Англиянинг “Ливерпуль” клубининг уругвайлик ҳужумчиси Дарвин Нуньес фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиришга яқин турибди. “Ал-Ҳилол” мерсисайдликлар билан келишувга эришган ва футболчи жараёнини якунлаш учун Германияда тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.

Манбага кўра, бугун — 7 август куни Нуньес “Ливерпуль”даги жамоадошлари билан расман хайрлашади. 26 ёшли футболчи Германияда тиббий кўрикдан ўтиши ва шундан сўнг Саудия клуби билан шартнома имзолаши кутилмоқда. “Ал-Ҳилол” Дарвин трансфери учун инглиз клубига 65 миллион еврога миллион евро тўлаб беради.
Шу тариқа Саудия Арабистонининг энг кучли клубларидан бири ҳисобланган “Ал-Ҳилол” яна бир юлдуз футболчини ўз таркибига қўшишга яқин турибди. Бунгача жамоа Неймар, Александр Митрович, Калиду Кулибали ва Сергей Милинкович-Савич каби номдор футболчиларни ҳам харид қилган эди.
- Нуньес 2024/25 йилги мавсум “Ливерпуль” сафида жами 47 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва 7 та голли узатма ёздириб қўйган.
- Transfermarkt портали уругвайлик ҳужумчининг қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳ (0)