25 май, шанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 10-тури доирасида 4 та ўйин бўлиб ўтади.
Термизда «Сурхон» клуби Қўқоннинг «Қўқон-1912» жамоасини қабул қилади. Эслатиб ўтамиз, термизликлар аввалги турда «Қизилқум»ни мағлубиятга учратган бўлса (3:1), «Қўқон-1912» сафарда «Насаф»га имкониятни бой бериб қўйганди (0:2).
Самарқанднинг «Динамо» куби Навоийнинг «Қизилқум» жамоасига қарши майдонга тушади. Иккала учрашув ҳам соат 17:45 да бошланади. Маълумот учун, самарқандликлар 13 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 7-ўринда бормоқда. Навоий клуби эса 9 очко билан 10-поғонани эгаллаб турибди.
Наманганнинг «Навбаҳор» клуби ўз уйида «Андижон» билан ўйнайди. Беллашувга соат 18:50 да старт берилади. Қайд этиш жоиз, «Навбаҳор» 9-турда «Металлург» билан дуранг ўйнаганди (0:0). «Андижон» жамоаси эса «Пахтакор» билан кечган баҳсда ўз дарвозасидан жавобсиз 3 та тўп олиб чиққанди (0:3).
Куннинг сўнгги беллашувида Вадим Абрамов қўл остидаги Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби меҳмонда Бекободнинг «Металлург» жамоаси билан баҳсга киришади. Ўйин соат 19:00 да старт олади. Таъкидлаш жоиз, «қалдирғочлар» 14 очко тўплаб, мусобақа жадвалида 5-ўриндан жой эгаллаб турган бўлса, 8-ўринда бораётган «Металлург» ҳисобида эса 12 очко мавжуд.
Суперлига
10-тур баҳслари
25 май, шанба
«Сурхон»—«Қўқон-1912» 17:45
«Динамо»—«Қизилқум» 17:45
«Навбаҳор»—«Андижон» 18:50
«Металлург»—«Бунёдкор» 19:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)