, интизоми ва ўз устида ишлаши ҳаётини ўзгартиришни истаган ҳар бир кишига илҳом манбаи бўлиши мумкин. Қуйида дунёнинг энг муваффақиятли тадбиркорлари амалда қўллайдиган бешта фойдали одат билан танишасиз.

    Foto: Lady.mail.ru
    Фото: Lady.mail.ru
    1. Қатъият

    Муваффақият сари йўл кўплаб муваффақиятсизликлардан иборат бўлади. Муҳими улар устида тўхтаб қолмаслик ва олдинга интилиш. Бу ҳақиқатни энг муваффақиятли миллиардерлар яхши билишади.

    Масалан, Apple асосчиси Стив Жобс ўз компаниясининг директорлар кенгаши томонидан ишдан бўшатилган эди. Аммо ўн йил ичида бошқа бизнесларда муваффақиятга эришиб, Apple’га қайтиб келди ва компанияни яна фойдага чиқарди.

    Foto: Lady.mail.ru
    Фото: Lady.mail.ru

    Яна бир мисол Уолт Диснейнинг ҳаётидир. У машҳур Walt Disney Productions компаниясини очишдан олдин банкротликка учраган: унинг биринчи анимация студияси Laugh-O-Gram муваффақиятсизликка учради.

    Шунингдек, британиялик ёзувчи, ёлғиз она Ж.К. Роулинг ҳам шон-шуҳрат сари осон йўл босмаган. Унинг Гарри Поттер ҳақидаги китобини ҳеч бир нашриёт чоп этишни истамаган: унга 12 марта рад жавоби берилган. Фақат 13-уриниш муваффақият олиб келган ва кейинчалик унга улкан гонорарлар келтирган. Бунга қадар Роулинг нафақага таяниб кун кўрган.

    Foto: Lady.mail.ru
    Фото: Lady.mail.ru
    1. Мутолаа

    Фойда бермайдиган сериаллар ўрнига, муваффақиятли инсонлар кўп китоб ўқишади. Турли жанрдаги китобларнинг ашаддий ишқибози, Microsoft асосчиси Билл Гейтс ана шундай одам. У ижтимоий тармоқларда тез-тез севимли китоблари рўйхатини улашади. Интернетда унинг шахсий кутубхонасидан 100 дан ортиқ асарни топиш мумкин.

    Foto: Lady.mail.ru
    Фото: Lady.mail.ru

    Марк Цукерберг ҳам кунни мутолаасиз тасаввур қила олмайди. Бир сафар у ўз аудиториясига ҳар икки ҳафтада биттадан китоб ўқишни режалаштирганини айтган. У ваъдасида туриб, энг ёққан асарларини обуначилари билан бўлишган.

    1. Кундалик режим

    Муваффақиятли инсонлар қоидаларидан яна бири қатъий кундалик режимга амал қилишдир. Бу интизомни мустаҳкамлайди ва ҳар доим яхши ҳолатда бўлишга ёрдам беради. Масалан, тадбиркор Илон Маскнинг иш кунлари соатлаб эмас, балки дақиқалаб режалаштирилган дейишади. Унинг жадвалидан фақат иш эмас, балки шахсий режалари ҳам ўрин олган. Маскнинг айтишича, фақат шундай қилиб ҳаммасига улгуриш мумкин.

    Foto: Lady.mail.ru
    Фото: Lady.mail.ru

    Кўплаб машҳур миллиардерлар эса режимни йиллар давомида ўзгартиришмайди. Масалан, Амазон асосчиси Жефф Безос нима бўлишидан қатъи назар, ҳар куни 8 соат ухлашга, эрта 10 дан олдин учрашув белгиламасликка ва албатта оиласи билан нонушта ва кечки овқат қилишга ҳаракат қилади.

    1. Эрта тонгда туриш

    Муваффақиятли одамларнинг аксарияти тушгача ухламайди ва барча муҳим ишларини эрталаб бажаришади. Тадбиркор Ричард Бренсон интервьюларида ҳар доим эрта соат 5 ларда уйғонишини айтади. Бу эса унга иш ва шахсий ишларга кўпроқ вақт ажратиш имконини беради.

    The Walt Disney Company раҳбарияти раиси Роберт Айгер ҳар куни 5:30 да уйғонади, шунда у бемалол газета ўқиш, почтани кўриш ва спорт билан шуғулланишга улгура олади.

    Foto: Lady.mail.ru
    Фото: Lady.mail.ru

    Oxygen Channel собиқ раҳбари Жерри Лейборн эса ҳар куни соат 6 да уйғониб, ишга кетишдан олдин сайрга чиқади. Бу эса уни кун бўйи энергия билан таъминлайди.

    1. Спорт

    Спортнинг фойдаси ҳаммага аён: ҳар қандай шифокор доимий машғулотлар нафақат танани, балки руҳий ҳолатни ҳам яхшилашини айтади. Муҳими — ўзингизга ёқадиган жисмоний фаолият турини топиш.

    Марк Цукерберг жанг санъатини яхши кўради. Ҳар куни ишга боришдан аввал бир соат кураш билан шуғулланади. Ёзда ёки дам олиш пайтларида эса сёрфинг билан шуғулланишни ёқтиради.

    Foto: Lady.mail.ru
    Фото: Lady.mail.ru

    Европанинг энг бой кишиси ва Louis Vuitton’нинг эгаси Бернар Арно ҳафтасига тўрт соатни теннисга бағишлайди. Дунёнинг энг муваффақиятли қўшиқчиларидан бири Мадонна эса кўп йиллардан бери ёга билан шуғулланади.

