• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ғазода беморлар учун қон танқислиги кўпайди

    Ғазода соғлиқни сақлаш тизими бутунлай инқироз ёқасида. Исроил ҳужумлар нишонини кўчирилган аҳолига бошпана бўлаётган тиббиёт муассасаларига қаратган. Сектордаги очарчилик фонида жароҳатланган ва оғир касалларга қон донорлари етишмовчилиги жиддий муаммо бўлмоқда.

    Foto:
    Фото: The New Arab

    Маълум қилинишича, Исроил томонидан ўрнатилган блокада туфайли секторда жиддий қон танқислиги юзага келмоқда. Бунга сабаб — аҳоли ўртасида кучаяётган очарчилик ва сувсизлик. Бугунги кунгача анклавда Исроилнинг сунъий очлик сиёсати туфайли 193 нафар фаластинлик ҳалок бўлган, уларнинг 5 нафари сўнгги 24 соат ичида ҳаётдан кўз юмган.

    Al Jazeera’нинг хабар беришича, секторда ҳозирда фақат 3 та шифохона — Аш-Шифо, Ал-Ақсо ва Носир касалхоналари фаолият юритмоқда. Аммо уларнинг қон захиралари ниҳоятда камайиб кетган. Одамлар яқинларини қутқариш учун қон топширишга уринаётган бўлса-да, уларнинг кўпчилиги сувсизлик ва озиқ-овқат танқислиги туфайли бунга яроқсиз деб топилмоқда. Аш-Шифо шифохонаси қон бўлими раҳбари Амани Абу Уда шундай дейди:

    “Донорлик аҳолимиз соғлиғига хавф туғдиради. Сабаби, улар қон топширгандан сўнг бир неча сонияларда ҳушидан кетмоқда. Бу эса бир вақтнинг ўзида қимматли қон бирлигини ҳам йўқотишга сабаб бўлмоқда”.

    ЖССТ раҳбари Тедрос Адҳаном Гебреесус Ғазода 14 800 дан ортиқ бемор зудлик билан махсус даво чораларига муҳтожлигини маълум қилиб, халқаро ҳамжамиятни фавқулодда чора кўришга чақирган.

    Foto: Al Jazeera
    Фото: Al Jazeera

    Бу пайтда, Исроил зарбалари ортидан фақатгина 6 августнинг ўзида камида 44 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Ғазо шаҳридаги “Шайх Радвон” маҳалласига тунда авиазарбалар берилиши оқибатида, кўплаб тинч аҳоли жароҳат олгани хабар қилинмоқда. БМТ бошқарувидаги Шайх Радвон соғлиқни сақлаш маркази ҳам ҳужум нишонига айланган. Ушбу ҳужумларга гувоҳлардан бири шундай деди:

    “Тунда кечки овқат пайтида бирдан одамлар қичқира бошлади. Ҳеч нарсани ололмадик — на овқат, на кийим, на тўшак. Фақат қочдик”.

    Ҳалок бўлганлар орасида БМТ ва АҚШ кўмагидаги Ғазо гуманитар жамғармаси (ҒГЖ) орқали ёрдам олишга уринган 18 нафар одам ҳам бор. Жамғарма май ойи охирида фаолият бошлаганидан бери 1 560 нафардан ортиқ фаластинлик, ёрдам олишга уринган вақтда Исроил томонидан турли баҳоналар билан ўлдирилган. БМТнинг бир гуруҳ вакиллари ҒГЖ фаолиятини танқид қилиб, ташкилотни “гуманитар ёрдамдан ҳарбий ва геосиёсий мақсадлар йўлида фойдаланиш”да айблаган.

    Исроил босқинлари Ғазо озиқ-овқат инфратузилмасини деярли бутунлай йўқ қилган. Янги ҳисоб-китобларга кўра, сектордаги экин майдонларининг атиги 8,6 фоизи фойдаланиш учун яроқли, улардан фақатгина 1,5 фоизи зарар кўрмаган.

    Шунингдек, Исроил секторга тиббий асбоб-ускуналар ва ёнилғи етказиб берилишини ҳам тўсиб қўйган. Бу эса қатор шифохоналарнинг фаолияти тўхтатилишига олиб келган. БМТ бош котиби Антонио Гутерришнинг вакили Фарҳан Ҳақнинг айтишича, сўнгги 2 кун ичида Керем Шалом чегара пункти орқали 300 минг литр ёнилғи олинган. Аммо бу заруриятнинг жуда кам миқдорини қоплайди холос.

    “Бугунги кунда секторда 100 дан ортиқ муддатидан олдин туғилган чақалоқнинг ҳаёти хавф остида”, деди Ҳақ.

    У, шунингдек, март ойидан бери 100 дан ортиқ тиббиёт ходимлари, жумладан жарроҳлар ва мутахассислар Ғазо ҳудудига киритилмаганини маълум қилган.  Бу орада, ҲАМАС бутун дунё бўйлаб Ғазодаги очарчиликка қарши намойишлар ўтказишга чақирмоқда:

    “Шаҳарларда, пойтахтларда, АҚШ ва Исроил элчихоналари олдида намойишлар, юришлар ва протестлар ўтказишга чақирамиз”, дейилади ташкилот чақириғида.

    7 август, 14:15   Изоҳ (0)   228
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ғазо#қон танқислиги#донор#бемор#Исроил#очарчилик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Мисрга 35 миллиард долларлик табиий газ сотади

    Дунё | 7 август, 16:22

    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

    Реклама | 7 август, 15:00

    Ўзбекистонда доллар курси уч кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

    Ўзбекистон | 7 август, 16:18

    “Ливерпуль” “ПСЖ” футболчиси учун 100 млн евро тўлашга тайёр

    Спорт | 7 август, 16:07

    Франция мемориал ёдгорлик ёнида сигарет тутатган эркакнинг фуқаролигини бекор қилди

    Дунё | 7 август, 16:05

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    Лайфстайл | 7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 7 август, 15:45

    Ўзбекистонда йил бошидан буён 1,8 минг ҳайдовчи 100 млн сўмдан ортиқ даромад олди

    Ўзбекистон | 7 август, 15:13

    Хитой чивинлар тарқатаётган вирусга қарши дронларни ишга солди

    Дунё | 7 август, 14:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.