Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг чорак финалига қадар етиб келган Хитойнинг «Шанхай СИПГ» футбол клуби Сколари бошчилик қилаётган «Гуанжоу Эвергранд» клуби устидан йирик ғалабага эришди — 4:0.
Шанхайликлар турнирни плей-офф босқичидан бошлаб муваффақиятли давом эттириб келмоқда. Виллаш-Боаш шогирдларида энди ярим финалга йўл олиш учун яхши имконият бор. «Гуанжоу Эвергранд» эса Чемпионлар Лигасида бунга қадар икки бор ғолиб чиққан клуб ҳисобланади. Шуларнинг бирида гуанжоуликлар Марчелло Липпи билан, иккинчисида эса айнан Сколари билан муваффақият қозонганди.
Чемпионлар Лигаси ўйинида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўлиқ ҳаракат қилди. Меҳмонларга эса «Барселона»га сотиб юборилган Паулиньо ёрдам бера олмади. Жавоб ўйини 12 сентябрь куни Гуанжоуда бўлиб ўтади.
Хитой Супер Лигасида мана шу икки клуб чемпионлик учун кураш олиб бормоқда. Бунда «Шанхай СИПГ» рақибидан 8 очко камроқ тўплаб, 2-ўринни эгаллаб турибди.
Осиё Чемпионлар Лигаси Чорак финал 22 август, сешанба
«Шанхай СИПГ» — «Гуанжоу Эвергранд» 4:0
Голлар: Халк, 39-пен (1:0). Ванг Шенчао, 45+1 (2:0). Ву Леи, 62 (3:0). Ву Леи, 65 (4:0).«Ал-Айн» (БАА) — «Ал-Ҳилол» (Саудия) 0:0 «Персеполис» (Эрон) — «Ал-Аҳли» (Саудия) 2:2
23 август, чоршанба«Кавасаки Фронтале» (Япония) — «Урава Ред» (Япония)
Изоҳ (0)