Футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига якун ясалди. Унга кўра, шу босқичда иштирок этган 32 клубнинг тенг ярми нимчорак финалга йўлланма олди.
Ўзбекистон чемпиони «Локомотив» ва мамлакат вице-чемпиони «Бунёдкор» гуруҳ босқичини сўнгги ўринда якунлаб, 2017 йил ҳисобидан халқаро майдондаги иштирокини май ойининг ўзидаёқ тугатиб қўя қолди.
Бу Ғарбий минтақа мамлакатлари орасида энг ёмон натижа бўлди. Эроннинг 3 та, Саудия ва БААнинг 2 тадан, Қатарнинг эса 1 та клуби плей-оффга йўлланма олганди. Ўзбекистондан эса ҳеч ким йўқ.
Ғарбий минтақа
Эрон — 75 фоизГуруҳдан чиққан: «Истиқлол», «Истиқлол Хузистон», «Персеполис»Қолиб кетган: «Зоб Оҳан»БАА — 50 фоизГуруҳдан чиққан: «Ал-Айн», «Ал-Аҳли»Қолиб кетган: «Ал-Ваҳда», «Ал-Жазира»
Саудия — 50 фоизГуруҳдан чиққан: «Ал-Аҳли», «Ал Ҳилол»Қолиб кетган: «Ат-Таавун», «Ал-Фотиҳ»
Қатар — 50 фоизГуруҳдан чиққан: «Лаҳвия»Қолиб кетган: «Ар-Райян»
Ўзбекистон — 0 фоизГуруҳдан чиққан: —Қолиб кетган: «Локомотив», «Бунёдкор»
Шарқий минтақа
Хитой — 100 фоизГуруҳдан чиққан: «Гуанчжоу Эвергранд», «Жиангсу Сунинг», «Шанхай СИПГ»Қолиб кетган: —Таиланд — 100 фоизГуруҳдан чиққан: «Муангтонг Юнайтед»Қолиб кетган: —
Япония — 75 фоизГуруҳдан чиққан: «Кавасаки Фронтале», «Кашима Антлерс», «Урава Ред»Қолиб кетган: «Гамба Осака»
Жанубий Корея — 25 фоизГуруҳдан чиққан: «Жежу Юнайтед»Қолиб кетган: «Сувон Самсунг», «Сеул», «Улсан Хюндай»
Австралия — 0 фоизГуруҳдан чиққан: —Қолиб кетган: «Брисбен Роар», «Вестерн Сидней», «Аделаида Юнайтед»
Гонконг — 0 фоизГуруҳдан чиққан: —Қолиб кетган: «Истрн»
Чемпионлар лигаси регламентига кўра, жамоаларнинг муваффақиятсиз иштироки шу мамлакат квоталарига таъсир кўрсатади. 2015 ва 2016 йил Ўзбекистонга 3+1 квотаси берилган бўлса, 2017 ва 2018 йил учун бу кўрсаткич 1+2 га қадар қисқариб кетганди.
Изоҳ (0)