• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Иккинчи Жаҳон уруши ҳақида яширилган ҳақиқатлар ва бугунги сиёсий ўйинлар

    Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни нишонланмоқда. Иккинчи жаҳон уруши ҳақида гапирганда жавоблардан саволлар кўпдек туюлади. Ваҳоланки, уруш тугаганига 80 йил бўлди. Очилмаган синоатларнинг бир қисми шўро тарих фани урушга оид кўп фактларни бузиб кўрсатгани, коммунистик мафкурага мослаштиргани билан боғлиқ. Қизил сиёҳда ёзилган саҳифаларда сиз қанча истеъдодли қўмондонлар қатағон қилиб юборилгани-ю, Туркистон легионининг тақдирини ҳам, аскарларга милтиқ кўринишидаги таёқ берилгани-ю, Сталинга текин ишчи кучи керак бўлгани учунгина ўлим жазосини бекор қилгани ҳақида маълумотларни учратмайсиз.

    Бугунги кунда эса тарихий жараёнларни сиёсатга мослаштириш ҳаракатлари авж олди. Дональд Трамп Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага АҚШ туфайли эришилганини таъкидлади. Замонавий рус сиёсатчилари эса ғалабага асосан Россия ҳисса қўшганини айтишмоқда. “Дарё” мухбири тарих фанлари доктори, профессор Қаҳрамон Ражабов билан жаҳон урушига оид яшириб келинган ҳақиқатлар, илмий изланишлар ва бугунги сиёсий жараёнлар ҳақида суҳбатлашди.

    — Қаҳрамон ака, 1939 йилда Германия ва Совет Иттифоқи Польшага икки томондан ҳужум қилди. Бу пайтда Польшадан Қизил империя учун қандайдир хавф бормиди?

    — Катта давлатлар кичикларига ҳужум қилиш учун ҳеч қандай баҳона керак эмас. Ўша пайтда СССР гўёки украин ва белорус миллатига мансуб аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида Польша ҳудудига бостириб киргани айтилади. Аслида эса тарихий Молотов—Риббентроп пактининг махфий протоколида Европанинг янги харитаси чизиб қўйилган эди. Унга кўра, Польша Германия ва Совет Иттифоқи томонидан бўлиб олинади, Болтиқбўйи давлатлари — Литва, Латвия, Эстонияга нисбатан шўроларнинг “қизиқиши” эътироф этилади, Финляндиянинг маълум ҳудудлари ва Бессарабия (ҳозирги Молдова ҳудудлари) Гитлер томонидан Сталинга совға қилинади. Мен бундан 4-5 йил олдин ўз китобларимда мана шу ҳақиқатларни очиқ ёздим. Зўравонлик сиёсати жаҳон урушидан кейин ҳам давом этиб келмоқда. 1979 йилда совет қўшинларининг Афғонистонга бостириб киришини ёки 2022 йилда Россиянинг Украинага ҳужумини олайлик. Ҳар сафар расмий пропаганда маҳаллий аҳолини “озод” қилиш ғоясини тарғиб қилади. Болшевиклар томонидан Бухоро, Хива, Қўқон босиб олинаётганда ҳам шундай баҳоналар ўртага ташланган эди. Мен ҳисоблаб чиқдим, Совет давлати 1917 йилдан 1991 йилгача бўлган салкам 75 йиллик тарихи давомида 50 га яқин давлатга ҳужум қилган экан.

    Фото: “Дарё” / Қаҳрамон Ражабов тарих фанлари доктори, профессор

    — Тўхтовсиз урушлар олиб бориш ва уларда ғалаба қозониш учун жуда катта резервлар керак. Совет қатағон машинаси эса бир дақиқа бўлсин тўхтамаган. Резервлар ўта зарур пайтда бундай сиёсат ўз оёғига болта уриш билан баробар эмасмиди?

