Ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев Россия Премьер Лигаси мавсумининг биринчи қисмида “ЦСКА”да энг яхши футболчи деб топилди.
20 ёшли ярим ҳимоячи мутахассислар, мухлислар ва “армиячилар”нинг бош ҳомийсиз Apohteka вакиллари ўртасида ўтказилган сўровномада энг кўп овоз йиғди.
Аввалроқ, Аббосбек Ўзбекистонда 2023 йилнинг энг яхши футболчиси бўлганди.
Жорий мавсум Файзуллаев РПЛ доирасида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голга муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)