• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Навбаҳор» бош мураббийи Андрей Канчельскис ПФЛ ташкилотчилигини кескин танқид қилди. ПФЛ раҳбари эса унга икки бор жавоб қайтарди

    Наманганнинг «Навбаҳор» клуби бош мураббийи Андрей Канчельскис Суперлига 10-туридан ўрин олган «Сурхон»га қарши ўйиндан сўнг марказлашган чемпионат, майдон сифати ва ташкилотчилик масалаларини кескин танқид қилди.

    Фото: ПФЛ

    Фото: ПФЛ

    Канчельскис сўзларини «Championat.asia» қуйидагича келтиради:

    Ростини айтганда ташкилотчиларни умуман тушунмадим. Марказлаштирилган ҳолда ўтказиш ҳақида видеоконференцияда барчамиз ўйинларни 18:00 дан кейин ўтказишга келишиб олгандик. Негадир биз 17:00 да ўйнадик. Нима учун кимгадир мумкин, кимгадир мумкин эмас. Менга айтинг-чи, «Пахтакор» 17:00 да ўйнаяптими? Агар бугун худо кўрсатмасин футболчилардан бирини бошини офтоб урганда ва ўзидан кетиб қолганда нима бўларди? Футболчининг ота-онасининг кўзига қандай қарардингиз? Қозоннинг «Рубин» клубида Пётр Бистров билан шундай бўлганди...

    Соат 17:00 да ўйнадик, устимиздан куляпсизми? Келинглар, унда 15:00 да ўйнайлик. Бу футбол эмас-ку! Яна майдоннинг ҳолатини қаранг. Бугун Суперлигада битта ўйин ва биз энг ёмон майдонда ўйнадик. Нима учун у ҳолда марказлашган ҳолда ўйнаяпмиз? Кимга керак бундай марказлашган чемпионат? Марказлашган тарзда ўтказилаётган экан унда шароит яратиб беринглар. Ёки сув йўқ, ёки бошқа нарса йўқ. Футболчиларни устидан кулиш яхши эмас.

    Футболчиларнинг соғлиги ҳақида гапиряпмиз, лекин 40 даража иссиқда футбол ўйнатяпсизлар. Бундай футбол кимга керак? Футболчи худо сақласин ерга йиқилиб тушса нима қиламиз, ким жавоб беради?

    Келинглар, майдонларни яхшилайлик деяпмиз, аммо амалда ҳеч нима қилинмаяпти. «Пахтакор» ҳеч қачон 17:00 да ўйнамаяпти. Улар футболчилари ҳолати ҳақида қайғуради? Мен ҳам қайғураман.

    Бугун футболчилар майдонда югуриш эмас, юришга қийналишди. Футбол жозибаси ҳақида нимадир дейишга ҳайронман. Бу «кошмар», бу ақлга сиғмайди. Биз марказлаштирилган мусобақа ўтказиш учун келиб қанча пул сарфладик. Яшаш, овқатланиш ва бошқалар. Яна ҳеч қандай шароит йўқ. Қандай футбол ўйнаш мумкин?

    Биринчи голни тоза ургандик, агар уни ҳисобга олишганида ўйин бошқача бўларди. Йигитларга мана шундай иссиқда ўйнашгани учун раҳмат айтаман. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин таслим бўлишмади ва ҳисобни тенглаштирдик. Барчага соғлиқ тилайман, аммо бундай ташкилотчиликни умуман кутмагандим.

    Беленков борасидаги саволлар менга эмас.

    Мен бундай майдонда 90 йилларда ўйнардим. Ҳозир эса 21-аср! Бу томорқанинг ўзи.

    Андрей Канчельскис, «Навбаҳор» бош мураббийи

    Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) директори вазифасини бажарувчиси Диёр Имомхўжаев эса Канчельскиснинг гапларига ўз муносабатини билдирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Канчельскис биз ҳақимизда фикр билдирди. Ва, албатта, у ҳам бизнинг фикрларимизни эшитиши адолатдан бўлади.

    «Навбаҳор» олдида фақатгина илк тур учун виждонимиз қийналади. Чунки клуб ўшандаги илк бўлимда ғалабага, иккинчи бўлимда эса камида дуранг натижага лойиқ эди. Аммо клубнинг сўнгги уч ўйинини ёдга олинг, на «Бунёдкор» билан, на «Қизилқум» билан ва на «Сурхон» билан «Навбаҳор» ўз даражасида ўйнай олди. Жамоанинг ўйини чиқмади. Ҳатто «Қизилқум» билан ўйиндан кейин клуб раҳбарларидан бири бизга бундай ғалаба керак эмас, деганини ҳам эшитдик. Мана шундай паллада Канчельскис мавзуни ўзидан соқит қилиб юбориши ғалати. У жамоа ўйини учун жавоб бериши тўғрироқ.

