• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Империя ўрнига республика, икки йиллик севги ва султонлар саройидаги ҳаёт. Янги Туркияни яратган Мустафо Камол Отатурк тақдири

    ХIX аср охирида бир вақтлар турк султонларининг буюк давлати бўлган Усмонлилар империяси оғир дамларни бошдан кечирар эди. Парчаланиш хавфи остида бўлган давлат иқтидорли ҳарбий стратег ва сиёсатчи Мустафо Камол Отатуркнинг саъй-ҳаракатлари билан мустақиллигини сақлаб қолади. Мустақил Туркиянинг биринчи президентига айланган Отатурк ўз даври учун қатор кескин ва қатъий ислоҳотларни амалга оширган: кучли турк армиясини яратган, аёллар ва эркаклар ҳуқуқларини тенглаштирган, янги лотин алифбосини жорий этган. Ислоҳотчи “Бизнинг ягона йўлимиз — Европа”, гапини кўп такрорлар эди. Отатурк халқининг ўзига хослигини сақлаб қолган ҳолда дунёвий, деярли Европа давлатини қуришга муваффақ бўлган. Ўзгаришлар доим ҳам силлиқ кечмаган: сиёсатчи рақиблари ва душманлари томонидан кўплаб қаршиликларга учраган. Аммо Отатурк жасур ва мустақил эди, у тўғри деб билган ўз йўлидан оғишмаган. “Дарё” “100 буюк инсон” лойиҳаси доирасида буюк ислоҳотчининг тақдир йўллари ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Global Look Press

    Ватан учун берилган жон

    Кўплаб турк ватанпарварлари ўз мамлакати конституциявий монархия ёки ислом давлати сифатида машҳур бўлишини орзу қилган, бироқ Отатурк Туркияни республикага айлантириш йўлида курашган, у айнан шу каби давлат шакли озодлик ва ҳар бир инсон учун тенг ҳуқуқлиликни тақим этади дея ҳисоблаган.

    1881 йили Усмонлилар империяси назорати остида бўлган Грециянинг Салоники шаҳрида яшовчи Али Ризо Афанди ва унинг рафиқаси Зубайда Хоним оиласида ўғил фарзанд дунёга келади — унга Мустафо исмини қўйишган. Оилада Мустафо ва унинг кичик синглисидан бошқа бирор фарзанд балоғат ёшига етмасдан вафот этган.

    Мустафонинг болаликдаги сурати
    Фото: Getty Images

    Мустафонинг аниқ туғилган куни санаси номаълум, чунки бу вақтда мамлакатда ҳали Григорян календари қабул қилинмаган эди. Усмонлилар империяси ой фазаларига асосланган ҳижрий тақвим бўйича иш кўрган. Онасининг  айтишича, у баҳорда дунёга келган, натижада Отатурк ўзининг туғилган куни сифатида 19 майни — Туркия мустақиллиги учун кураш бошланган санани танлаган.

    Ички инқироз ва Европа державалари босими остида қатор ҳудудларидан айрилган Усмонлилар империяси Шимолий Африка, Арабистон яримороли, Болқон яримороли ва замонавий Греция ҳудудининг ярмини назорат қилишни давом этган.

    Мустафо жуда серғайрат ва тез жаҳли чиқадиган характерга эга эди. Аммо тенгдошлари ёки синглиси билан мулоқотда у ёлғизлик ва мустақилликни маъқул кўрган. У атрофидагиларнинг фикрига тоқатсиз бўлиб, муросага бормас ва доим танлаган йўли бўйича кетишга интиларди. Ўйлаган нарсасини очиқча айтиш табиати Мустафога умрининг кейинги йилларида кўплаб муаммо келтиради, у ўзида душманлар орттиради.

    Мустафонинг онаси ўғлининг Қуръон ўқишини истаган, аммо турмуш ўртоғи Али Ризо болага кўпроқ замонавий билимлар бериш тарафдори бўлган. Эр-хотин бу борада ҳеч келиша олмаган, шу боисдан Мустафо мактаб ёшига етганида аввалига уни Ҳофиз Меҳмет Афанди мактабига беришади, кейинроқ отасининг талаби билан эса болакай Салоникидаги Шамси Афандининг замонавий мактабига ўтказилади ва у шу ерда бошланғич таълимни олади.

