26 июль, жума куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 14-турида Наманганнинг «Навбаҳор» клуби ўз майдонида Навоийнинг «Қизилқум» жамоасини қабул қилди.
Беллашувнинг 7-дақиқасида Навоий клубининг грузиялик ярим ҳимоячиси Мате Вацадзе «лочинлар» дарвозасига гол урди.
Шу тариқа «Навбаҳор» ўз уйида кечган баҳсда «Қизилқум»га кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди (0:1).
Мазкур ўйиндан сўнг навоийликлар очколари сонини 14 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 10-ўринга кўтарилди. «Навбаҳор» эса 21 очко билан 4-ўринда бормоқда.
Coca-Cola Суперлигаси
14-тур баҳслари
26 июль, жума куни
«Навбаҳор»—«Қизилқум» 0:1
Голлар: 0:1 — 7 Мате Вацадзе«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Славко Лукич ( Обид Жўрабоев, 16), Азизбек Турғунбоев, Александр Касян, Мирзоҳид Ғофуров, Игор Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Илҳом Алижонов, Аббос Ғуломов (Амирбек Жўрабоев, 68), Аюбхон Номанов (Шерзод Ҳакимов, 46), Нодир Мавлонов
«Қизилқум»: Евгений Черемисин, Алишер Саноев, Лаша Тотадзе, Стевен Петер Лустика, Салим Мустафоев, Шерали Жўраев, Азизбек Усмонов, Руслан Марғиев, Саиджамол Давлатжонов (Нодирхон Камолов, 58), Мате Вацадзе (Воҳид Шодиев, 85), Достон Ибрагимов (Сардор Жаҳонов, 74)
Огоҳлантиришлар: Саиджамол Давлатжонов (11), Лаша Тотадзе (90+1)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)