• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт Футбол

    Замонавий футболдаги 10 нафар энг иқтидорли ёш мураббийлар (+бонус)

    Бугунги кунда футбол оламида тажрибали, катта ўйинларда иштирок этган ва ютуқларга эришган мураббийлар етарлича топилади. Бироқ ҳозирги давр футболида ёш мутахассислар ҳам нималарга қодир эканлигини исботламоқда. Баъзиларига кичик клубларда ўзини кўрсатиб, катта жамоаларни бошқараётган бўлса, бошқаларига дарров катта лигалар ёки номдор терма жамоаларда ишлаш имконияти насиб этган.

    Foto: “Daryo”/Asadbek Berdiyorov
    Фото: “Дарё”/Асадбек Бердиёров

    Масалан, “Арсенал” бош мураббийи Микель Артета ёки “Бавария”ни Бундеслигада чемпион қилган Винсент Компани шулар жумласидандир.

    Қуйида айни пайтда дунёдаги энг яхши 10 нафар ёш мураббий ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

    1. Уилл Стилл 32 ёш — “Ланс”

    Бельгия фуқаролигига эга бўлган, аммо ота-онаси инглиз бўлган Уилл Стилл 2022 йил октябрида “Реймс” бош мураббийлигига тайинланганда бор-йўғи 29 ёшда эди. У илгари жамоанинг ёрдамчи мураббийи сифатида фаолият олиб борган. УЕФА Про лицензиясига эга бўлмагани учун ҳар бир ўйиндан кейин клуб 25 минг евро жаримага тортилар эди. Орадан кўп ўтмай, Стилл зарурий курсларда ўқишни бошлади ва мураббийлик лицензиясини қўлга киритди.

    Foto; Getty Images
    Фото; Getty Images

    У 2022/23 йилги мавсумда “Реймс” билан Лига 1 мусобақасида 11-ўринни қўлга киритди ва 17 та ўйиндан иборат мағлубиятсиз серия қайд этди. Уилл 2024 йил майида клуб билан келишган ҳолда истеъфога чиқди ва тезда “Ланс” билан уч йиллик шартнома имзолади. У бир қанча вақт ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановга ҳам устозлик қилди. Айни пайтда Стилл бошқарувидаги “Ланс”нинг ўйинларини ўртача баҳолаш мумкин, сабаби клуб 32-турдан кейин Лига 1 турнир жадвалида 8-поғонани эгаллаб турибди.

    1. Доменико Тедеско 39 ёш — ҳозирча ишсиз

    Тедеско 2017 йилда “Шалке” билан Бундеслига кумуш медалини қўлга киритди. Шундан кейин ушбу мутахассис номи ОАВда тез-тез чоп этиладиган бўлди. Унинг Гелзенкирҳен клуби сафидаги энг муваффақиятли ўйини “Боруссия Дортмунд”га қарши учрашувда бўлган. Дастлаб, унинг жамоаси 0:4 ҳисобида ютқазаётган эди, лекин кейинчалик “Шалке” таблодаги натижани 4:4 кўринишига келтира олди. Мазкур баҳсдан кейин Доменико Бундеслигада ҳафта мураббийсига айланди.

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Кейинчалик Тедеско Москванинг “Спартак” ҳамда Германиянинг “Лейпциг” клубларида ҳам фаолият олиб борди. Шундан сўнг у Бельгия терма жамоасини бошқарувига келди. Аммо 2025 йил бошида Тедеско ёмон натижалар фонида лавозимидан озод этилди ва ҳозирча янги жамоа билан шартнома имзолагани йўқ.

    1. Эдин Терзич 42 ёш — ҳозирча ишсиз

    Терзич мураббийлик фаолиятини “Боруссия Д” академиясида бошлаган. 2020 йилда Люсен Фавр ишдан кетганидан сўнг у дортмундликларнинг вақтинча бош мураббийи бўлди. Эдин бошқарувида жамоа Бундеслигада бронза медалига эга чиқди ва кейинчалик расмий равишда бош мураббий этиб тайинланди.

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Дортмунд клуби билан кетма-кет икки мавсумда иккинчи ўринни эгаллади. 2023/24 йилда унинг бошқарувидаги жамоа Чемпионлар Лигаси финали йўлланмасига эга чиқди, лекин немис клуби “Реал Мадрид”га қарши баҳсда мағлуб бўлиб, турнирнинг кумуш медалига эга чиқди. Терзич 2024 йил июнида ўз истаги билан клубни тарк этди. Ҳозирги кунда у янги жамоа изламоқда.

