Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳаракат қиладиган «Шанхай СИПГ» Осиё Чемпионлар лигасининг чорак финалига йўлланма олди.
1/8 финалда шанхайликлар Хитойнинг бошқа бир клуби «Жиангсу Сунинг» билан тўқнаш келиб қолганди. Томонларнинг Шанхайда кечган биринчи ўйинида Одил Аҳмедов гол уриб, жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаб берганди. Жавоб ўйинида ҳам Андре Виллаш-Боаш бошчилик қилаётган клуб зафар қучди — 3:2.
Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финал. Жавоб ўйини 31 май, чоршанба
«Жиангсу Сунинг» — «Шанхай СИПГ» 2:3
Голлар: Элкесон, 34 (0:1). Янг Ксиаотиан, 43-авт (0:2). Хон Чон Хо, 75 (1:2). Ву Ши, 90 (2:2). Халк, 90+4 (2:3).Чорак финалчилар
«Ал-Аҳли» (Саудия)«Ал-Ҳилол» (Саудия)«Ал-Айн» (БАА)«Персеполис» (Эрон)«Гуанчжоу Эвергранд» (Хитой)«Шанхай СИПГ» (Хитой)«Кавасаки Фронтале» (Япония)«Урава Ред» (Япония)
Изоҳ (0)