    Карантин вақтида бутун Ўзбекистонда футбол тўхтаганида ҳам «Навбаҳор» машғулотларни давом эттирди. Яъни, раҳбарият унга барча шароитни яратиб берди. Аммо қолган клублар танаффусга чиқиб ҳам Канчельскис жамоаси билан деярли бир формада қайтиб келишади. Мураббий шу ҳақда ҳам ўйласа тўғрироқ бўлади.

    Россиялик мутахассис яқиндагина «Навбаҳор» стадиони майсасига жавобгар кишини танқид қилиб, дарвозабон сувда чўмилгани ҳақида айтди. Аммо ўша нуқтада рақиб жамоа дарвозабони ҳам ҳаракат қилди. Худди кеча «Сурхон» ҳам «Навбаҳор» билан бир хил шароитда тўп сургани каби.

    «Сурхон»га қарши ўйин учун «Навбаҳор» поезд ва самолёт йўқ бир вақтда Термизга 12 соат йўл босиб бориши ва бундан иссиқроқ шароитда тўп суриши керак эди. Сир эмаски, Термиздаги стадионда ҳам прожектор яхши эмас. Марказлашган формат эса қийинчиликдан Канчельскисни қутқарди.

    Бизда чилла чиқиб бўлган. Шундай вақтда аёл футболчилар йиллар давомида тўп суриб келишди ва нолишмади. Мана шундай вақтда мураббий ҳам эркак бўлиб, жамоаси ўйини нега ўхшамаётгани ҳақида гапириши керак. Айтайлик, Равшан Ҳайдаров «Сурхон»ни қабул қилиб олганига кўп бўлмади, аммо жамоа ўйинини ўзгартира олди. Канчельскис учун яна қанча вақт керак деган савол мухлислар томонидан берилиши тўғрироқ.

    ТТЙМИ («Навбаҳор» – «Сурхон» ўйини бўлиб ўтган стадион – изоҳ «Дарё») майсаси анча яхши. Бу ерда миллий терма машғулотлар ўтади, яқин-яқингача «Жар» ва ТТЙМИ стадионларида Суперлига учрашувлари ўтказилган. U-19 Осиё чемпионати учун ОКМК, «Локомотив», «Бунёдкор» стадионларини оз бўлса-да асраш учун, биз мана шу икки стадиондан ҳам фойдаланишга мажбур бўлмоқдамиз. Бу стадионларни мен жуда ёмон демаган бўлардим.

    Марказлашган чемпионат масаласида биз барча мураббийларни йиғдик, Навоий, Қаршидан мураббийлар келди, фикр алмашдик. Аммо Канчелсксис унда иштирок этмади. Яқинда эса ФИФА кунлари масаласида йиғилиш бўлди, Тошкентда бўла туриб мураббий унда ҳам иштирок этмади. Чемпионат ҳақида қайғурадиган мутахассислар ўша куни ЎзПФЛ билан бирга бўлди. Умуман қорасини кўрсатмаётган мураббий биз билан нимани келишгани ҳақида айтаётганини тушунмадим.

    Биз ўзимиздан ўтаётганларини тан оламиз, камчиликларимиз кўп, мавжуд вазиятни ўзгартириш учун тиним билмаяпмиз. «Навбаҳор»нинг инобатга олинмаган голини ўрганишни сўраб, ЎФАга мурожаат билан ҳам чиқамиз. Наманган футболига бефарқ бўлмаган мухлислар бундан яхшироғига албатта муносиб. Ишонамизки, футболчилар тез орада ўз ўйинларини топиб олади. «Навбаҳор» инфратузилма жиҳатидан халқаро майдонда ўйнашга тайёр бўлиб улгурди. Балки бу йил клуб икки мусобақадан (Суперлига ва Ўзбекистон Кубоги – «Дарё»)бирида муваффақият қозонар ҳам, бундан ЎзПФЛ хурсанд бўлади.

    Диёр Имомхўжаев, ПФЛ директори вазифасини бажарувчи

    Имомхўжаев орадан бир кун ўтиб, Канчельскисга яна бир бор Telegram канали орқали жавоб қайтарди.
    Мусобақалар ўтказиш регламентидан кўчирма:

    9.7. Учрашувлар қуйидаги вақтларда старт олиши мумкин:

    • Суперлигада соат 18:00 дан эрта бўлмаган вақт (шанба, якшанба, байрам кунлари, шунингдек, вазиятга қараб ва ЎзПФЛ қарори билан айрим вилоятлардаги ўйинлар бундан мустасно бўлиши мумкин);
    • U-21 чемпионатида соат 12:00 дан эрта бўлмаган вақт (ёз ойларида учрашувни соат 17:00 дан эрта бошлаш тақиқланади);
    • Барча қолган учрашувлар вақти ЎзПФЛ томонидан белгиланган ва телерадиокомпания билан келишилган вақтда бошланади;
    • Учрашувни 21:00 дан кеч бошлаш мумкин эмас.
    Айрим вилоятлардаги ўйинлар деганда прожектори талабга жавоб бермайдиган стадионлар назарда тутилган. Вазиятга қараб деганда эса ҳаво ҳарорати, шом кириши ва шунга ўхшаш ҳолатлар инобатга олинган. Жорий мавсум 18 та учрашув 18:00 дан эрта бошланган. Ҳозирча эътироз фақатгина «Навбаҳор» устози томонидан бўлди.

