“Андижон” клуби Вагиз Галиулин трансферини эълон қилди.
Вагиз “Андижон” футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолиятининг асосий қисмини Россия премер-лигаси ҳамда биринчи дивизионида ўтказган. Қанот ярим ҳимоячиси охирги тўрт йилни “Нефтьэхимик” клубида ўтказди ва у ерда жамоа сардори сифатида тўп сурди.
“Андижон” ҳамда Галиулин ўртасида 1,5 йилга мўлжалланган шартнома имзоланди.
Вагиз фаолияти давомида “Андижон”, “Бухоро”, “Рубин”, “Сибир”, “Уфа”, “Тосно”, “Тамбов” ва “Нефтьэхимик” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 2008 йилда эса “Рубин” билан биргаликда Россия чемпионлигини қўлга киритган. 2009/10 йилда эса Россия Суперкубоги соҳибига айланган. “Тосно” таркибида 2018 йил Россиё Кубогида зафар қучган.
Шунингдек, футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилган. Охирги ўйинини 2021 йилда ўтказган.
Изоҳ (0)