    — Оддий дарахтлар сув билан суғорилса, совет давлати қон билан суғорилган. Болшевикларнинг ҳокимиятга келишининг ўзиёқ қон билан амалга оширилди. Гарчи у кейинчалик пролетар — ишчи-деҳқонлар ҳокимияти деб эълон қилинган бўлса ҳам, амалда жамиятнинг ҳамма қатламлари, жумладан ишчи-деҳқонларни қатағон қилишдан тўхтамади. Раҳбарлари эса — Ленин ҳам, Сталин ҳам, Хрушчев ҳам диктатор эди. Қон истаги уларни “уруш учун резерв керак”, деган ҳақиқатдан ҳам тўсиб қўйган эди. Миллионлаб қамалган, қатл этилганлар қаторида иқтидорли офицерлар бўлган. Уларнинг энг кўзга кўринганларидан бири – маршал Тухачевский. Агар у ҳокимиятга келганда, эҳтимол, Сталиндан кўпроқ одамни қурбон қилиши мумкин эди. Троский, Бухарин ҳақида ҳам шу фикрни айтиш мумкин. Ҳарбий қўмондонларнинг аёвсиз қатағон қилиниши Иккинчи жаҳон урушининг бошларидаёқ миллионлаб совет аскарларининг ўлимига ва асир тушишига сабаб бўлган. Власов сингари баъзи генераллар совет ҳокимиятидан норозилиги туфайли бутун бошли қўшини билан душманга таслим бўлади. Мана бундай фактлар совет ҳокимиятининг қатағон сиёсатига қаршилик, норозилик нуқтайи назаридан баҳоланиши ва ўрганилиши лозим деб ҳисоблайман.

    Молотов—Риббентроп пактига асосан Европа харитаси қайта чизилди

    — Урушда кўплаб туркистонлик аскарлар ҳам асир тушган эди. 1942 йилда Германия қўмондонлиги ана шундай маҳбуслардан ташкил топган “Туркистон легиони”ни тузди. Бу легион тарихи етарлича ўрганилганми, унинг таркибида бўлган ватандошларимизнинг тақдири қандай кечди?

    — “Туркистон легиони” бўйича менинг шогирдларимдан бири илмий иш олиб борди, яқин кунларда ўз ниҳоясига етади. Бу Ўзбекистон тарихи фанида мана шу мавзудаги илк диссертация ҳисобланади. Шу пайтгача “Туркистон легиони хоинлар, сотқинлардан иборат ёвуз куч эди”, деган тасаввур сингдириб келинди. Ваҳоланки, Туркистон, хусусан Ўзбекистон ҳудудидан фронтга борган аскарларга ҳатто оддий милтиқ берилмаган. Бунинг ўрнига милтиқ шаклидаги таёқлар тарқатилган. Иккинчи тарафдан, урушнинг дастлабки кунларида совет қўшинларининг катта қисми қуршовда қолган. Аскарлар истаса-истамаса, асир тушишга мажбур бўлган. Асирларга оид маълумотларнинг асосий қисми Москва архивларида сақланади. Афсуски, сўнгги йилларда биронта ўзбекистонлик олим ўша архивларда илмий изланишлар олиб борганини билмайман.Уруш вақтида тузилган “Ўзбек дивизиялари” ҳақида ҳам илмий изланишлар олиб бориш лозим. “Туркистон легиони” фаолиятига ҳаққоний баҳо бериш учун ҳақиқатнинг тагига етиш керак. Легион аъзоларининг ҳаммаси ҳам жанг майдонларига ташланмаган, бир қисми фронт ортидаги меҳнатга жалб қилинган. Жангга юборилганлари эса яна совет қўшинлари тарафига ўтганлиги ҳақида фактлар бор. Аммо улар шўро хавфсизлик кучларининг қаттиқ чиғириғидан ўтказилган, кўпчилиги Сталин лагерларига сургун қилинган. Айримлари амнистияга тушган. Совет ҳокимияти 1945 йилда ўлим жазосини бекор қилади, гуманизм нуқтайи назаридан эмас, балки лагерларда текин ишчи кучига эга бўлиш учун... “Туркистон легиони”нинг кўпгина аъзолари шўролардан безиб қолган оддий одамлар эди. Улардан бири шундай ёзган: “Отамни ва акамни советлар отиб ташлаган ва мен шунинг учун имконият туғилгач, Туркистон легионига қўшилдим”. Улар аввало, ватанни, Туркистонни озод кўриш илинжида курашганини эътироф этиш лозим. Шу нуқтайи назардан, Иккинчи жаҳон урушининг моҳиятини қайта кўриб чиқиш вақти келди, деб ҳисоблайман...

