• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Абдулла ва Раниянинг бахт пардаси ортидаги ҳаёт: Иордания қироллик оиласи фожиалари

    Иордания қироллик оиласи аъзолари бир қарашда жуда бахтли, уларнинг ҳаётлари эса ўта хотиржам ва чиройли кўринади. Қирол Абдулла II ва қиролича Раниянинг фарзандлари аллақачон улғайган, тўнғич фарзандлар ўз жуфтларини топиб, оила қуришга ҳам улгурганлар. Қирол эса соҳибжамол ёрини ҳамон қаттиқ севади.

    Абдулла II нинг ўтмиши билан кўпроқ қизиқсангиз, нима учун қирол ўз оиласидаги хотиржамлик, рафиқаси Рания ва меросхўрларини бунчалик қадрлашини тушуниб олишингиз мумкин.

    2023 йилнинг март ойида Рания ва Абдулла II нинг тўнғич қизи – 26 ёшли малика Имон севган ёри – иқтисодчи Жамил Александр Термиотисга турмушга чиқди. 1 июнь куни эса валиаҳд шаҳзода Ҳусайн ўзи танлаган ёри – мултимиллионерлар ва зодагонлар оиласи фарзанди Ражва ал-Саиф билан никоҳланди.

    52 ёшли қиролича Рания ва 61 ёшни қарши олган қирол Абдулла бундан қанчалар бахтли эканликларини яшириб ўтиришмади: улар ўз фарзандларининг танловини тўлиқ қўллаб-қувватладилар. Муҳташам тарзда ўтказилган ҳар икки тўй маросимига жаҳон элитасининг энг таниқли вакиллари ташриф буюрди. Келинчаклар кийган тўй либослари эса мавсум трендларини белгилаб берди.

    Аммо Иордания ҳукмдорлари саройида ҳар доим ҳам самимий кулги овози янграб турмаган. Ушбу оила ўтмишда оғир ва фожиавий зарбаларни бошдан кечирган. Уларнинг бир нечтаси ҳақида сизга қуйида сўзлаб берамиз.

    Суиқасд, шизофрения ва Ҳошимийлар қироллигига тегишли тахт можароси

    1951 йилнинг 20 июль куни 69 ёшли қирол Абдулла I Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди зинапоясида ўлдирилди. У 15 ёшли набираси Ҳусайн ва тансоқчилар ҳамроҳлигида Саудия Арабистонидан қувиб чиқарилган ва 21 ёшли диний ақидапараст тикувчи йигит томонидан отиб ўлдирилган отасининг қабрини зиёрат қилиш учун келганди.

    Абдулла I Қуддусга Исроил билан тинчлик битимини тузиш учун ташриф буюрган. Ушбу қарордан норози бўлганлар ҳаддан ташқари кўп эди, бунинг оқибатида Иордания қироли ҳалок бўлди. Бундан ташқари, суиқасддан сўнг қўриқчилар томонидан ўт очилиши натижасида 22 нафар бегуноҳ инсон ҳаёт билан видолашди.

    Ёш Ҳусайн мўжиза туфайлигина омон қолди – у томон учиб келган ўқ шаҳзоданинг медалига тегиб ўтди.

    Foto: Getty Images

    Абдулла I Яқин Шарқдаги можароларга барҳам беришга ҳаракат қилган

    Фото: Getty Images 

    Иордан қироли Абдулла I вафотидан сўнг унинг 43 ёшли ўғли Талал тахтни эгаллади. Аммо қирол Талалнинг ҳукмронлиги узоққа чўзилмади. Орадан 11 ой ўтар-ўтмас қирол Талал тахтдан воз кечди.

    Қирол Талал ҳукмронлиги 1 йилга ҳам бормади

    Фото: Getty Images

    Бунинг сабаби жуда аянчли эди: қирол шизофрениядан азият чекар, касаллик тобора кучайиб борарди. 1952 йилнинг август ойида парламент Талални ўз ваколатларидан воз кечишга мажбур қилди, тахтни эса унинг 16 ёшли ўғли Ҳусайн эгаллади. Собиқ қирол яна 20 йил умр кўрди ва Истанбул шаҳридаги руҳий хасталар учун мўлжалланган санаторийда вафот этди.

    Қирол Ҳусайннинг фожиали муҳаббати

    Келишган ва ўқимишли қирол Ҳусайн I нинг бўйи бор-йўғи 155 сантиметрга тенг эканлиги ҳам унинг хушбичим кўринишига таъсир қилмасди. Ҳусайн I ҳақиқий муҳаббат нима эканлигини учинчи марта – келиб чиқиши зодагонлардан бўлган Алия Баҳовуддин Тукан билан оила қурганда тушуниб кетди. Жуфтлик тез орада бир ўғил, бир қиз (Ҳайя бинти ал-Ҳусайн, шайх ал-Мактумнинг собиқ рафиқаси) фарзандли бўлдилар. Улар, шунингдек, Абир исмли фаластинлик етим қизалоқни ўз тарбияларига олдилар. Абир саройда шаҳзода ва маликалар билан бирга вояга етди. Алияни саройдаги ҳар бир одам, ҳаттоки турмуш ўртоғининг аввалги рафиқаларидан туғилган фарзандлари ҳам яхши кўрарди. Айтганча, Иорданиянинг бўлғуси қироли Абдулла II қирол Ҳусайннинг иккинчи турмуши – англиялик рафиқаси Антуанетта Аврил Гардинердан дунёга келган эди.

