• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сукунат спирали ёхуд Галилейнинг тавбаси, эшакка топиниш ва яккаланишдан қўрқиш ҳақида 

    Эсингизда бўлса, Худойберди Тўхтабоевнинг “Сариқ девни миниб” асарида қишлоқ аҳли “Узунқулоқ ота”ни пир билиб, қабрини тинмай зиёрат қилади, қийинчиликдан нажот, касалликдан шифо сўрайди, фақат бир сиқим одам бунга шубҳа қилади, аммо улар фикрини очиқ айтишга, “ҳой, барака топгурлар, лаҳадда муқаддас зот эмас, ҳаром ўлган қари эшак ётибди”, дейишга юраги дов бермайди, бошқалар кўзи учун дуо ўқиб ҳам қўяверади.

    Реал ҳаётга қайтсак. Шунча тарғибот-у ҳукумат қарорларига қарамай, йиллаб йиғган-терганимизни битта тўйда сочиб юборишни тўхтатмаяпмиз, ичимизда сиқилиб турсак ҳам, қулоғимизгача қарзга боцак ҳам, юзлаб текинхўрларга қозон-қозон ош дамламасак, ўзимизни худди камситилгандек, яккаланиб қолаётгандек ҳис қилаверамиз.

    Хўш, нега?

    Қандай қилиб жамиятда бир фикр бошқасидан илдамлаб кетади, ким ёки нима бизни “кўпчилик” ёки кўпчилик бўлиб кўринган иллюзия ортидан эргашишга, қўпол қилиб айтганда “эшакка сиғиниш”га мажбур қилади?

    Концепциянинг туғилиши

    1965 йили Германиядаги парламент сайловларида асосан Христиан-демократлар иттифоқи (ХДИ) ва Ольмон социал-демократик партияси (ОСДП) рақобатлашади. Ҳар иккисининг ҳам тарафдорлари етарли, кураш тенг кечаётган эди. Аммо ўша йили май ойида Британия қироличаси Елизавета II ташрифи бу манзарани бутунлай ўзгартириб юборади.

    Яъни қироличага немис юртида ХДИ вакили Людвиг Эрхард ҳамроҳлик қилади. Бу эса айни партия тарафдорларига журъат бағишлаб, гўёки уларни ҳамма маъқуллаётгандек ҳиссиёт уйғонади, шу боис овозлари рақибникидан баландроқ янграйди, оммавий ахборот воситаларида сиёсий қарашлари ҳақида янада кўпроқ, дадилроқ, тетикроқ гапира бошлайди. Шундан бўлса керак, кампания поёнида иттифоқчиларга эргашувчилар 50 фоизга ошади, аксинча ОСДПга “содиқлар” 40 фоизгача камайиб кетади.

    Германиялик журналист ва политолог Элизабет Ноэл-Нойман сайлов пойгасидаги кутилмаган динамик ўзгаришни ўзининг “Сукунат спирали” концепцияси билан изоҳлайди. Унга кўра, агар одам бирон мавзу ёки ғояда камчилик эканини ҳис қилса, мулоҳазаларини очиқ айтишга иккиланади — масхара қилишлари, жазолашлари, яккалаб қўйишларидан қўрқади. Ва аксинча, муайян фикр жамиятда кўпроқ маъқулланаётгани/оммалашаётганига ишонса (ёки унга шундай туюлса), тап тортмасдан, ошкора қўллаб-қувватлайди.

    “Ушбу психологик таъсир кўпчиликнинг фикри жамиятда энг оммабоп экани ҳақидаги иллюзияни келтириб чиқаради. Аслида бундай бўлмаслиги ҳам мумкин. Шу сабабдан ижтимоий сўров натижаларига зид равишда, машҳур бўлмаган сиёсатчилар ва партиялар ҳам, агар гўёки уларни кенг жамоатчилик қўллаб-қувватлайди, деган иллюзияни ярата олсалар, ғалаба қозониши мумкин”, деб ёзган эди Нойман “Жамоатчилик фикри. Сукунат спиралининг пайдо бўлиши” китобида.

    Спирал қандай ишлайди?

