• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ҳаётда ҳам тўйидан қочиб кетган, синглисининг ўлимига сабаб бўлган киноюлдуз — Жулия Робертс 53 ёшда (фото)

    Голливуднинг энг маҳоратли актрисаларидан бири Жулия Робертс 2021 йил 28 октябрь куни 53 ёшни қарши олди.

    Фото: Pinterest

    Жулия Робертс ҳозир дунёдаги энг машҳур ва бадавлат актрисалардан бири ҳисобланади. Кўплаб кино мукофотлар ва совринларга эришган актриса ўз мухлисларини янги картиналардаги ижроси билан хурсанд қилишда давом этмоқда. Қуйида актрисанинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги энг қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

    Болалик

    Фото: Pinterest

    Жулия Робертс 1967 йил АҚШнинг жануби-шарқида жойлашган Смирна номли кичик шаҳарчада туғилган. Унинг оиласи ижодкорлардан иборат бўлиб, онаси ва отаси театрда танишган. Кейинчалик, эр-хотин ёш истеъдодлар учун актёрлик мактабини ташкил этган.

    Бундан ташқари, оилада яна икки фарзанд бўлиб, Жулиянинг опаси ва акаси бор эди. Уларнинг томирларида Ирландия, Шотландия, Германия, Швеция, Англия ва Уэльсдан келган муҳожирларнинг қони оқади.

    Оилавий муаммолар

    Фото: The Mirror

    Бўлажак актрисанинг оиласида молиявий аҳвол ачинарли даражада эди. Шу сабабли рўй берадиган доимий жанжаллар ажримга олиб келди, муносабатлар 1971 йилда тамоман якун топди. Тез орада Жулининг онаси яна турмушга чиқди, унинг янги турмуш ўртоғи Майкл Моутс исмли одам эди. Бир мунча вақт ўтгач, бўлажак юлдузнинг Нэнси исмли синглиси дунёга келди.

    Ўгай ота золим бўлиб, кўпинча болалари ва хотинини калтаклади. Уйда жисмоний зўравонлик муҳити ҳукм сурди. Жулининг онаси иккинчи никоҳи катта хато эканлигини тушунди. Актрисанинг ўзи эса бу мавзу ҳақида гапиришни хоҳламайди. Бўлажак юлдуз отасининг тақдири фожиали тарзда якун топди. У яна бошқа аёлга уйланди, аммо жиддий касаллик оқибатида тўсатдан вафот этди.

    Фаоллик даври

    Фото: Celeb Wiki

    Жулия бир нечта машҳур таълим муассасалари – Гриффин ўрта мактаби ва Кемпбелл коллежида ўқиган. Гарчи у ўн уч ёшидан бошлаб таълимни кичик пицца марказидаги иш билан олиб боришга мажбур бўлган бўлса-да, у жуда яхши баҳоларга ўқиган.

    Энг қизиғи, Жули биология фанини яхши кўрарди, у ҳатто шу соҳада ўқишни ва ветеринар бўлишни хоҳлаган. Унинг севимли машғулоти кларнет чалиш бўлган, шунингдек, актриса турли танловларда ва кичик ҳаваскор театр томошаларида қатнашган.

    Янги ҳаётнинг бошланиши

    Фото: Pinterest

    Жули ўқишни тугатгандан сўнг ишсиз юришни хоҳламади. Омадини излаб, опаси яшаётган Нью-Йоркка кўчиб ўтди. Робертс машҳур актриса бўлишга ва орзусини рўёбга чиқаришга қарор қилди. Нью-Йоркда Click моделлик агентлиги вакиллари ундаги истеъдодни пайқаб қолди. Шундан сўнг Жулия турли реклама компанияларида фаол иштирок эта бошлади ва актёрлик маҳоратини ошириш учун курсларда қатнашди.

    Фильмга тайёргарлик

    Фото: Glamour

    Нью-Йоркда Робертс ўз маҳоратини ошириш учун қўлидан келганича ҳаракат қилди. У жанубийликларга хос нутқини тузатишга ҳаракат қилиб, талаффузи устида қаттиқ ишлади. Шунингдек, ҳеч қачон ихтисослаштирилган курсларни тугатмаган, чунки уларни самарасиз деб ҳисоблаган.

    Актриса биринчи ролини ижро этгач, ота-онаси қўйган Жули исмини ўзгартирмоқчи бўлди. У буни АҚШ Актёрлар гильдиясининг аъзоси бўлган пайтда амалга оширди. Жули шундай қадам ташлаши керак бўлган, чунки унинг исми аллақачон уюшмада рўйхатга олинганди.