    Ҳарбий мактаб

    1888 йили Мустафо етти ёшга тўлганида отаси вафот этади. Зубайда ўғли ва қизи билан акаси Хусайн Афандининг уйига кўчиб ўтади, кўп ўтмай иккинчи бор турмуш қуради. Бу каби кўчишлар сабаб Мустафо мактабдаги таълимида узилишлар бўлади, аммо она ўғли ўқишни давом эттиришини хоҳлаб, уни яна Салоникига юборади.

    Шамси Афандининг мактабини тамомлаган Мустафо Салоники шаҳридаги маъмурий ўрта мактабда ўқишни давом эттиради, бироқ тез орада ҳарбий мактабга кириш учун уни ташлаб кетади. Бу унинг шахсий қарори бўлиб, у ҳақида бирор қариндоши, ҳатто онаси билан ҳам маслаҳатлашмаган. Мустафо мактабда ўз заковати, меҳнаткашлиги ва иқтидори билан ажралиб турган. Бу ерда ўсмир ўзининг иккинчи исмини олган. Тарих ва хориж тилларини яхши ўзлаштирган, математикадан эса ажойиб натижаларни кўрсатгани учун Мустафо Афанди исмли ўқитувчи уни ажратиб кўрсатиш мақсадида “Камол” (мукаммал, етук маъносида) дея атай бошлаган.  

    Фото: Global Look Press

    1896 йилда ҳарбий мактабни тамомлаган Мустафо Камол Манастир шаҳридаги ҳарбий билим юртида ўрта таълимни давом эттиради. Ҳарбий мактабда кадетларнинг сиёсий қарашлари шакллана бошлаган ва бу Мустафога ҳам таъсир ўтказмай қолмайди. Усмонлилар империяси Крит оролидаги инқилобий исённи бостириш билан шуғулланган бир вақтда Манастир фронтга империя қўшинларини юборадиган йиғин маркази вазифасини ўтаган.

    Мустафо билим юртида ўзига катта таъсир кўрсатган икки дўст орттиради. Улардан бири Умар Нажи бўлиб, у Камолни адабиётга бўлган қизиқишини уйғотган, ўзи эса кейинчалик таниқли нотиққа айланган. Иккинчиси — Али Фетҳи, у Мустафода либерал-миллатчилик қарашлари шаклланишига хизмат қилган.

    Адабиётга, биринчи навбатда инқилоб руҳи мавжуд асарларга бўлган қизиқиш Мустафо Камол ҳарбий билим юритини тамомлагандан кейин ҳам тарк этмаган. 1899 йилда Камол Истанбул ҳарбий билим юртига ўқишга кирганида ҳам француз инқилобчилари — Руссо, Монтеске ва Volter асарларини ўқишни тўхтатмаган. Бундан ташқари, Мустафо вилоятлардан кескин фарқ қилувчи пойтахт ҳаётига шўнғиб кетган. У вақтда Истанбул Босфор кўрфази қирғоқлари бўйлаб ёйилган интернационал шаҳар эди: портлар улкан денгиз кемаларига тўлиб тошар, кўчаларда эса дунёнинг исталган чеккасидан бўлган инсонларни учратиш мумкин эди. Аммо биринчи навбатда билим олишдан чалғимаган Мустафо Камол камдан кам ҳолларда кўнгилхушлик қиларди. Йигитча билим юртини аъло баҳога тамомлаб, лейтенант ҳарбий унвонини олади, шундан кейин ҳарбий академияга ўқишга киради. Бу ерда у дўстлари билан “Ватан” номли махфий жамият тузади. Гуруҳ аъзолари амалдаги ҳукумат юритаётган сиёсатни очиқдан очиқ танқид қилган ҳамда одамларни инқилобий ҳаракатларга чақирган. Ўқишнинг учинчи йилида жамият аъзолари фош бўлади ва Камол бир неча ой ҳибсда қолади.

