• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Путин Трампнинг Гренландияни аннексия қилиш режаларини маъқуллади

    АҚШ президенти Дональд Трампнинг Гренландияни қўшиб олиш ғояси “муайян иккита давлатга” тааллуқли бўлиб, Россияга “мутлақо алоқаси йўқ”. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.

    Фото: Kremlin.ru

    У АҚШнинг оролга нисбатан режалари “узоқ тарихий илдизларга эга” экани ва бу “ғайриоддий” нарса эмаслигини таъкидлади.

    АҚШнинг бундай режалари ХIX асрнинг 60 йилларидаёқ намоён бўлган. Ўшанда ҳам Америка маъмурияти Гренландия ва Исландияни ўзига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиққан, бироқ бу ғоя ўша пайтда Конгресс томонидан қўллаб-қувватланмаган эди, деди Путин.

    Шунингдек, у 1868 йилда Америка матбуоти Алясканинг сотиб олинишига шубҳа билан қарагани, буни “ақлсизлик”, “муз қутиси” ва ўша пайтдаги президент Эндрю Жонсоннинг “оқ айиқлар боғчаси” деб атаганини эслатиб ўтди.

    Бироқ бугунги кунда Алясканинг сотиб олиниши Қўшма Штатларнинг ўзида мутлақо бошқача баҳоланмоқда — худди президент Эндрю Жонсон фаолияти сингари, деди Путин.

    У АҚШ 1910 йилда ва Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Гренландияни қўлга киритишга уринганини таъкидлади.

    Шу боис бугун рўй бераётган воқеаларда ажабланарли ҳеч нарса йўқ. АҚШ Арктикада ўзининг геостратегик, ҳарбий-сиёсий ва иқтисодий манфаатларини тизимли равишда илгари суришда давом этади, деди Россия президенти.

    У, шунингдек, 1910 йилда АҚШ, Германия ва Дания ўртасида ҳудудларни айирбошлаш бўйича уч томонлама битим тайёрланганини эслатди.

    Натижада Гренландия Қўшма Штатларга ўтиши керак эди, бироқ ўша пайтда келишув амалга ошмади. Иккинчи жаҳон уруши даврида АҚШ Гренландияни нацистлар томонидан босиб олинишидан ҳимоя қилиш мақсадида у ерда ҳарбий базалар жойлаштирди. Уруш тугагач эса, АҚШ Данияга оролни сотиб олишни таклиф қилди — бу жаҳон тарихи нуқтайи назаридан қараганда яқинда содир бўлган воқеа эди, дея таъкидлади Россия президенти.

    Гренландия — Шимолий Муз ва Атлантика океанлари оралиғида жойлашган дунёдаги энг катта орол. Деярли 300 йил давомида у Дания назорати остида бўлиб, кенг автономияга эга. Орол аҳолиси тахминан 57 минг кишини ташкил қилади.

    Трамп Гренландияни сотиб олиш ниятини биринчи марта 2019 йилда ўзининг биринчи президентлик муддати пайтида эълон қилган ва 2024 йилги сайловларда ғалаба қозонганидан кейин бу масалага яна қайтган. У буни орол АҚШ миллий хавфсизлиги учун, айниқса, Хитой ва Россия билан қарама-қаршилик контекстида муҳим аҳамиятга эгалиги билан изоҳлаган.

    Гренландия ҳудудида аллақачон АҚШнинг Питуффик ҳарбий базаси фаолият юритмоқда. Бу объект баллистик ракеталар учирилиши ҳақида эрта огоҳлантириш тизимининг асосий элементи ҳисобланиб, стратегик аҳамиятга эга: у орқали Европадан Шимолий Америкага энг қисқа йўл ўтади. Вашингтон Дания билан 1951 йилда Гренландия мудофааси тўғрисидаги битимни имзолаган. Сўнгги йилларда Копенгаген оролнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиб, бунинг учун аллақачон 2 миллиард доллар маблағ ажратган.

