Google 200 дан ортиқ ходимини огоҳлантирмасдан ишдан бўшатди
Сўнгги бир неча йил ичида Google Gemini чатботи жавобларини таҳлил қилиш, таҳрирлаш ва тузатишни ўз ичига олган сунъий интеллектни баҳолаш вазифаларини минглаб пудратчилар зиммасига юклаб келган. Бу ишлар Япониянинг Hitachi компаниясига қарашли GlobalLogic каби аутсорсинг компаниялари, шунингдек, бошқа ташқи фирмалар орқали амалга оширилган.