    Damasҳқдаги хизмат

    1905 йил январда Мустафо Камол академияни штабс-капитан лавозими тамомлайди ва Усмонлилар армиясида хизматини бошлайди. Албатта, унинг инқилобий кайфиятдаги гуруҳга аъзо бўлгани ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди, йигитнинг муваффақиятларига қарамай Камол ватанидан узоққа — Damasҳқдаги 5-армияда хизмат қилишга юборилади. Ушбу армиянинг вазифаси Ливаннинг жанубий тоғли ҳудудларида яшовчи исмоилийлар исёнини бостириш бўлган. Аскарларга етарлича билим бера олмагани, қўмондонликнинг умумий ҳисоб-китобларда хатоликларини кўриб, армиядан тезда кўнгли совийди. Бундан ташқари, исёнчилар кучли душман бўлиб чиқади. Уларнинг мутазам армияси бўлмаган, партизанлик бўлинмалари эса кутилмаганда зарба бериб, аҳоли орасида изсиз йўқолиб кетаверган. Бу каби “ушлаб бўлмас” урушда қатнашиш жуда қийин эди, бунинг устига Усмонли армиясининг кийим-кечак ва қурол-яроғлари етарлича бўлмаган. Турк аскарлари мунтазам равишда қуршовда қолишдан қўрқиб келган. Ёш Мустафо Камол исёнчиларга қарши ўз услубида жанг қилишни бошлайди — партизанлар базаси сифатида хизмат қилган қишлоқларни тизимли равишда йўқ қилади ва кескин ҳаракатлари орқали қўмондонлик эътиборига тушади.

    Фото: Global Look Press

    “Ватан ва озодлик”

    1906 йилда Мустафо Камол ўзига ўхшаган ёш офицер бўлган бир неча ишончли дўстлари билан “Ватан ва озодлик” инқилобий жамиятига асос солади. Жамият аъзолари Камол каби Абдулҳамид II сиёсатидан норози эди. Усмонлилар империясининг 34-султони 1876 йилда конституцияни имзолаши ва эълон қилиши шарти билан тахтга ўтирганди. Аввалига у шундай қилган, бошқарувининг дастлабки кунларида қўл остидагилар муҳаббатига сазовор бўлган. Аммо 1878 йилда султон конституцияни бекор қилиб, деспотик бошқарув режимини жорий этади.

    Усмонлилар империяси хорижликлар босқинининг жиддий хавфи остида қолган, солиқ тўловчиларнинг барча пуллари эса Европа банкларига қарзни тўлашга кетарди. Аксарият турклар бунда Абдулҳамид II ни айблаган. 1905 йилда у ўзига уюштирилган суиқасддан бахтли тасодиф орқали омон қолганди. “Ватан ва озодлик” султонни ағдаришни мақсад қилган кўплаб инқилоб ташкилотларнинг бири эди холос. Камол учун ҳаракатсизлик чидаб бўлмас ҳолат эди: Сурия империянинг узоқ вилояти ҳисобланган, у эса воқеалар ривожи авж олган ҳудудда бўлишни истарди. Дўсти Али Фетҳининг сўзларига кўра, Камол ўзининг Болқонга хизматга юборилишини жуда хоҳлаган ва 1907 йилда армиядаги ижобий фаолияти сабаб ўз мақсадига эришган. Мустафо Камолнинг унвони оширилиб, Манастирдаги 3-армияга юборилган.

     “Иттиҳод ва тараққиёт”

    Мустафо Камол Манастирга келган вақтида мамлакатда вазият анча ўзгарганди. Сиёсий саҳнани инқилобий кайфият ўрнига кучли сиёсий ташкилот — “Иттиҳод ва тараққиёт” келади. Аслида ушбу жамиятнинг аксар қисмини ёш турклар ташкил этадиган кўплаб турли бирлашмалардан иборат эди ва уларни мамлакатдаги сиёсий режимни ўзгариш мақсади бирлаштирган. 1908 йилда партия фаолияти Камолнинг ҳарбий академиядаги курсдоши Анварбей назорати остига ўтади.

