• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қора олтин нархининг пасайиши: Нефть нега арзонлашиб кетмоқда?

    Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК+)нинг навбатдаги саммити жорий йилнинг 25 ноябрь куни бўлиши кутилаётган эди. Бироқ ушбу саммит 30 ноябрь кунига кўчирилди. Ҳозирда жаҳон бозорида нефть нархи тобора пасайиб бормоқда. Табиийки, нефть нархининг тушиши йирик нефть импорт қилувчи мамлакатларнинг чўнтагига яхшигина зарар келтиради. Хўш, нима учун жаҳонда нефть нархи тушиб бормоқда? Ривожланиб бораётган яшил энергия нефтнинг ўрнини эгаллаши мумкинми?

    “Дарё” ушбу мавзуда иқтисодий таҳлилчи Шуҳрат Расул билан суҳбатлашади.

    – ОПЕК қандай ташкилот? Унинг аъзолари кимлар ва ташкилот қандай функцияни бажаради?

    – ОПЕК – бу жаҳонга нефтни экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти. Бу ташкилот 1960 йилда Бағдод шаҳрида таъсис этилган. Дастлаб ташкилотга 10 дан ортиқ давлатлар аъзо эди. Вақт ўтиши билан аъзо давлатларнинг кўпайиши сабабли бу ташкилотнинг номи ОПЕК+ га ўзгарди. Ҳозирда ОПЕК+ нинг таъсис штаб-квартираси Австриянинг Вена шаҳрида жойлашган. Ҳозирда 10 та мамлакат ОПЕК+ кузатувчиси ҳисобланади. ОПЕК+ бу картел (битта саноат тармоғидаги бир неча корхоналарнинг уюшмаси — таҳр.) ҳисобланади. Яъни ОПЕК+ дунёда нефть сотиш бўйича монопол ташкилот.

    Иккинчи жаҳон урушидан кейин Европанинг ўзида нефть қазиб олиш ва уни экспорт қилиш бўйича ташкилот бўлган. Бу ташкилотга АҚШ ва Буюк Британиянинг 7 та трансмиллий компаниялари кирган. Улар ОПЕК ташкил қилингунга қадар нефтнинг устидан ҳукмронлик қилган эди. ОПЕК таъсис этилгач, 13 та давлат нефть бозорига кириб келди ва Ғарб билан рақобат қила бошлади.

    Журналист Сардор Али ва иқтисодий таҳлилчи Шуҳрат Расул
    Фото: “Дарё”

    – Бугунги кунда жаҳонда нефть бозорининг аҳволи қандай?

    – Нега барча мамлакатлар нефтга қизиқади? Чунки нефть ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асоси ҳисобланади! Агар бирор-бир мамлакатнинг иқтисоди ўсаётган бўлса, ўша давлатда нефтга бўлган талаб ҳам ошади.

    Агар мамлакатнинг иқтисоди стагнация (иқтисодий ўсишнинг секинлашуви — таҳр.)га учраётган бўлса, бу давлатда нефть истеъмоли ҳам камаяди.

    1876 йилда ички ёнув двигатели ихтиро этилгач, дунёда нефть даври бошланди. Шу вақтдан бошлаб, то 2018 йилгача нефтнинг нархи ҳар доим ўсиб келди. 2018 йилда бир кунда нефть қазиб олиш ҳажми 95 миллион баррелни ташкил этган. Лекин ўша йилларда кунлик нефть истеъмоли 99-100 миллион баррел атрофида бўлган. Сизда “5 миллион баррел қаердан келди?” деган савол туғилиши мумкин. Кўплаб давлатларда 3 ойга етадиган нефть захиралари мавжуд. Энг катта стратегик нефть захирасига эга бўлган давлатлар; АҚШ, Хитой ва Россия.