    Совет қатағон машинаси уруш даврида ҳам тўхтамаган эди

    — Ғалабага Ўзбекистоннинг ҳиссаси ҳақида гапирганда кўпинча фронт ортидаги меҳнат, етимларга ғамхўрлик, эвакуация қилинганларга уй-жой бериш кабилар тилга олинади. Албатта, бу ҳам катта қаҳрамонлик, аммо ўзбекларнинг бевосита жанг майдонларидаги матонати ва жасорати-чи? Сталинград фронти қўмондони генерал Ерёменко “Ўзбекнинг юраги — шернинг юраги”, деб ёзган экан.

    Туркистон легиони тарихи ҳаққоний ўрганилиши керак

    — Сталинград жанглари авжига чиққан бир паллада марказий газеталарда ўзбекистонлик ота-оналарнинг фронтдаги фарзандларига йўллаган мактуби эълон қилинади. Ўзбек ва рус тилларида чоп этилган бу мактубга 3 миллионга яқин одам имзо қўйган. Ўзбекнинг юраги шернинг юрагига ўхшатилган ибора айнан ўша мактубда келтирилган. Бу бежиз эмас эди, ўзбек аскарлари шундай эътирофга муносиб тарзда жанг қилишган. 1941 йилда Москва остонасидаги қонли тўқнашувлар вақтида Зебо Ғаниева ўнлаб душман аскарларини маҳв этади. Уруш тақдирини ҳал қилган Сталинград жангларида тўққиз нафар ўзбек ўғлони ўз ҳаёти эвазига стратегик муҳим тепаликларни мардонавор ҳимоя қилди.  Бундай фактларни юзлаб келтириш мумкин. 300 нафарга яқин ўзбек аскар ва офицерлари “Совет Иттифоқи қаҳрамони” унвонига сазовор бўлган. Совет давлатининг 30-40 йиллардаги тарихини ўрганишда эътибор қаратиш лозим бўлган фактлардан бири бу — халқларнинг мажбурий кўчирилиши. Ўзбекистонга Узоқ Шарқдан корейслар, Қримдан қрим татарлари, Кавказдан месхети турклари, чеченлар, шунингдек Волга немислари, греклар, жами 20 га яқин халқлар депортация қилинди. Фашистларнинг яҳудийларга нисбатан ёвузликлари қандай ўрганилган бўлса, совет даврида халқларнинг мажбурий кўчирилиши шундай ўрганилиши керак. Бу катта фожиа. Қайси ҳукумат ўз халқига нисбатан шундай жиноят содир этган? Бугун совет давлатини қўмсаётганлар мана шу каби фактларни билиб қўйишлари керак.

    Суҳбатни “Дарё”нинг YouTube каналида кўришингиз мумкин.

    Олимжон Сафоев суҳбатлашди.

    8 май, 17:55   Изоҳ (0)   2594
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #иккинчи#жаҳон#уруши#Трамп#АҚШ#Хотира куни

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Bloomberg: Кремль ва Оқ уй вакиллари келаси ҳафта Саудия Арабистонида учрашади

    16 феврал, 08:00

    Дарз кетган Ғарб коллективи. Трамп дунёни қандай ўзгартирмоқчи?