    16 май, 14:56   Изоҳ (0)   27766
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Билл Гейтс#Жефф Безос#Марк Цукерберг#Стив Жобс#Роулинг#миллиардерлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Сунъий интеллект туфайли инсоният уч кунлик иш ҳафтасига ўтади” — Билл Гейтс

    24.11.2023, 15:15

    Forbes 2023 йил декабрь ҳолатига кўра дунёнинг энг бой 10 кишиси рўйхатини эълон қилди

    17.12.2023, 14:00

    Илон Маск яна дунёнинг энг бадавлат инсонига айланди

    30.12.2023, 09:45

    7 млн долларга келган Рианна, 2500 хил таом, тўй олдидан 3 кунлик базм: Осиёнинг энг бой одами ўғлини уйлантирмоқда (фото, видео)

    03.03.2024, 14:40

    Осиёнинг энг бой одами қандай кўринишга эга ва у нима билан шуғулланади?

    12.03.2024, 10:40

    Муваффақиятга эришган машҳурлар амал қиладиган 10 қоида

    25.03.2024, 18:31

    Тошкентдаги Президент мактаби ўқувчиси Гарвард университети талабаси бўлди

    03.04.2024, 14:06

    Дунёдаги энг бадавлат инсонлар рейтинги эълон қилинди

    10.04.2024, 20:50

    Ёзги топшириқ: Билл Гейтс ҳамма ўқиши керак бўлган китоблар рўйхатини эълон қилди

    25.05.2024, 12:45

    Билл Гейтс Хитой туфайли атом энергиясига миллиардлаб сармоя киритмоқчи

    18.06.2024, 07:55

    Илон Маскнинг собиқ рафиқаси унинг муваффақият сири ҳақида гапирди

    29.06.2024, 08:17

    Ҳиндистонда йил тўйига тайёргарлик: 27 қаватли уйда бўлиб ўтадиган тадбирга дунёнинг энг бадавлат ва машҳур инсонлари келади (фото)

    08.07.2024, 12:10

    27 қаватли ҳашаматли уй, 6 қаватли автотураргоҳ, 3 та вертолёт майдончаси: Осиёнинг энг бой оиласи қандай уйда яшайди?

    11.07.2024, 09:40

    “Ўғлимнинг вазнидан уялмайман”: дунёдаги энг бадавлат куёв Анант Амбани қандай касалликдан азият чекади? (фото)

    22.07.2024, 17:53

    Дубайдаги уйдан шахсий самолётгача: Амбанилар оиласига берилган 15 та энг қимматбаҳо тўёналар

    10.08.2024, 19:35

    Стресс даражасини камайтириб, узоқ яшайсиз: китоб ўқишнинг кўпчилк билмаган фойдалари

    21.10.2024, 11:45

    Музқаймоқли ичимлик, картошка фри, шоколадли батон:  IT миллиардерларнинг ўзига хос диеталари

    24.10.2024, 12:40

    Шахсий сувости кемаси ва “Уйда ёлғиз 2” фильмидаги хона: дунёдаги энг қиммат меҳмонхоналар қандай кўринишда? (фото)

    09.11.2024, 07:39

    Дунёнинг энг бадавлат инсонлари эгалик қиладиган ноёб вилла ва қасрлар (фото)

    29.11.2024, 14:53

    Дунёнинг энг бадавлат одамлари бўш вақтида нималар билан шуғулланади?

    03.12.2024, 15:49

    Миллиардерлар кадрда: кинода суратга тушган дунёнинг энг бадавлат одамлари

    06.12.2024, 09:36

    Билл Гейтс тавсия қилади: ҳамма ўқиши керак бўлган бешта қизиқарли китоб

    07.12.2024, 14:10

    Иккичи миллиардерлар: кўпчиликни ҳайратга соладиган 4 та муваффақият тарихи

    20 январ, 13:42

    Миллиардер Билл Гейтс ҳаётидаги энг катта хатоси ҳақида сўзлаб берди

    29 январ, 17:45

    Бир кеча учун камида 8 минг доллар: Жаҳон юлдузлари дам оладиган дунёнинг энг қиммат курортлари

    24 март, 21:51

    Сайёрадаги энг бадавлат инсонлардан бири Жефф Безос уйланмоқда

    25 март, 15:17

    Фақат учтаси сақланиб қолади: Билл Гейтс келажакда барча касбларнинг йўқ бўлиб кетишини башорат қилди

    3 апрел, 12:50

    Дунёдаги энг қиммат уйлар қандай кўринишда ва кимларга тегишли?

    10 апрел, 14:56

    Билл Гейтс фарзандларини меросдан маҳрум қилди. Миллиардер пуллари кимга қолишини айтди 

    11 апрел, 15:55

    Билл Гейтс ўзининг деярли барча бойлигини камбағал ва беморларга тарқатиш ниятида

    9 май, 18:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 7 август, 15:45

    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

    Реклама | 7 август, 15:00

    Ўзбекистонда йил бошидан буён 1,8 минг ҳайдовчи 100 млн сўмдан ортиқ даромад олди

    Ўзбекистон | 7 август, 15:13

    Хитой чивинлар тарқатаётган вирусга қарши дронларни ишга солди

    Дунё | 7 август, 14:45

    Фильмларда фақат энг синчков томошабинлар илғайдиган яширин ишоралар

    Кино | 7 август, 14:30

    Ғазода беморлар учун қон танқислиги кўпайди

    Дунё | 7 август, 14:15

    Дарвин Нуньес фаолиятини “Ал-Ҳилол”да давом эттиради

    Спорт | 7 август, 14:08

    50 йил кутилган лойиҳа: Италияда дунёдаги энг узун осма кўприк қурилади

    Дунё | 7 август, 13:57

    Сурхондарёдаги айрим йўлларда тезлик соатига 130 километр этиб белгиланади

    Ўзбекистон | 7 август, 13:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.