    Муайян масала бўйича ҳукмрон фикр муҳити, ахборот танқислиги ва албатта яккаланишдан хавотир сукунат спиралининг асосий ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    Яхшироқ тушуниш учун ўрта асрларга бориб келсак: ўша даврлар Европасида “Ер теп-текис, айланмайди, қуёшнинг ўзи унинг атрофида гирдикапалак”, деган қараш, яъни умумий фикр устун бўлган. Авомда етарли ахборот йўқ, ўша пайт учун “оммавий ахборот воситаси” вазифасини ўтаган черковлар ҳам айни нуқтайи назарни тарғиб қилган.

    Албатта, ўрта аср — ғарбда “Уйғониш даври” эди. Яъни “йўғ-э, Ер айланса керак, кун-тун алмашиши қаердан?” деб ўйловчилар, Ерни тошбақа кўтариб турганига шубҳа қилувчилар, ўтирволиб қуёш ҳаракатини кузатганлар кам бўлмаган. Аммо ҳамма ҳам бу ҳақда юрак ютиб гапирмаган, гулханга ташланишдан, оломон тупуги остида қолишдан, “телескопингни олиб нарироқда ўйна” деб ажратиб қўйишларидан қўрққан.

    Шундай қилиб, спирал айланиши бошланади. Фикрлари “тренд”даги қарашларга тескари бўлган кишилар унинг энг пастки қисмида жойлашади. Ҳар бир айланадан сўнг икки томон ҳам геометрик прогрессияда ўзгаради: кўпчилик тобора кенгайиб, кучайиб борса, камчилик заифлашиб, сукутга чўмади.

    Нима учун Ернинг ясси эканлиги тўғрисидаги ғоя яқин-яқингача ҳам яшаб келгани, ўз даврининг даҳоси Галилей ҳам қулоғи тинчиши, атрофидагилар билан сан-манга бормаслик учун “жин ургур, айланмаса айланмас” деганини тушундингиз, менимча.

    Ҳаммаси “амма-тоғанинг гапи”дан бошланади

    Политолог Симона Андрисенкога кўра, сукунат спиралига тушиб қолган инсон бир нечта босқичдан ўтади:

    1. Ўзгаларнинг фикрига қулоқ тута бошлайди. Жамиятда бирон-бир баҳсли мавзу — қарама-қаршилик юзага келса ва танлов қилиш керак бўлса, кишилар энг аввало атрофидагиларни эшитишга тутинади. Дейлик, мавзуни Россия-Украина зиддияти, деб олсак, шартли Эшмат улфатлари нима деётгани, амма-тоғалари қай фикрда эканига қизиқади.
    2. Бир тоифада ишонч ортади, бошқасида — безовталик. Агар кимдир унинг шахсий қарашларига мос таълимот, дейлик, “Россия тўғри қилаётгани” ҳақидаги фикр оммалашаётганини пайқаса, ўзига бўлган ишонч ошади. Аксинча, кимгадир унинг позицияси — “Украина жабрдийда экани” кўп ҳам қувватланмаётгандек туюлса, эҳтиёткорлик билан гапира бошлайди.
    3. Бир тоифа ўзининг тарафини оммага очиқ айтади, бошқаси — сукут сақлайди. Яъни “Россия тарафдорлари” ОАВда баралла баёнотлар беради, турли постлар остида изоҳлар ёғдиради, хуллас, оғзи-қўли тинмайди. Бу эса мазкур қарашни аслиятга зид равишда “оммалашган” қилиб кўрсатади. Нариги томон борган сари камроқ фикр билдиради, гўёки жамиятда уларнинг овози ўчгандек кўринади. Ваҳоланки, “украинпарастлар” жуда кўп бўлиши ҳам мумкин, бироқ улар шунчаки унини чиқармай қўяди.
    4. “Сукунат спирали” айланади ва умумий консенсус ҳақида ёлғон таассурот шаклланади. Одамлар ижтимоий изоляциядан қочиш учун “кўпчилик” қаторига (номига бўлса ҳам) ўта бошлайди.

    ОАВ, ижтимоий тармоқлар ва “акс-садо ҳужраси”

    Шимолдаги баҳайбат давлатнинг кўп миллионлик Telegram каналида яқинда шундай хабар чиқди: аёл боласини тоза ҳавода сайр қилдириб юрганда, бир бомжсифат пиёниста гўдакни ўғирлашга уринади. Она шокка тушади. Шунда қаердандир пайдо бўлган қорақош курер йигит турқи совуқ манякка мушт туширади, тавбасига таянтиради. Болани онасига қайтаради. Хуллас, қаҳрамонлик кўрсатади, лекин...