    Совуқ уруш даврида Гренландия АҚШ ва НАТО мудофаа тизимида муҳим рол ўйнаб, Совет сувости кемаларининг ҳаракатини назорат қилишни таъминлаган. Бироқ сўнгги йилларда минтақага қизиқиш янада кучайди. Арктика музликлари эриши билан янги денгиз йўллари очилмоқда, бу эса Гренландияни янада стратегик аҳамиятга эга ҳудудга айлантирмоқда. 2022 йилда Пентагон Питуффик базасида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун 4 миллиард долларлик шартнома тузди. 2023 йилда эса у ерга биринчи марта тўртта F-35 қирувчи самолёти жойлаштирилди.

    28 март, 08:52   Изоҳ (0)   6312
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Гренландия#Дания#Арктика#Трамп

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дания мамлакатлардан биринчи бўлиб Шимолий қутб учун ҳуқуқини талаб қилди

    16.12.2014, 09:10

    NASA Гренландиядаги йирик музликда пайдо бўлган ёриқ суратини намойиш этди

    17.04.2017, 20:00

    АҚШ Гренландияда консуллик очди. Аввалроқ Трамп оролни сотиб олмоқчи бўлганди

    11.06.2020, 12:07

    Гренландия яқинида бортида 200 дан ортиқ йўловчиси бўлган лайнер саёзликка ўтириб қолди

    12.09.2023, 21:45

    “АҚШ Гренландияда ядровий қуролли самолётлар учун инфратузилма яратмоқда” — Россия элчиси

    10 январ, 18:20

    Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди

    11 январ, 23:00

    Гренландия етакчиси Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтди

    12 январ, 23:30

    Дональд Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?

    12 январ, 23:02

    Трампга Гренландияни сотиб олиш ваколатини берувчи қонун лойиҳаси тайёрланди

    14 январ, 10:10

    АҚШнинг Гренландияни сотиб олиш таҳдидига Россия сабабчи — Дания разведкаси

    14 январ, 14:15

    Дания бош вазири Трамп билан Гренландия тақдирини муҳокама қилди

    16 январ, 11:57

    Google хариталарда Мексика кўрфази номини Америка кўрфазига ўзгартиради 

    28 январ, 21:05

    Франция Гренландияга қўшин юбориши мумкин

    29 январ, 10:48

    Дональд Трамп ўзининг кумири сифатида тилга олаётган Уилям МакКинлини аслида ким бўлган?

    30 январ, 18:35

    НАТО Трампга Гренландия бўйича таклиф тайёрламоқда — ОАВ

    31 январ, 16:26

    Трамп Гренландияни куч билан тортиб олмоқчи. Дания ҳарбий можарога тайёрми? 

    7 феврал, 17:35

    Данияда Калифорнияни триллион долларга сотиб олиш учун петиция бошланди

    10 феврал, 17:15

    Трамп кўрфаз номланиши бўйича баҳс сабаб журналистни Оқ уйдан чиқариб юборди 

    12 феврал, 18:20

    Қайси шаҳарларда рўза энг узоқ ва энг қисқа давом этади?

    4 март, 13:15

    “Американинг олтин даври энди бошланди”: Трампнинг Конгрессдаги муҳим баёнотлари

    5 март, 13:53

    Гренландия аҳолиси АҚШ товарларини бойкот қилишни бошлади 

    20 март, 21:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Исроил ва Эрон сулҳга эришганини айтди. Теҳрон буни рад этди

    Дунё | 24 июн, 09:01

    Исроил Эронга ҳужум тез орада тугаши ҳақида АҚШни огоҳлантирди

    Дунё | 24 июн, 08:33

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” ва “Ботафого” кейинги босқичда. “Атлетико” турнир билан хайрлашди (видео)

    Спорт | 24 июн, 07:44

    Буюк Британия Арктикани “музлатиш” учун 13,4 млн доллар ажратди

    Дунё | 24 июн, 00:10

    Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 23 июн, 23:49

    “Дарё” дайжести: 23 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:36

    Трамп Эронга берилган зарбаларни танқид қилган конгрессменни ҳайдаб чиқаришга чақирди

    Дунё | 23 июн, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.