    1. Тиаго Мотта 42 ёш — ҳозирча ишсиз

    “Болонья”ни Европа Чемпионлар Лигаси мусобақаларига олиб чиққан Мотта тактик жиҳатдан энг зўр мураббийлардан бири саналади. Унинг жамоаси Рикардо Калафёри ва Жошуа Зиркзе каби иқтидорли футболчиларга таяниб ўйнади.

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Кейинчалик бу футболчиларнинг бири “Арсенал”га, бири “Манчестер Юнайтед”га ўтди. Моттанинг муваффақияти “Ювентус”нинг эътиборини тортди, бироқ туринликлар сафидаги қисқа фаолияти омадли кечмади ва ишдан бўшатилди. Ҳозирда Тиаго ҳам ўзига янги клуб қидирмоқда.

    1. Матиас Яйссле 37 ёш — “Ал-Аҳли”

    37 ёшли германиялик мутахассис мураббийлик фаолиятини “Лейпциг”, Даниянинг “Брондбю”, Австриянинг “Зальцбург” клубларининг академиясида бошлаган. У профессионал мураббий сифатида дастлаб “Lifeренг” клубида ишлади ва улар билан яхши натижага эришди.

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Шундан сўнгра “Зальцбург”га қайтиб, икки мавсумда икки марта чемпионликни қўлга киритди. Матиас 2023/24 йилги мавсум “Ал-Аҳли” билан Саудия Про Лигаси бронза медалига эга чиқди. Шунингдек, яқинда жиддаликлар унинг бошқарувида Осиё Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритди.

    1. Рубен Аморим 40 ёш — “Манчестер Юнайтед”

    Аморим Португалиянинг “Брага” клубидаги қисқа, аммо ёрқин фаолиятидан сўнг “Спортинг”га ўтди. Унинг бошқарувида лиссабонликлар 19 йиллик танаффусдан сўнг чемпион бўлди. Фаолияти давомида 5 та соврин ютган мураббий сифатида Аморим 2024 йил кузида “Манчестер Юнайтед” бош мураббийлигига тайинланди. Аммо Рубеннинг Англия Премьер Лигасидаги натижалари ҳали ижобий эмас. Сабаби манкунианликлар АПЛ турнир жадвалида қуйи поғоналардан бирини эгаллаб турибди. Лекин “қизил иблислар” жорий мавсум соврин ютиши мумкин.

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Айни пайт “Манчестер Юнайтед” Европа Лигасида финалга чиқиш учун яхши имкониятга эга. Жамоа ярим финалнинг дастлабки учрашувида “Атлетик” устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, жавоб баҳси олдидан ўз имкониятини яхшилаб турибди.

    1. Винсент Компани 39 ёш — “Бавария”

    Машҳур белгиялик собиқ футболчи Винсент Компани мураббийлик фаолиятини ватанида бошлаган. Икки йил “Андерлехт”да ишлаган мутахассис 2022 йил Англиянинг “Бёрнли” клуби билан шартнома имзолади. Жамоа унинг бошқарувида  илк мавсумдаёқ Чемпионшип ғолиблигига эга чиқди ва АПЛ йўлланмасини қўлга киритди.

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Шундан сўнг “Бавария” Компани хизматларига мурожаат қилди. Гарчи мавсум боши белгиялик мураббий учун осон кечмаган бўлса-да, Бундеслигада чемпионликни қўлга киритишни уддалади. Мазкур соврин Винсент учун мураббий сифатидаги илк йирик соврини ҳисобланади.

    1. Юлиан Нагелсман 37 ёш — Германия терма жамоаси

    Нагелсманн фаолиятини жуда эрта бошлаган. У футболдаги омадсиз карьерасидан кейин 21 ёшидаёқ мураббий ёрдамчиси сифатида ишлаган. Дастлаб 2008 йилда “Аусбург”, кейин “Мюнхен 1860” жамоаларида фаолият юритган.

    Foto:Getty Images
    Фото:Getty Images

    2010 йилда   “Хоффенҳайм” билан шартнома имзолаган Юлиан 2016 йили асосий жамоа устозига айланди. Кейинчалик “Лейпциг”даги фаолияти билан унинг номи ОАВда тез-тез эълон қилинадиган бўлди. Ундан сўнгра “Бавария” билан чемпионликка эришди. Гарчи натижалари яхши бўлса-да, Нагелсман 2023 йилда лавозимидан бўшатилди.

    У 2023 йилда Германия терма жамоасига мураббий бўлиб тайинланди ва Евро-2024 мусобақасида чорак финалга чиқди.

    1. Микель Артета 43 ёш — “Арсенал”

    “Манчестер Сити”да Гвардиола ёрдамчиси бўлган Артета 2019 йилда “Арсенал” бош мураббийига айланди.