    2019–2020 йилда дунёда нефть қазиб чиқариш ҳажми 95 миллион баррелдан 68 миллион баррелга тушиб кетди. Шундан бери дунёда нефть қазиб чиқариш ҳажми кўтарила олмаяпти. 2022 йил ҳисоб-китобларига кўра, нефть қазиб чиқариш ҳажми 72 миллион баррелни ташкил этди. Дунёда нефть қазиб чиқариш пасайиб кетишига сабаб бўлаётган бошқа фундаментал иқтисодий омиллар ҳам бор. Ҳозирда жаҳон иқтисодиётида нефтга зарба бераётган 2 та муҳим фактор мавжуд. Мисол учун, электромобиллар жаҳон бозорини шиддат билан эгалламоқда. Бундан ташқари, мамлакатлар ўзида яшил энергияни ривожлантиришга эътибор қаратмоқда. Яшил энергия ишлаб чиқариш ҳисобига, дунёда мазут орқали энергия ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр станциялари камайиб бормоқда. 2000 йилларда дунё электр энергиясининг 30 фоизи мазут ёқиб, электр энергия ишлаб чиқарувчи станциялар ҳисобига тўғри келар эди. Ҳозир бу кўрсаткич 20 фоиздан ҳам тушиб кетди. Сабаби мамлакатлар шамол, қуёш ва сувдан электр энергия олишни бошлади.

    2019 йилдаги нефть қазиб олишдаги ҳафталик график 
    Фото: energybulletin.org

    Дунёдаги нефтнинг 40 фоизи транспорт воситалари учун ишлатилади. Лекин ҳозирда бу кўрсаткич 10 фоизга пасайган. Чунки электромобилларни ишлаб чиқариш кучаймоқда. Бу 10 фоиз жуда катта кўрсаткич.

    – Демак, тобора ривожланиб бораётган яшил энергия нефтнинг ўрнини эгаллаши мумкин экан-да?

    – 2010 йилда Франция пойтахти Парижда халқаро конференцияси бўлиб ўтган. Унда 2050 йилгача ҳар бир мамлакатга дастур белгилаб берилган. Бу келишув “Корбанат нейтраллиги” деб аталади. Аслида нефть атмосфера учун жуда ифлос ёқилғи ҳисобланади. Масалан, мазутни ёқиб электр энергия олиш экологияни ифлослантиради. Шунинг учун мазутдан воз кечиш керак. Бунинг учун яшил энергетикани ривожлантириш зарур. Атом энергетикаси ҳам аслида яшил энергия ҳисобланади. Чунки атом электр станцияси ядро реакциясига киришиш орқали энергия ишлаб чиқаради ва атмосферага фақат буғ чиқаради.

    “Корбанат нейтраллиги” келишувига кўра, дунё давлатлари 2050 йилгача ўзида яшил энергетикани ривожлантириши керак. Шунда XXI аср охиригача сайёранинг 2 фоизга исиб кетишининг олди олинади. Агар Ер 2 фоизга исиб кеца, дунё ҳалокатга учраши мумкин.

    – ОПЕК+нинг саммити 25 ноябрда бўлиши режа қилинган эди. Бироқ саммит 30 ноябрга кўчирилди. Маълумотларга кўра, саммит кунининг ортга сурилишига мамлакатларнинг ўзаро келиша олмагани сабаб бўлган. Нега ОПЕК давлатлари ўзаро келиша олмаяпти ва бунга нима сабаб бўлмоқда?

    – Бу зиддият эмас, балки ҳақиқий жанжал! ОПЕК+ ташкилоти ва уни кузатувчи 13 та давлатлар дунё нефть экспортининг деярли ярмига эгалик қилади. Ўзи дунёда 3 та энг йирик нефть экспорт қилувчи давлат бор. Булар; АҚШ, Саудия Арабистони ва Россия. Бу давлатлардаги нефтнинг ҳажми дунё нефть экспортининг 40 фоизига тўғри келади.

    ОПЕК+ нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича келишувга аъзо давлатлар йиғилиши
    Фото: ee.baltnews.com

    Биз юқорида пандемия даврида нефть қазиб олиш кескин тушиб кетганини айтиб ўтдик. 2022 йилда 8-9 ой давомида нефть нархи 115-120 доллар бўлди. Бундан нефтни экспорт қилувчи давлатлар, айниқса, Россия мўмайгина пул ишлаб олди. Ниманинг ҳисобига шундай бўлди? Сабаби пандемия давридан кейин давлатлар нефть қазиб чиқаришни оширмади. Балки пандемия давридаги нефть қазиб олиш ҳажмини сақлаб турди. Бу жаҳон бозорида нефть нархини ошириб юборди.

