Москванинг “ЦСКА” расмий сайтида Марко Николич бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди. Жамоа сербиялик мутахассис билан келишувга эришди, яқин орада расмий шартнома имзоланади, дея хабар беради клуб матбуот хизмати.
Аввалроқ рус ОАВ Николич “ЦСКА” билан икки йиллик шартнома борасида келишиб олгани ҳақида хабар берганди.
Эслатиб ўтамиз, “ЦСКА” 2023—2024 йилги мавсумни Россия Премьер Лигаси турнир жадвалида олтинчи ўринда якунлади. 3 июнь куни Москва клуби Владимир Федотов жамоа бош мураббийлигидан четлатилганини эълон қилди. Россиялик мутахассис 2022 йилнинг ёзида “ЦСКА”ни бошқаради. Федотов бошчилигида армия жамоаси 2023 йилги футбол бўйича Россия кубоги ғолибига айланди.
Россияда Марко Николич Москванинг “Локомотив” клубидаги фаолияти билан танилган. У клубни 2020 йилдан 2021 йилгача бошқарган. Шундан сўнг Николич БААда ишлади.
Изоҳ (0)