    Алия қирол Ҳусайннинг учинчи рафиқаси ва ҳақиқий муҳаббати эди
    Фото: Getty Images

    Барчаси жуда чиройли ва мукаммал кўринарди, аммо кўп ўтмай уларнинг ҳаётида фожиа содир бўлди. Тўйдан 5 йил ўтгач, 28 ёшли Алия Уммон ҳудудида авиаҳалокат натижасида дунёни тарк этди.

    1983 йили Уммондаги янги аэропортга унинг исми берилди. Қирол Ҳусайн эса келиб чиқиши араблардан бўлган америкалик Лиза Нажиб Ҳалабийга тўртинчи бор уйланиб, яна тўрт марта ота бўлганига қарамай, йўқотишдан сўнг ўзига кела олмади.

    Абдулла II ва шаҳзода Ҳамза можароси

    Кейинчалик малика Нур исми билан машҳурликка эришган Лиза Нажиб Ҳалабийнинг ўғли Ҳамза ўгай акаси Абдулла II билан жуда яхши муносабатда эди. Аммо 1999 йилда Абдулла кутилмаганда Иордания қиролига айланганидан кейин (бу эса бутунлай бошқа ҳикоя – у мамлакат тахтини кутилмаган вақтда эгаллаганди) отаси Ҳусайннинг ундови билан Ҳамзани валиаҳд деб эълон қилди.

    Абдулла II нинг ўгай укаси шаҳзода Ҳамза тахт учун ўз акаси билан курашди

    Фото: Getty Images

    Бироқ 2004 йилда юзага келган муаммолар туфайли унинг валиаҳдлиги бекор қилинди: бунга Ҳамзанинг давлат тўнтаришини амалга оширишга урингани сабаб бўлди.

    Шунга қарамай, Абдулла II узоқ йиллар давомида укасига тегишли бўлган имтиёзларни чекламади, ўзаро муносабатларни яхшилаш умидидан ҳам воз кечмади. Афсуски, ушбу можаронинг илдизи жуда чуқур эди: 2022 йилда элита вакилларини бош кўтаришга ундаган 42 ёшли шаҳзода Ҳамза омадсиз уринишдан сўнг барча унвонларидан воз кечишга тайёр эканлигини билдирди. Бунга “унинг шахсий қадриятлари Иордания қироллик оиласининг қадриятларига мос келмаслиги”ни сабаб сифатида кўрсатди.

    Абдулла II бундай кескин баёнотга қатъият билан жавоб қайтарди, Ҳамза уй қамоғига олинди ва унинг мамлакатни тарк этиши тақиқланди. “Сени бир вақтнинг ўзида ҳам қаҳрамон, ҳам қурбон деб биладиган одам билан мулоқот қилиш қийин, – деб ёзган эди қирол халқ томон йўлланган мурожаатида. – Биз Ҳамзага унинг қулай ҳаёт кечириши учун керакли барча шароитларни яратамиз, бироқ энди унда ўзи бир вақтлар қадрига ета билмаган, миллатни, унинг институтларини, ўз оиласини ҳақорат қилиш, Иордания барқарорлигига путур етказиш учун суиистеъмол қилинган аввалги имкониятлар бўлмайди”.

    Айни вақтда қиролнинг тўнғич ўғли Ҳусайн тахт вориси ҳисобланади. Абдулла II катта эҳтимол билан бу масалани иккинчи бор ўйлаб кўрмайди...

    20.10.2023, 17:20   Изоҳ (0)   20974
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Иордания қироличаси Рания ал-Абдулла кийинишда алоҳида эътибор берадиган 7 жиҳат (фото)

    18.04.2020, 08:22

    Instagram: Рихситилла Абдуллаев ўғлини уйлантирди, Тоҳир Содиқов неварали бўлди, Зарина Йўлдошева синглисини узатди 

    19.10.2023, 22:20

    “Бўйнимдан 9 марта операция бўлганман”. Телебошловчи Нозима Воҳидова саратонни қандай енггани ҳақида

    19.10.2023, 11:48

    Instagram: Мадоннанинг концертига тушган Лола, неварали бўлган Раъно Зокирова, янги машина харид қилган “Уммон”чи Шоҳрух

    18.10.2023, 22:15

    “Артист бўламан, деганимда юзимга чойнак-пиёла учган” — Актриса Дилнавоз Исматуллаева “Миллион”да ишлолмагани ва “Тунги рейд”да чиқишига яқинлари қарши бўлмагани ҳ...

    18.10.2023, 18:12

    Instagram: Неварали бўлган Рашид Холиқов, Мавлуда Асалхўжаевага машина совға қилишди, Зарина Низомиддинова ижодга қайтмоқда

    17.10.2023, 22:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.