    2023 йилнинг март ва июль ойида нефть нархи тушиб кетди. Чунки 2023 йилнинг март ойида Австриянинг Вена шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда, бозорда нефть нархини пасайтириш учун Саудия Арабистони нефть қазиб олишдаги қисқартиришни ўз бўйнига олганди. Шундан кейин Саудия Арабистони кунлик нефть қазиб олишни 1 миллион баррелга қисқартирган эди. Бундан ташқари, июль ойида ҳам Саудия нефть қазиб чиқаришни 1,5 миллион баррелга камайтирди. Энди Саудия Арабистони 25 ноябрдаги йиғилишда қолган ОПЕК+ аъзолари ҳам қазиб чиқаришни камайтириши кераклигини айтди. Бироқ ОПЕК+ аъзолари бунга қарши чиқди. Улар нефть қазиб олишни 1 баррелга ҳам камайтирмаслигини таъкидлади. Натижада 25 ноябрдаги ОПЕК+ нинг йиғилиши 30 ноябрь кунига қолдирилди. 30 ноябрь куни ҳам бу мажлис бўлмаслиги мумкин. Сабаби ўртадаги зиддият жуда кучли. Ҳар томон қаттиқ оёқ тираб туриб олган.

    ОПЕК+ аъзолари (масалан, Ироқ, Эрон, Қатар ва БАА) нефть қазиб олишни камайтира олмайди. Боиси давлат бюджети шу ҳажмга мослашган. Агар бу давлатлар нефть қазиб чиқаришни қисқартирса, мамлакат бюджетида дефицит юзага келиши мумкин. ОПЕК+ ичидаги конфликтнинг асоси мана шунда!

     

    Нефть қазиб олиш бўйича дунёдаги энг яхши 10 та давлат рўйхати, 2020 йил
    Фото: dinosaurse.com

    – Агар ОПЕК+ давлатлари ўзаро келиша олмаса, бунинг натижаси қандай бўлади?

    – Саудия Арабистони пандемия даврида бир марта юриш қилган эди. Ўшанда Саудия Россия билан келиша олмай, жаҳон бозорига қўшимча равишда 2 миллион баррел нефть ташлаганди. Агар Саудия Арабистони яна шундай юриш қилса, ҳеч ким нефтнинг нархи қанча бўлишини айта олмайди. Кўп нарса Саудиянинг ҳаракатига боғлиқ бўлиб турибди.

    – Агар нефть нархи кескин пастлашда давом эца, бу жаҳон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши мумкин?

    – Аслида жаҳон иқтисодиётининг пасайиши, нефть нархининг пастлашига сабаб бўлади. Бу ерда шундай боғлиқлик мавжуд. Агар жаҳон иқтисоди илдам қадамлар билан ўсишда давом эца, нефть нархи ҳеч ҳам пасаймайди. Тўғри, яшил энергия аста-секин ривожланмоқда. Бироқ унинг ўрни тренд даражасига чиққани йўқ. Ҳозирча нефть иқтисодда асосий хом ашё сифатида қолмоқда. Унинг тақдири электромобил саноатининг ривожланиши ва мазутдан воз кечиш масаласига боғлиқ.

    2022 йилда Халқаро валюта фонди (ХВФ) 2023 йилда жаҳон иқтисодиёти 3,5 фоизга ўсишини башорат қилган эди. Лекин бу прогноз ўзини оқламади. Ҳозир маълум бўлишича, 2023 йилда дунё иқтисоди 3 фоизга ўсган. Бу нарса нефть нархининг ошиб кетишига йўл қўймайди.

    Фото: america.cgtn.com

    – Халқаро валюта фонди 2023 йилда Хитой иқтисоди 7,4 фоизга ўсишини прогноз қилган эди. Аммо ҳозирда Хитой иқтисодининг ўсиш кўрсаткичлари эндигина 5 фоиздан ошганини кўрсатмоқда. Нега Хитой иқтисодининг ўсиш суратлари йилдан йилга пасайиб бормоқда?