    Ҳозир сукунат спиралининг дастаги, табиийки, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар изнида. Жамоатчилик фикрининг шаклланишида ҳал қилувчи сўзни ҳам улар айтади. Замонавий медиа — спирал динамикасини кескин ўзгартириш, муайян сиёсий мақсадлар учун “керакли” деб ҳисобланган нарративларга урғу бериш ва аксинча унга зид қарашларни эътиборсиз қолдириш, шу орқали умумий дискурсда фақат ягона нуқтайи назар ҳукмрон деган ёлғон тасаввур пайдо қилиш қудратига эга.

    Масалан, кейинги пайтларда шимолдаги ўша баҳайбат давлат медиасида марказий осиёлик меҳнат муҳожирларини олабўжи қилиб кўрсатиш, қилган/қилмаган жиноятлари ҳақида бўрттириб гапириш урфда, кимнингдир мушуги овқатдан заҳарланиб ўлса ҳам, кимдир худо уриб кўркамроқ жувонга гап отиб қўйса ҳам хабарлар “лаънати мигрантлар” тезисидан келиб чиқиб ёритиляпти.

    Ижтимоий тармоқларнинг алгоритмик хусусияти, табиийки, спирал диаметрини кенгайтиради, лайк, изоҳ, бўлишиш каби функциялар айни мавзуни трендда ушлаб туради, фойдаланувчилар “акс-садо ҳужралари”да узоқроқ ўтириб қолади, яъни платформалар уларга қарама-қарши фикрларни деярли тақдим этмайди, истисно ҳолатлар эса кибербуллингга учрайди, натижада жамоатчиликда “мигрантлар ўғри, зўравон, қотил” деган қараш доминантлик қилади.

    Бола ўғриси ва қорақош йигит воқеасига қайтсак. Маълум бўлишича, қаҳрамонлик кўрсатган курер тожикистонлик меҳнат муҳожири экан. Аммо хабарда кўп миллионли аудиторияга эга ўша ОАВ бу ҳақда чурқ этмаган. Чунки, биринчидан, ҳамма мигрантлар гўрига ғишт қалаб турганда аксини айтиш — “эшакка сиғинмаслик” сал ноқулай, иккинчидан, спирал айланиб туриши керак...

    Сукунат чангалидан чиқинг — бу ҳам ўзингиз, ҳам жамият, ҳам давлат учун муҳим!

    Ҳақиқат баҳсларда туғилади. Бир томон шовқин солса-ю, бошқа тараф мум тишласа, демократик жамият учун муҳим ҳисобланган фикрлар хилма-хиллиги ўлади, соғлом тортишувлар сўнади, ижтимоий сўровлар ҳақиқатни англатмай қўяди. Сукунат спирали шароитида инновацион ғоялар эшитилмайди, тараққиёт тўхтайди, аксинча, зарарли фикр муҳити пайдо бўлишига ҳам олиб келади.

    Ноэл-Нойманнинг қайд этишича, спирал ичида исталган одам бўлиши мумкин, кишиларнинг атиги тўртдан бир қисми ижтимоий босимга қарши тура олади, яъни кўр-кўрона кўпчиликка эргашмайди, “ўртоқлар, қабрдаги авлиё эмас, эшакнинг жасади”, деб дадил айта олади.

    Бунинг учун катта жасорат шарт эмас. Танқидий фикрлаш, ахборот манбаларини диққат билан текшириш, таққослаш, фақат сизга ёқиб тушадиган хабарларни ёювчи медиавоситалардан, ижтимоий тармоқларда ўзингиз аъзо гуруҳлардан ташқари, бошқа, қарши позицияларни ҳам илгари сурувчи ресурсларга эътибор қаратиш, платформаларнинг “акс-садо ҳужралари” — бутун дунё сизни қўллаётгандек кўрсатадиган инфомуҳитига тушиб қолмаслик керак.

    Энг муҳими, фикр айтишдан чўчиманг. Фақат у ўзаро ҳурмат руҳида, қонуний ва безарар бўлсин!

    Дилшод Нуруллоҳ

    22 январ, 22:20   Изоҳ (0)   4768
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Сукунат спирали#сиёсат

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.