    Карьера

    Фото: Pinterest

    Қиз биринчи марта 1988 йилда «Мамнуният» номли мусиқий фильмда иштирок этиб, актриса сифатида кенг омма олдида пайдо бўлди. У кичик рок гуруҳи аъзоси — ёш гитарачи ролини жуда яхши ўйнади.

    «Мамнуният» фильмидан

    «Мамнуният» фильмидан
    Фото: IMDb

    Унинг биринчи ижроси «Қон каби қизил» картинаси эканлиги кўпчиликка номаълум. Ушбу фильмда Жулияни бир неча сониягина кўриш мумкин. Фақат мазкур картина «Мамнуният»дан кейин омма эътиборига ҳавола этилган.

    «Мистик пицца»

    «Мистик пицца»
    Фото: «Kinopoisk.ru»

    Робертс учун уч бош қаҳрамондан бирини ижро этган «Мистик пицца» трагикомедияси бироз қийинчиликлар туғдирди. У ҳатто сочларини қизил рангга бўяшга мажбур бўлди! Актрисанинг фильм учун гонорари 50 минг долларни ташкил қилган. Бундан ташқари, фильм машҳур Мэтт Деймон учун ҳам дебют эди.

    Муваффақият сари

    Фото: Pinterest

    Жулиянинг карьерасига унинг касаллиги катта таъсир кўрсатди. Менингит туфайли у яшаш жойини ўзгартиришга мажбур бўлди. Касаллик уни илиқ об-ҳаволи Лос-Анжелесга, яъни Санта-Моникага олиб борди.

    Ғарбий соҳилда у кастингларда фаол иштирок эта бошлади ва тез орада «Темир гуллар» лойиҳасининг бир қисми бўлишга таклиф қилинди. Фильм кассада яхши фойда кўрди,  харажатлар ортиғи билан қопланди. Картинада Робертс қандли диабет билан касалланган қиз ролини ижро этди. Айнан шу рол учун у биринчи марта «Оскар»ни ҳам олиши мумкин эди, лекин «Олтин глобус»ни қўлга киритди.

    «Чиройли аёл»

    «Чиройли аёл» фильми

    «Чиройли аёл» фильми
    Фото: Pinterest

    «Чиройли аёл» – Pretty Woman 1990 йилда оммага намойиш этилган ажойиб комедия. Фильмнинг етакчи қаҳрамонлари Робертс ва Ричард Гир жуфтлиги эди. Бюджетига 14 миллион сарфланган картина кассада 463 миллион доллардан ортиқ даромад келтирди. Кейинчалик у «Оскар», «Олтин глобус» ва «Экран актёрлари гильдияси» мукофотларини олишга муваффақ бўлди.

    Шахсий ҳаёт

    Жулия Робертс ва Лайл Ловетт

    Жулия Робертс ва Лайл Ловетт
    Фото: InStyle

    Жулиянинг таниқли мусиқачиси Лайл Ловетт билан биринчи никоҳи муваффақиятли бўлмади, жуфтлик икки йилдан кейин ажрашди. Актриса 2002 йилда оператор Дениел Модерга турмушга чиқди. Сўнгра улар қиз ва ўғил эгизак фарзанд кўрди, орадан вақт ўтиб, оилада учинчи фарзанд дунёга келди. Айни пайтда актриса фарзандлари билан Нью-Йоркнинг Maлибу шаҳрида яшайди.

    Жулия Робертс ва Дениел Модер

    Жулия Робертс ва Дениел Модер
    Фото: BlockТоrо

    Синглисининг фожиали ўлими

    Жулия Робертс ва синглиси Нэнси

    Жулия Робертс ва синглиси Нэнси
    Фото: Daily News

    Жулиянинг синглиси Нэнси ўттиз етти ёшида гиёҳванд моддалар қабул қилишдан вафот этди. Ушбу воқеа жанжалсиз ўтмади. Марҳуманинг ёнидан ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги хат топилган. Хатда қиз таниқли опаси билан муносабатларини батафсил тасвирлаб берган ва ўз жонига қасд қилишига айнан опаси сабабчи эканлигини ёзиб қолдирган. Ушбу айблов асосли эди: Жулия болалигида ортиқча вазни учун синглисини камситарди.Хайрия

    Фото: Pinterest

    Актриса бир неча бор хайрия ташкилотларига пулларини ўтказган. Масалан, у Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармасига алоҳида маблағ ажратган. 90 йилларда у кўп вақтини Порт-о-Пренс – Гаити пойтахтида ўтказди ва у ерда маҳаллий аҳоли ўртасидаги қашшоқлик муаммосига қарши курашиш учун бор кучини сарфлади. Бундан ташқари, аёл Ретт синдроми – нейроривожланиш бузилиши ҳақидаги ҳужжатли фильмда роль ўйнади.

