Президент Хоразмга ташрифнинг илк кунида Хонқа туманидаги оилавий фермер хўжалиги раҳбари Ойимжон Отажановани “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” унвони билан мукофотлаган эди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ушбу жараён бўйича фикр билдирди.
“Ёзи жазирама иссиқ, қиши қаҳратон совуқ, ерлари кучли шўрланган Хоразмда нафақат меҳнат қилиш, балки боғ яратиш, мўл ҳосил ундириш — бу очиқ айтиш керак, ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Шунинг учун хоразмлик деҳқонларни бир эмас, икки марта қаҳрамон, десак ҳеч қандай муболаға бўлмайди”, деб ёзади Шерзод Асадов.
Президент матбуот котиби Ойимжон Отажанова ана шундай фидойи инсонлардан бири эканини таъкидлади.
“Ҳалол меҳнати билан нафақат оиласи, балки маҳалладошларини ишли қилиб, фаровонлигига ҳисса қўшаётган деҳқон аёлимизнинг ибратли фаолияти муносиб эътироф этилди. Президентимиз фармони билан унга “Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” фахрий унвони берилди”, деб ёзади президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Изоҳ (0)