“Манчестер Сити” клуби 20 ёшли Нико OʼРайли билан янги шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Никола Скира хабар бермоқда.

Ёш истеъдодли футболчи сўнгги ҳафталарда асосий жамоага кириб, бош мураббий Хосеп Гвардиоланинг эътиборини қозонишга муваффақ бўлди. Шу боис клуб раҳбарияти Никони узоқроқ вақт жамоада олиб қолишни истамоқда.
Аслида марказий ярим ҳимоячи бўлган OʼРайли кўпинча чап қанот ҳимоячиси сифатида ҳаракат қилмоқда. Шунга қарамай, у ҳужумда ҳам фаол иштирок этиб, “Манчестер Сити” сафида 17 ўйинда 5 та гол уришга муваффақ бўлди.
Италиялик журналист Николо Скиранинг хабар беришича, OʼРайлининг янги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган бўлади. Шунингдек, келишувда уни яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” навбатдаги 36-тур учрашувини 10 май куни “Саутгемптон”га қарши ўтказади.
Изоҳ (0)