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images

    У лондонликлар сафидаги биринчи мавсумидаёқ Англия Кубогини қўлга киритди. Сўнгги йилларда клубни чемпионлик учун курашадиган даражага олиб чиқди, бироқ икки мавсум кетма-кет “Сити”га имкониятни бой берган бўлса, 2024/25 йилда уларни “Ливерпуль” доғда қолдирди. Шунга қарамай, “Арсенал”даги ўсиш унинг мураббийлик салоҳиятини яққол кўрсатмоқда.

    1. Хаби Алонсо 43 ёш — “Байер Леверкузен”

    Алонсо 2022 йил октябрида “Байер”ни қабул қилиб олди.  У Германиядаги илк мавсумида 6-ўринни эгаллади. 2023/24 мавсумида эса клубни илк марта Бундеслига чемпионига айлантирди, шунингдек унинг жамоаси ДФБ Покалини ҳам қўлга киритди. Шунингдек, ўтган мавсум “Байер” Европа Лигаси финалига чиқди, аммо леверкузенликлар ҳал қилувчи баҳсда “Аталанта”га мағлуб бўлди. Бироқ Хаби Алонсо мураббий сифатида ўзини юқори даражада намоён этди.

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Янги мавсум испаниялик мутахассис Германияни тарк этиб, ватанига қайтиши мумкин. Чунки унга Мадриднинг “Реал” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Баъзи манбалар мураббий ва клуб аллақачон шартнома борасида келишиб олгани ҳақида ёзмоқда. Кузатамиз, эҳтимол уни яна собиқ жамоасида кўрармиз, фақат энди мураббий сифатида.

    Олий ўрин. Исломбек Исмоилов 32 ёш — Ўзбекистон U-17 терма жамоаси

    Ушбу рейтингдаги энг олий ўринни Исломбек Исмоиловга беришга қарор қилдик. Сабаби Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси унинг бошқарувида U-17 Осиё Кубоги мусобақасида олтин медалга эга чиқди.

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Кўпчилик учун бу натижа юқоридагилар билан таққосласак, кичик кўриниши мумкин. Аммо унинг бошқарувида жамоа ҳақиқий характер кўрсата олди. Айниқса, финалда икки киши кам бўлиб ҳаракат қилган бўлса-да, Исломбек жамоасини руҳлантира олди.

    Исмоиловни кўпчилик Яйпаннинг “Турон” клубидаги фаолияти билан танишади. Лекин у бунгача “Ёзёвон”, “Ифтихор” ва “Фаровон” каби жамоаларни ҳам бошқарган. Шундан кейин у 2019 йилда “Турон”нинг асосий жамоасига тайинланди ва яйпанликлар сафида икки мавсум ишлади. Уни Фарғона клубидаги фаолиятини мақтаб бўлмайди, лекин Исмоилов ўзининг адолатпарварлиги билан кўпчиликнинг ёдида қолди.

    Исломбек Исмоилов 2022 йили У-14, 2023 йил У-15, 2024 йил U-16 ва 2025 йили Ўзбекистон U-17 терма жамоаларида ишлаган. Гарчи йилдан йилга ёш тоифаси ўзгариб турган бўлса-да, у Осиё чемпионига айланган футболчиларни 3 йилдан кўпроқ вақт давомида тарбиялаган ва жорий йил ўз мевасини олди.

    Ноябрь ойида Қатар майдонларида 17 ёшли футболчилар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлади. Ушбу мусобақага Исломбек Исмоилов жамоаси ҳам йўлланма олган. Мазкур турнирда ҳам унга ва жамоасига омад тилаймиз.

    Жамшидбек Маҳмудов тайёрлади.

    7 май, 16:10   Изоҳ (0)   9943
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Хаби Алонсо#Микель Артета#Рубен Аморим#Исломбек Исмоилов#Эден Терзич#Микель Артета

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чемпионлик масаласи деярли ҳал бўлган А Серия ва Ла Лига, Германияда янги етакчи, Англияда устоз-шогирд кураши. Топ-5 лигалар жадвалидаги ҳолат ҳақида

    23.03.2023, 09:32

    ИФҲҲС: Карло Анчелотти йилнинг энг яхши клуб мураббийи 

    22.12.2024, 19:15

    Зидан “Реал”га қайтиши мумкин

    23 март, 21:29

    АПЛ, Ла Лига ва Бундеслиганинг энг кўп маош олувчи мураббийлар маълум қилинди  

    27 март, 22:52

    “Реал” раҳбарияти Анчелоттига шарт қўйди

    8 апрел, 17:35

    Хаби Алонсо “Реал” раҳбариятига шарт қўйди  

    10 апрел, 17:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.