    Ижтимоий тармоқлар

    Фото: Pinterest

    Жулининг Instagram’даги расмий @juliaroberts аккаунти 10 миллионга яқин обуначига эга. У шахсий ҳаётидаги суратларни жойлаштиришни яхши кўради, шунингдек, фолловерларни кино афишалари ва суратга олиш майдончасидаги кадрлар билан хурсанд қилади.

    Қизил йўлакчадаги жанжал

    Фото: «Modnaya.org»

    Америкалик актриса Канн кинофестивалининг қизил йўлагида яланг оёқ юришга қарорга қилди. У Жорж Клуни билан маросимда пайдо бўлди ва зинапояга кўтарила бошлаган бир пайтда туфлисини ечди. Актриса бу кутилмаган ҳаракатни тушунтирмади. Оммавий ахборот воситалари вакиллари бу фактни ўзига хос норозилик билан боғлай бошлади, чунки ўтган йилги кинофестивалда ташкилотчилар пошнасиз туфли кийган аёлларни ичкарига киритишни истамаган эди.

    Актриса ҳақида қизиқарли қисқа фактлар
    • Робертс бўш вақтида яланг оёқ юришни яхши кўради. У ҳатто тўй маросимига ҳам шундай қатнашган.
    • Жулия чапақай, лекин ўнг қўли билан ҳам ёзиши мумкин.
    • Актриса кўплаб машҳур журналлар версияларига кўра, дунёнинг энг гўзал одамлари рўйхатида бир неча бор биринчи ўринни эгаллаган.
    • Жулининг жияни – машҳур актриса Эмма Робертс.

    Жулия ва жияни Эмма Робертс

    Жулия ва жияни Эмма Робертс
    Фото: Hello!
    • Бир марта актриса оиласини чиройли тарзда суратга олишни истаган журналистни уриб юборган.
    • «Мона Лизанинг табассуми» картинаси актрисага 25 миллион доллар миқдоридаги катта гонорар келтирди. Илгари ҳеч бир актриса бундай катта мукофотни олмаган.
    • Жулиянинг иккинчи тўй маросимида машҳур актёр Брюс Уиллис иштирок этган.
    • Актриса бўш вақтида бирор нарса тўқишни яхши кўради.
    • Робертс узоқ вақт давомида жуда ёмон одатдан азият чеккан, у доимо тирноқларини чайнаган.
    • Жулия канадалик актёр Кифер Сазерденга турмушга чиқишига бир неча кун қолганда, қочиб кетган.
    • Жулия машҳур ёзувчи Пауло Коэлонинг асарларини ўқишни яхши кўради.

    Жулия Робертс ва Кифер Сазерденд

    Жулия Робертс ва Кифер Сазерденд
    Фото: Pinterest

    Мавзуга доир:

    • Жулия Робертс, Меган Фокс ва бошқа гўзал актрисалар кимга кўнгил қўйган? (фото)
    • Голливуд юлдузлари — Жулия Робертс, Анжелина Жоли ва бошқаларнинг қизлари қандай кўринишга эга (фото)
    • Маромига етказиб ижро этилгани учун «Оскар» олиб келган образлар (фото)

    29.10.2021, 18:41   Изоҳ (0)   30387
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзимдан бошқа ҳеч кимни севиб қола олмасам керак». «Ўзбек Таркани» — Жўрабек биринчи турмушидан ажрашиб, яна севмаганига уйлангани ҳақида (видео)

    29.10.2021, 16:39

    Оқ уйдан кейинги ҳаёт: президентлик муддатидан сўнг АҚШнинг собиқ биринчи хонимлари нима билан шуғулланади?

    29.10.2021, 14:54

    Сардор Раҳимхон клипи орқали танилган, Рафет Эл Романнинг назарига тушган Фаридам: Хонанда ҳозир қаерда ва нега санъат йўлидан кетишни истамади? (фото)

    29.10.2021, 12:21

    Уй эмас, музей: Россиялик хонанда Тиматининг Москвадаги икки қаватли квартирасига саёҳат (фото)

    29.10.2021, 11:13

    Путин, Алиев, Трамп ва дунёдаги бошқа давлат раҳбарларининг қизлари қандай соҳада фаолият юритади?

    29.10.2021, 09:20

    Турк киносининг энг машҳур актрисалари ва улар иштирокидаги муваффақиятли лойиҳалар (фото)

    28.10.2021, 20:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.