    Мустафо Камол аввалига ташкилот қудратига шайдо бўлиб, унга қўшилади, аммо тез орада унинг беқарорлиги, партия етакчилари томонидан амалга оширилаётган утопик сиёсий дастурдан ҳафсалари пир бўлади. Ўз табиатига хос равишда Мустафо Камол Анварбейнинг фаолиятини очиқ танқид қилган, натижада у аъзолигини тўхтатишга мажбур бўлади. Тез орада мамлакатдаги вазият тубдан ўзгаради, кенг кўламли инқилоблар содир бўлиши аниқлашади.

    1908 йилда ёш офицер Аҳмед Ниёзий ўз тарафдорлари билан ҳукуматга қарши исён бошлаб, конституцияни тиклашни талаб қилади. Шарқий Македониядаги инқилобга бошчилик қилган Анварбей ҳам унга қўшилади. Қуролланган бўлинмалар Истанбул томон ҳаракатланади. Бу вақтда Мустафо Камол аввалгидек ушбу инқилобнинг муваффақиятига у қадар ишонмаган ҳолда одатдаги ҳарбий хизматни давом эттирарди.

    Фото: Getty Images

    Кутилганидек, исёндан хабар топган Абдулҳамид II зудлик билан уларга қарши қўшин юборади. Аммо воқеалар кутилмаган тус олади. Ҳукумат қўшинлари пойтахтни тарк этиши билан исёнчилар томонига ўтиб олган. Султон томонидан юборилган кейинги дивизия билан ҳам шу каби ҳолат содир бўлади ва унинг конституцияни тиклашдан бошқа иложи қолмайди. Аммо қайта чақирилган парламентда ёш турклар ўзаро келишмай қолади. Эндиликда фақат рамзий султон мақомини сақлаб қолган Абдулҳамид II бу каби “тартибсизлик”дан фойдаланиб, ўз мавқеини мустаҳкамлаб олади.

    1909 йилда у конституциявий тузумни ағдариш мақсадида тўнтариш ташкиллаштиради ва Истанбул бир неча кун давомида  султон қўшинлари назоратида қолган. Бу вақтда исённи бостиришга масъул штаб бошлиғи лавозимига тайинланган Мустафо Камол Истанбул томон ҳаракат вақтида армияни бошқаришда муҳим қарорни қабул қилади. Яширин йиғилишда Абдулҳамид II ҳокимиятдан четлатилади ва сургун қилинади, тахтга эса унинг укаси Меҳмед V ўтиради. Аммо бу билан аҳвол яхшиланиб қолмайди, империяда ички муаммолар, низолар тобора ортади.

    Болқон уруши

    Анварбейнинг тўнтариши бостирилганидан кейин у Берлинга ҳарбий атташе сифатида юборилади. У немис армиясининг ташкиллаштирилганидан ҳайратга тушиб, Германия ва Туркия ҳарбий муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида турк армиясини такомиллаштириш учун бир неча немис офицерларини таклиф қилади.

    Мустафо Камол Европа державалари Туркияни ўз назорати остига олишидан хавотирланиб, бундай сиёсатга очиқ қаршилик билдира бошлайди. Аммо 1911 йилда Италия Ливияга ҳужум қилиб, унинг бир қисмини эгаллаб олади. Камол шу заҳоти Ливиядаги операцияда иштирок этиш учун Истанбулни тарк этади: у Тобрук туманида кўнгиллилар отрядига раҳбарлик қилган. Ливияда Камолнинг ҳарбий унвони майорга кўтарилади.

    Бу вақтда Иккинчи Болқон уруши секин-аста Биринчи жаҳон урушига айланиб кетади. Антантага аъзо давлатлар Усмонлилар империяси Германия, Болгария ва Австрия-Венгрия тарафида бўлиб жангда қатнашмаслиги учун бор имкониятини ишга солади.

    Фото: AP Photo

    Мустафо Камол ҳам Германия тарафида бўлиб урушга қўшилишга қарши бўлган. Бу вақтга келиб подполковник ҳарбий унвонини олган Камол ўзи ҳарбий атташе сифатида хизмат қилган Софиядан Истанбулдаги ҳарбий вазирликка расмий билдирги юбориб, мамлакатни ўз нейтраллигини сақлашга чақиради. Бироқ уруш орқали йўқотилган империяни тиклаш имкониятини кўрган Анвар Пошо Усмонлилар империяси ва Германия ўртасида ҳарбий иттифоқни тузиш бўйича махфий битимни имзолайди. 1914 йил октябрда Туркия “марказий державалар” блоки томонидан урушга қўшилади.

