Саудия Арабистонинг “Ал-Ҳилол” клуби ҳимоячиси Жоао Канселу жиддий жароҳат олди. Футболчи чемпионат доирасидаги “Ал-Аҳли”га қарши баҳснинг 60-дақиқасида мушакларидаги оғриқ сабаб алмаштирилди. Бу ҳақида YsScores нашри хабар бермоқда.

Шифокор Тамур Ал Шаҳронининг маълумотларга кўра, португалиялик футболчи 10 кундан 6 ҳафтагача бўлган муддатга сафдан чиқди.
4 март куни риёдликларнинг Элит Осиё Чемпионлар лигаси доирасида Тошкентнинг “Пахтакор” клубига қарши ўйини бор. Ҳозирча “Ал-Ҳилол”нинг якуний қайдномаси эълон қилинмади, бироқ Канселу мазкур баҳсни ўтказиб юбориши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” — “Ал-Ҳилол” ўртасидаги нимчорак баҳси 4 март куни 21:00 да бошланади.
Изоҳ (0)