    19 феврал, 19:20

    XXI аср фашизми: Трамп ва ултра ўнг гуруҳлар ўртасидаги сирли ҳамкорлик

    23 феврал, 08:00

    Меҳнати халқники, ҳузури — ҳукуматники: Исроил Конгодаги олмос конларини қандай эгаллаб олгани ҳақида

    19 март, 19:50

    “Америка овози” ходимлари Трамп маъмуриятини судга берди

    22 март, 14:07

    Овал кабинетда Украина президентига берилган танбеҳ – Оқ уйда меҳмонлар учун кийиниш қоидаси борми?

    27 март, 16:45

    Путин Трампнинг Гренландияни аннексия қилиш режаларини маъқуллади 

    28 март, 08:52

    “Барчасига террорчи арабларнинг ўзи айбдор” — Ғарб медиасининг Фаластин ҳақида тарқатаётган ёлғонлари

    1 апрел, 20:27

    Хитой АҚШ маҳсулотларига божларни кескин ошириб, 84 фоизга етказди

    9 апрел, 18:55

    АҚШ савдо урушида ютқазишига 3 та сабаб келтирилди

    14 апрел, 15:10

    Хитойнинг АҚШ билан савдо урушидаги асосий 5 та “қуроли”

    26 апрел, 11:21

    Қозоғистон ҳукумати 9 май шарафига юриш ўтказишни тақиқлади

    27 апрел, 23:55

    Иккинчи жаҳон урушидан кейин Аргентинага қочиб кетган нацистлар маълумоти очиқланди

    30 апрел, 11:39

    Ҳалок бўлган ўзбекистонликлар, бошпана топган етимлар: Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон урушидаги ҳиссаси

    1 май, 15:44

    Ҳарбий мактабни тугатган бўлса-да, актрисаликни танлаган Болливуд юлдузи — Аннушка Шарма 37 ёшда

    6 май, 19:55

    Қора денгиз ҳукмдори. Италияда ясалган, урушда қаҳрамонлик кўрсатган “Тошкент” ҳақида  

    4 май, 18:29

    Чехияда Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли хазина топилди (фото)

    6 май, 11:59

    Британияда Иккинчи жаҳон уруши давридаги самолёт парвоз вақтида ҳалокатга учради

    5 май, 18:15

    “Клон” 25 ёшда: сериалдаги севишганлар Лукас ва Жади нега ҳаётда тил топиша олмаган?

    7 май, 17:35

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00

    “Учинчи жаҳон уруши аломатлари бор” — Ҳамид Содиқ дунё депрессив ҳолатдалигини айтди

    7 май, 12:24

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Замонавий футболдаги 10 нафар энг иқтидорли ёш мураббийлар (+бонус)

    7 май, 16:10

    Шавкат Мирзиёев Германия Федерал канцлери Фридрих Мерцни ушбу лавозимга сайлангани муносабати билан табриклади

    7 май, 18:08

    Шавкат Мирзиёев 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москвада бўлади

    7 май, 18:11

    Замонавий ҳаёт тарзини танлаган ва нозик дид билан кийинадиган шарқ маликалари

    8 май, 01:10

    “Дарё” дайжести: 7 майнинг энг муҳим хабарлари

    7 май, 23:10

    ЕЧЛ. “ПСЖ” яна “Арсенал”ни мағлуб этиб, иккинчи финалчига айланди (видео)

    8 май, 07:28

    Трамп Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага АҚШ туфайли эришилганини айтди 

    8 май, 08:28

    Усмон Дембеле Чемпионлар Лигасида тарихий натижага эришди

    8 май, 09:33

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 9 май куни ёмғир ёғади

    8 май, 11:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    “Ҳаммамиз ватан ҳимоясига ҳар куни тайёр бўлишимиз керак” — Шавкат Мирзиёев

    8 май, 14:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.