    Мустафо Камол шубҳасиз, ўз ватани учун курашишга шай бўлган, бироқ 1915 йил январигача, Софияда ҳарбий атташе лавозимидаги ваколат муддати тугагунга қадар бирор ҳаракатни амалга оширмаган.

    Усмонлилар империясининг қулаши

    1916 йил январга қадар Камол Эдирнеда хизмат қилган, кейинчалик Анвар Пошо томонидан Кавказга, Россия армиясига қарши курашга йўналтирилган. 2-армиянинг 15-корпуси қўмондонлигини назоратига олган Мустафо дивизия генерали лавозимига кўтарилади.

    Кавказга келган Мустафо Камол турк армиясининг мудофаа чизиғи бутунлай тартибсиз экани, атрофдаги шаҳарларда эса рус қўшинлари жойлашганини тушуниб етади. Ҳеч иккиланмасдан қарши ҳужумни бошлайди. Кейинги беш кун давомида иқтидорли ҳарбий қўмондон бошчилигидаги икки дивизия Туркияга ушбу минтақадаги ягона ғалабани келтиради. Шундан кейин Мустафо Камол 2-армия қўмондонига айланади, аммо Анвар Пошо уни Сурияга, сўнгра Германия фронт чизиғига юборади. Мазкур сафар давомида Мустафо Камол бетоб бўлиб қолади ва Венада даволанади.

    Антанта давлатларининг мағлубиятига масъул инсон Меҳмет V дан кейин тахтга ўтирган укаси эди. Султонни босқинчиларга қаршилик кўрсата олмагани, уларнинг талабларига рози бўлгани учун айблашган. У Анвар Пошони ҳарбий вазир лавозимидан олиб ташлайди ва “Иттиҳод ва тараққиёт” партиясини тарқатиб юборади. Партиянинг кўплаб аъзолари ҳибсга олинади, султон ўз вазифасини бажара олмайдиган ҳукуматнинг давомчиси бўладиган органни яратишга киришади. Ушбу ҳукуматга армияда катта обрўга эга, тартиб-интизомни таъминлайдиган раҳбар керак эди. Мустафо Камол ўтган йиллар давомида сиёсий нейтралликни сақлаб келгани сабаб бу ролга мос келган, бунинг устига у уруш қаҳрамони ҳисобланган.

    Тинчлик сари қадамлар

    Туркиянинг ҳарбий муваффақиятлари унинг дипломатик саҳнадаги ҳолатини мустаҳкамлашга хизмат қилган: 1921 йил октябрда Франция ва Италия Анадолидан қўшинларини олиб чиқиб кетади. Совет Россияси билан имзоланган битим Туркиянинг халқаро имиджини яхшилаган. 1922 йил 20 октябрда Лозаннада Буюк Британия, Франция, Италия, Туркия ва бошқа давлат вакиллари иштирокида тинчлик конференцияси ўтказилган. Ушбу конференцияда имзоланган битим Туркия мустақиллигини мустаҳкамлаган ва унинг чегараларини аниқ белгилаган.

    Мустафо Камол Отатурк
    Фото: Wikimedia Commons

    Янги республика президентига айланган Мустафо Камол зудлик билан мамлакатни бутунлай ўзгартириб юборишга хизмат қиладиган ва уни замонавий Европа давлатига айлантирадиган ислоҳотларни бошлаб юборган. У 1924 йилда ратификация қилинган янги конституцияни қабул қилишга киришади. 1924 йил мартда аввалги мусулмонча тизим давлатникига ўзгартирилади. Шу куни 1517 йилдан бери Туркияда сақланиб келган бошқарув шакли — халифалик тугатилади.

    Мустафо Камол исломга бевосита алоқаси бор ислоҳотларни амалга оширишда жуда эҳтиёткор бўлган. У арзимаган хато ҳам мусулмон қатламнинг қаттиқ норозилигига сабаб бўлишини яхши тушунган. Шу боисдан у мусулмонларнинг диний қарашларига тегинмаган, унинг ислоҳотлари дин ва сиёстат чегарасида аниқ белгиланган эди. Модернизация кодекси ортидан кундалик уст-бош борасида ҳам қонун қабул қилинган, бу аёлларга эркаклар билан тенг ҳуқуқни тақдим этган ва 1934 йилда аёллар биринчи марта парламент сайловларида иштирок этган. 1928 йилда Туркия ғарб саноқ тизими ва лотин алифбосини жорий этади. Мустафо Камол республиканинг биринчи ўқитувчиси дея эълон қилинган. Туркияни ғарб давлатларига яқинлаштирган: янги жиноий кодекс, халқаро ўлчов тизими, календарь жорий этилиши.

    “Турклар отаси”

    Отатурк томонидан амалга оширилган ислоҳотлар ҳаммага ҳам маъқул келмаган. Тез орада ҳукуматнинг Халқ республика партиясида мухолифлар ва норозилар пайфо бўла бошлаган. Улар орасида ҳарбий қўмондонлар, мустақиллик уруши қатнашчилари ҳам бор эди. Партияни тарк этган норозилар Козим Карабекир бошчилигидаги ўз партиясига асос солади.

    Мустафо Камол президентлиги иккита уруш — Биринчи жаҳон уруши ва Буюк депрессия даврига тўғри келганди. Туркия эндигина шаклланган республика эди ва Камол ислоҳотларга қаршиларни бостириб, мамлакатни коммунизм, фашизм ва фундаментазилм каби янгича мафкуралардан ҳимоялаган. Камолнинг ҳаракатлари доим ҳам демократик усулда бўлмаган бўлсада, у мамлакатда демократиянинг мустаҳкамланишига ҳисса қўшган.

    Мустафо Камолнинг “Уйдаги тинчлик — бутун дунё тинчлиги” шиори нафақат ташқи сиёсатда эҳтиёткорликни таъминлаган ва мамлакат ичидаги вазиятни ҳам барқарорлаштирган. Камол ўз президентлиги даврида барча халқаро можароларни фақат тинчлик йўли билан ҳал этган. У маданиятга ҳам (масалан, биринчи турк операси пайдо бўлган) катта эътибор қаратган.

    1934 йилда фамилияларга оид янги қонун қабул қилингач, Буюк миллий ассамблея Камолга бўлган муҳаббати ва ҳурмати рамзи сифатида унга Отатурк (“турклар отаси”) фамилиясини беради.

    Отатурк севгиси

    Мустақиллик учун кураш давомида Мустафо бўлажак рафиқаси Латифа билан танишиб қолади. Катта-катта қора кўзлар ва зайтун рангли терига эга турк қизи Европада ҳуқуқшунослик бўйича таълим олар ва французчада жуда яхши гапирарди. Унинг ота-онаси Биарритзда ёзни ўтказган, қиз эса миллатнинг янги етакчисига ёрдам бериш учун ватанига қайтган. Бу вақтда кўплаб аёллар Мустафо Камолнинг сурати туширилган медалёнларни тақиб юрар, Латифа ҳам бундан мустасно бўлмасада, буни ҳеч кимга билдирмасди.

    Отатурк ва Латифа
    Фото: Global Look Press

    Қиз иқтидорли ҳарбий ва унинг бутун штабига шаҳардан ташқаридаги уйига кўчиб ўтишни таклиф қилади, шунингдек, унинг шарафига базм ташкил этади. Туркиянинг бўлажак етакчиси Латифанинг уйида бир ойга яқин меҳмон бўлади.

    Ҳокимият тепасига келганидан кейин у қизга мактуб йўллаган, улар яна учрашишган ва қанчадир вақтдан кейин оила қурган. Тўй европаликларга хос тарзда ўтказилган: ислом дини одатларига кўра, тўй якунига қадар бир-бирини кўриши мумкин бўлмаган келин-куёв шоҳона дастурхон атрофида ўтирарди. Шундан кейин ёшлар тўй саёҳатига йўл олган. Мустафо Камолнинг ёш рафиқаси ҳар ерда эрига ҳамроҳлик қилган. “Аёлларимиз билан худди шундай муносабатда бўламиз”, — деган у рафиқасига қараб.

    Мустафо Камолнинг Латифага уйланганидан Германиядаги санаторияда даволанаётган собиқ маъшуқаларидан бири ҳам хабар топади. Анқарага қайтгач аёл президент саройига келади — у турк етакчиси билан учрашмоқчи бўлган, бироқ аёлни киргизишмаган. Меҳмонхонага қайтган аёл Германиядан олиб келган пистолети ёрдамида ўз жонига қасд қилишга қарор қилади. Олган жароҳати оқибатида у олти кундан кейин шифохонада вафот этган.

    Кейинчалик айнан шу воқеа турк етакчисининг рафиқаси билан айрилиғига сабаб сифатида кўрсатилади. Айбдорлик ҳисси Отатуркнинг “турмуш ҳаётини заҳарлаган”. Ёшлар собиқ маъшуқанинг ўлимидан икки йил ўтиб ажрашиб кетади. Ажримга яна бошқа сабаблар сифатида Мустафо Камолнинг алкоголга муккасидан кетгани, шунингдек, Латифанинг “эрини севги ишларига кўника олмагани” кўрсатилади. Аниқ сабаб номаълум. Худди ажрашиш ташаббуси кимдан чиққани каби. Аммо факт фактлигича қолади: 1925 йил 5 август куни Латифа ва Мустафо Камол никоҳига барҳам берилган.

    Гап-сўзларга кўра, мазкур воқеага Мустафо ва Латифа бир-бирига йўллаган 200 га яқин мактуб ҳамда аёлнинг 178 варақли кундалиги ойдинлик киритиши мумкин. 2005 йилда уларни эълон қилиш бўйича суд томонидан қўйилган тақиқ муддати якунланган, шу боисдан кўпчилик унинг эълон қилиниши ҳақида гапира бошлаган. Аммо Латифанинг қариндошлари буни амалга оширмасликни сўраган. Бундай қарорни кўплаб турклар ҳам қўллаб-қувватлаган. Аёлнинг ўзи ажрашганидан кейин 1975 йилда вафот этгунига қадар Отатурк билан муносабатлари ҳақида ҳеч нарса айтмаган.

    Отатурк ҳозирга қадар Туркия Республикасида яшаган энг замонавий эркаклардан бири, мода оламида ҳақиқий тренд яратувчиси ва ўзига хос услуб асосчиси ҳисобланади. Идеал равишда тикилган Европа костюмлари, хориж палтолари, қимматбаҳо пойабзаллар — турк етакчиси ипидан ингнасичага бенуқсон кийинган. Уст-бошининг асосий элементи сифатида у шляпаларга алоҳида эътибор берган. Отатурк анънавий фескаларни (попукли дўппи) “жаҳолат, ақидапарастлик, цивилизация ва тараққиётга нафрат рамзи” дея ҳисоблаб, уни кийишни тақиқлаган. “Чанкара” қишлоғида Отатурк биринчи марта европача шляпада пайдо бўлгача, бу турк мода оламида ҳақиқий инқилобга айланган.

    Отатурк Cadillac ёки Lincoln автомобилида ҳаракатланишни яхши кўрган. Денгиз саёҳатларига одатда “гўзал оппоғой” ёки “сузувчи хазина” деб аталган ўзининг MV Savarona яхтасида йўл олган. Кема америкалик дизайнернинг лойиҳаси бўйича яратилган. Яхта дунёдаги энг қиммат ва ҳашаматли кемалардан бири ҳисобланган: ўзига хос тарзда безатилган 20 та каюта, тилла суви юритилган зиналар, кинозал, турк ҳаммоми ва ҳатто вертолёт учун қўниш майдончаси.

    МВ Саварона
    Фото: Getty Images

    Отатурк у ерда Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларини ўтказган, хориж етакчиларини қабул қилган. Охирги маротаба Туркия президенти ўз яхтасида ўлимидан 6 ҳафта олдин денгизга чиққан. Ҳозирда реставрация қилинган кема амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғонга берилган. Яхта бортида Туркияда ташриф билан келган бошқа давлат раҳбарлари шарафига тантанли базмларни уюштириб келинади. Бундан ташқари, Саварона президентнинг Қора денгиз мамлакатларига сафарларига ҳамроҳлик қилади.

    Босфорга қараган сарой

    Мустафо Камолнинг болалигидаги дўсти Эмина айтган башоратлар у ҳокимиятга келганидан кўп ўтмай амалга оша бошлаган. Отатурк Усмонлилар империяси султонларининг охирги қароргоҳи — Долмабахче саройига кўчиб ўтган.

    Босфор қирғоғидаги Долмабахчени қуриш фикри ХIX асрда султон Абдулмажиддан чиққанди. Инжиқ подшоҳ аждодлари бир неча аср давомида яшаган Топкапи саройидан зериккан эди. Ўшанда у ўз ҳашамати ва катталиги бўйича машҳур Европа саройлари, хусусан, Франциядаги Версал билан беллаша оладиган бинони қуришга қарор қилган.

    Европанинг барокко, рококо ва неоклассизм усулларида бунёд этилган сарой монарх кутганидан ҳам зиёда кўриниш олган. Долмабахчеда 285 та хона, 44 та кичик зал, тўртта катта зал, бешта асосий зина ва 68 та ҳожатхона бўлган — уч қаватли бинонинг умумий майдони 45 минг квадрат метрдан ошади. Саройни безаш учун 15 тонна олтин ва 40 тонна кумуш, Европадан келтирилган безак ва мебеллар сарфланган: ипак — Франциядан, шамдонлар — Буюк Британиядан, ойналар — Италиядан, қандиллар — Германиядан. Айрим совғалар Хитой, Миср ва Ҳиндистондан олиб келинган.

    Долмабахче саройи
    Фото: Getty Images

    Отатурк президент сифатида саройга биринчи марта 1927 йилда кўчиб ўтади. У ўзига ётоқхона сифатида танлаган хона султонларнинг қишки ором оладиган жойи ҳисобланган. 1937 йилдан бошлаб Отатурк соғлиғи ёмонлашаётганини ҳис қилади, 1938 йил майда эса шифокорлар унга жигар сиррози ташхисини қўяди. Шунга қарамай, президент июль охирига қадар вазифасини бажаришни давом этган. Отатурк умрининг сўнгги кунларини Долмабахче саройида ўтказган ва 1938 йил 10 ноябрда, 57 ёшида вафот этган.

    Отатуркнинг дафн маросими
    Фото: Wikipedia

    Отатурк ўлими Туркияни қаттиқ қайғуга солган, унинг дафн маросимига 17 давлатдан делегациялар келган. Унинг жасади вақтинча Анқарадаги Этнография музейига дафн этилган, кейинроқ эса тантанали равишда Отатурк учун махсус қурилган “Аниткабир”га кўчирилган.

    Отатукр мавзолейи
    Фото: AP Photo
    30.03.2023, 10:00   Изоҳ (0)   20692
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Доимо қарзда юрган, 3 ёшидан мусиқа чалишни бошлаган ва ўлимидан кейин шишиб кетган Моцарт. Буюк бастакорнинг сирли ўлими

    08.03.2023, 09:58

    Қиролга қаршилик билдиргани учун ишдан қувилган, “Немис тили луғати” асосчилари, эртаклари билан бутун дунёни забт этган ака-ука Гриммлар тақдири 

    11.03.2023, 10:12

    Қуддусни мусулмонларга қайтарган, салибчиларни эса даҳшатга солган — Салоҳиддин Айюбий. “Муқаддас замин” халоскори ким эди?

    26.03.2023, 13:20

    “Бир неча йўналишда”. Украина мудофаа вазири қарши ҳужум қачон бошланишини маълум қилди 

    30.03.2023, 09:41

    Бокуда депутатга суиқасд уюштирилди: Озарбайжон ҳужумда Эронни айблади

    29.03.2023, 23:30

    ИШИДга алоқадор Ўзбекистон фуқароларига сохта Қирғизистон паспорти тайёрламоқчи бўлган аёл ушланди (видео)

    29.03.2023, 22:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.