«Урал» ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов билан шартномани бекор қилди. Бу ҳақида жамоа матбуот хизмати маълум қилди.
Ўрунов сентябрь ойи бошида «Спартак» билан шартномасини бекор қилиб, «Урал» сафига қўшилган эди.
21 ёшли ярим ҳимоячи «Урал» сафида учта ўйинда иштирок этди. Россия Премер Лигаси доирасида «Торпедо» ва «Локомотив», шунингдек, Россия Кубогида «ЦСКА»га қарши ўйинларда майдонга тушди. Остон «Урал» сафида жами 80 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)