Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бугун — 31 май куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигасининг чорак финалига йўлланма олган барча — саккиз клуби номи аниқ бўлади.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп сурадиган «Шанхай СИПГ» Хитойнинг бошқа бир клуби «Жиангсу»га қарши саф тортади. Томонларнинг Шанхайда ўтган биринчи ўйинида Аҳмедов гол уриб, жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшганди — 2:1.

Кеча — 30 май куни ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Хитойнинг «Гуанжоу Эвергранд» клуби чорак финалга йўлланма олган ўйинда ишлади. Японияда меҳмон бўлган Сколари шогирдлари «Кашима Антлерс» клубидан 1:2 ҳисобида енгилди. Томонларнинг Хитойдаги ўйинида «Гуанжоу Эвергранд» минимал ҳисобда устун келганди.

Маълумот учун, Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан ўтиб олиш Ўзбекистоннинг икки етакчи клуби — «Локомотив» ҳамда «Бунёдкор»га насиб қилмади. Ҳозирга қадар «Ал-Айн» (БАА), «Ал-Аҳли» (Саудия), «Ал-Ҳилол» (Саудия), «Персеполис» (Эрон), «Кавасаки Фронтале» (Япония), «Гуанжоу Эвергранд» (Хитой) клублари чорак финалга йўл олиб улгурди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Экологик офат”: Каховка ГЭС портлашининг бешта даҳшатли оқибати
Кино
“Одамларга инсониятни қириб юборувчи кометадан қайсидир машҳур хонанданинг ишқий муносабати қизиқроқ…” — “Тепага қараманг” фильми ҳақида
Дунё
Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда