29 ноябрь куни Осиё футбол конфедерацияси 2015 йилги Осиё Чемпионлар лигаси турнири учун мамлакатларга ажратилган квоталар сонини эълон қилади, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Шунингдек, ОФК вакиллари 29 ноябрь санасида уч босқичдан иборат бўладиган плей-офф учрашувлари жадвалини ҳам омма эътиборига ҳавола этади.
Плей-оффнинг биринчи босқичи 4 февраль, иккинчи учрашувлари 10 февраль ва гуруҳ босқичига йўлланма берувчи учинчи баҳслар 17 февраль саналарига белгиланган. Шуни қайд этиш керакки, учрашув ғолиблари битта ўйин натижасига кўра аниқланади. Плей-офф баҳслари ОФКнинг Осиё Чемпионлар лигаси учун жорий этган рейтингида юқори баҳога эга бўлган мамлакат клуби майдонида бўлиб ўтади.
Ҳозирча ғарб минтақасида плей-офф баҳсларида иштирок этадиган барча 15 та жамоанинг номлари маълум. Улар ичида мусобақанинг энг тажрибали жамоаси сифатида Қатарнинг «Ал-Садд» клубини кўрсатиш мумкин. Бу жамоа 2015 йилги турнирни ҳам қўшиб ҳисоблаганда 10-бор қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасида иштирок этади. Қатарликлар турнирнинг бош совринига бир марта эга чиққан. Бу борада иккинчи кўрсаткич «Бунёдкор»га тегишли. «Қалдирғочлар» мусобақага 8-бор киришади.
Умуман олганда, ғарб минтақасида гуруҳ босқичига йўлланма берувчи тўртта йўлланма учун жами 15 та клуб баҳс олиб боради. Шарқда эса тўртта йўлланма учун 14 та жамоа курашга киришади.
Ғарб
- «Ал-Аҳли» (Саудия Арабистони);
- «Нафт Теҳрон» (Эрон);
- «Бунёдкор» (Ўзбекистон);
- «Насаф» (Ўзбекистон);
- «Ал-Ваҳда» (БАА);
- «Ал-Жазира» (БАА);
- «Ал-Садд» (Қатар);
- «Ал-Жаиш» (Қатар);
- «Арбил» (Ироқ);
- «Ал-Қодсия» (Қувайт);
- «Ал-Виҳдат» (Иордания);
- «Ал-Наҳда» (Уммон);
- «Риффа» (Баҳрайн);
- «Нажмеҳ» (Ливан);
- «Ал-Ваҳда» (Сурия).
- К-лига 3-ўрин соҳиби: «Поханг Стилерз», «Сеул» ёки «Жежу Юнайтед» клубларидан бири (Жанубий Корея);
- Ж-лига 3-ўрин соҳиби: «Кашима Антлерс», «Саган Тосу», «Кашива Рейсол» ёки «Кавасаки Фронтале» клубларидан бири (Япония);
- «Централ Кост Маринерс» (Австралия)
- «Бейцзин Гуоань» (Хитой);
- «Гуанчжоу Р&Ф» (Хитой);
- «Бангкок Гласс» (Таиланд);
- «Чонбури» (Таиланд);
- «Хай Фонг» (Вьетнам);
- «Персиб Бандунг» (Индонезия);
- «Китчи» (Гонгконг);
- «Яданарбон» (Муанмар);
- «Жохор Дарул Таъзим» (Малайзия);
- «Бенгалуру» (Ҳиндистон);
- «Варриорс» (Сингапур).
Изоҳ (0)