    5.14. Мезбон жамоа мусобақаларнинг расмий календарь учрашуви бошлангунга қадар 20 кундан кеч бўлмаган муддатда ЎзПФЛ маъмуриятига учрашувнинг бошланиш вақти борасида таклиф бериши зарур. ЎзПФЛ учрашув вақтини телетрансляция ҳуқуқини қўлга киритган компания билан келишиб белгилайди.

    Барча клубларга тақвим бир вақтда берилди, аммо ҳеч бир клубдан эътироз бўлмади, ҳатто «Навбаҳор»дан ҳам. Аммо натижа қониқарли бўлмаганидан кейин Канчельскис эътироз билдирди. Арпа уни баҳона дегани аслида шу.

    Икки кун аввал «Бухоро» ва «Қизилқум» клублари ҳам 17:00 да учрашув ўтказди. Олдинда яна 6 та учрашув шу вақтда ўтиши керак. «Навбаҳор»дан бошқа бирор клуб эътироз қилмади. Ўша куни «Навбаҳор»нинг рақиби ҳам айнан шу вақтда тўп сурди.

    Регламентнинг 9.7 бандига қайтамиз, U-21 учрашувларини ёз ойларида 17:00 дан эрта бошлаш мумкин эмас дейилган. 21 ёшгача бўлган футболчилар, яқин-яқингача Олий лига клублари ҳам ёз ойларида 16:00 да майдонга чиққан даврлар бўлган, «Навбаҳор»нинг ёши катта мухлислари буни яхши эслашади. 21 ёшгача футболчи август ойида 17:00 да ўйнаса, аёл футболчилар шу вақтда ўйнаса, миллионлаб маош оладиган футболчи ва мураббийлар нега ўйнай олмайди?

    ТТЙМИ стадиони майсаси ҳақида ОАВ қолган мутахассислардан фикр олса, тўғрироқ бўлади. Ўйинлар ўтаётган 7 стадиондан майсаси нисбатан қониқарсизи ТТЙМИ эмас, футбол ичидагилар буни жуда яхши билади.

    «Пахтакор» билан ёнма-ён бораётган ОКМК иштирокидаги учрашув ҳам 17:00 га қўйилган. Аммо Миржалол Қосимов бир оғиз эътироз қилгани йўқ. Менимча, ҳамма меъёрни айнан бир клуб билан солиштириш тўғри эмас. "Навбаҳор" мухлисларидан бир нарсани тўғри тушунишларини сўраймиз, натижа қила олмаган биргина мураббий сиз-у бизнинг ўртамизга фитна сочмасин, ҳар сафар футболчилар, майдонлар ва бошқаларни айблашдан тийилсин. Ва иложи бўлса мураббийлар иштирокидаги йиғилишларда қатнашиб, фикрларини аввалдан билдирсин, ғолиб чиқа олмаганидан кейин эмас

    Диёр Имомхўжаев, ПФЛ директори вазифасини бажарувчи

    Маълумот учун, «Навбаҳор» 11-тур учрашувини 22 август куни «Машъал»га қарши «ЖАР» стадионида ўтказади. Ушбу ўйин ҳам 17:00 да бошланиши белгиланган. ТТЙМИ стадионида эса 11-турдан ўрин олган «Андижон»—ОКМК беллашуви ўтказилади. Мазкур баҳснинг бошланиши ҳам 17:00 да.

     

    Мавзуга доир: «Навбаҳор», Беленков ва 520 минг доллар машмашаси ҳақида

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    21.08.2020, 11:22   Изоҳ (0)   21201
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    УЕФА клубларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. «Реал» пешқадамликни бой берди

    21.08.2020, 11:01

    А Серия йўлланмасини қўлга киритган учинчи жамоа маълум бўлди

    21.08.2020, 10:31

    Улуғбек Бақоев: «Футболда ҳамма хато қилади»

    21.08.2020, 10:00

    Вадим Абрамов: «Ҳакамлик сотиб олинмаганди деб умид қиламиз»

    21.08.2020, 09:01

    «Челси» Маркос Алонсони сотади. Унга нарх белгиланди

    20.08.2020, 22:34

    Рональд Куман «Барселона»га қайси футболчиларни олиб келмоқчи эканлиги маълум бўлди

    20.08.2020, 22:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.