    – Хитой иқтисоди нефтга бевосита боғлиқ. Бугунги кунда Хитой нефть истеъмол қилиш бўйича АҚШ билан тенглашди. АҚШ ва Хитойдаги иқтисодий аҳвол нефтнинг нархини бевосита белгилаб беради, десак ҳам бўлади. Чунки бу давлатлар дунё иқтисодиётининг устуни ҳисобланади. Ҳақиқатан ҳам, Халқаро валюта фонди 2023 йилда Хитой иқтисоди 7,4 фоизга ўсишини башорат қилган эди. Лекин охирги 2-3 йилда Хитой иқтисоди мисли кўрилмаган пасайишни қайд этмоқда. Хитой иқтисоди ЯИМ ўсиш бўйича 43 йиллик тарих давомида 3 фоизга тушиб қолмаган эди. Бу ҳеч қандай урушсиз ва табиий офатсиз содир бўлди. Албатта, бу нефть нархига ҳам таъсир кўрсатмасдан қолмади.

    – Нима учун Хитой иқтисоди бу тарзда пасайиб бормоқда?

    – Бу жуда катта мавзу. Агар шу мавзуда бошқа суҳбат ташкил қилсангиз, бемалол тушунтириб беришим мумкин.

    – Дунёда нефть нархининг пасайиши Россия, АҚШ ва Хитой иқтисодига қанчалик таъсир қилади?

    – Дунёда энг кўп нефть ишлаб чиқарувчи давлат бу АҚШ ҳисобланади. 2022 йилда АҚШ 1 кунда 16,6 миллион баррел нефть ишлаб чиқарган. Иккинчи ўринда Саудия Арабистони. У 2022 йил ҳисоб-китобларига кўра, 1 кунда 11 миллион баррел нефть ишлаб чиқарган. Учинчи ўринда Россия Федерацияси.

    Америка бу кўрсаткичга сўнгги 10 йил ичида эришди. 2009 йилда АҚШ нефть ишлаб чиқариш бўйича 8-ўринни эгаллар эди. Ҳозир Қўшма Штатларнинг компаниялари Канада билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

    Фото: ©Shutterstock/Фотодом

    Энди Россия иқтисодига тўхталиб ўцак. Бугунги кунда Ғарб томонидан Россиянинг нефть ва нефть маҳсулотларига нисбатан санксиялар жорий этилган. 2022 йилнинг февраль ойида Россия Украинага бостириб кирди. Ўша йили жаҳон бозорида нефть қиммат бўлди. Ғарбнинг санксиялари эса 2023 йил 10 февраль кунидан бошлаб кучга кира бошлади. Бу йил-чи? 2023 йилнинг 5 ойи давомида Ғарб киритган санксиялар иш берди. Лекин кейинчалик Россия санксияларни айланиб ўта бошлади. Россия савдо операцияларини суғурта қилувчи компанияларни ўзгартирди. Улар асосан Ҳиндистон ва Жанубий Шарқий Осиё мамлакатларидан фойдаланди. Ҳозир Ғарб шу санксияларни Жанубий Шарқий Осиё мамлакатларида жойлашган суғурта компанияларига жорий қилмоқчи. Албатта, бу Россия учун катта зарба!

    ХIX асрда давлатлар кўмир учун жанг қилган эди. Чунки ўша вақтда кўмир асосий энергия манбаси бўлган. Масалан, Германия ва Франция узоқ муддат кўмирга бой Элзас ва Лотарингия вилоятларини талашиб, ўзаро урушлар қилган. Ҳозир эса кўмир асосий ёқилғи манбаси эмас. Унинг ўрнини нефть эгаллади. Вақт ўтиб нефтнинг ҳам ўрнини унга муқобил бўлган энергия манбаси эгаллайди.

    Сардор Али суҳбатлашди

    01.12.2023, 20:59   Изоҳ (0)   13454
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳиндистонда аёл Дубайга олиб бормагани учун эрини бир зарб билан ўлдириб қўйди

    01.12.2023, 20:55

    Исроил ҲАМАСга қарши ҳарбий операцияни камида бир йил давом эттиришни режалаштирмоқда — ОАВ

    01.12.2023, 20:40

    Россияда ўзбекистонлик мигрант қурилиш майдонида баландликдан йиқилиб тушди 

    01.12.2023, 19:49

    Ер айланиши секинлашмоқда: келажакда бир сутка 25 соат давом этади

    01.12.2023, 18:45

    Дунёдаги энг “қиммат” шаҳарлар номи маълум қилинди

    01.12.2023, 18:30

    Парагвайда вазир мавжуд бўлмаган давлат вакиллари билан меморандум имзолади

    01.12.2023, 18:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.