• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Атом энергияси бўйича илғор технологияларнинг жорий этилиши мамлакатимиз тараққиётига кучли туртки беради” — Шавкат Мирзиёев

    Самарқандда “Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг барқарор ривожланиши учун атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш истиқболлари: халқаро ва миллий тажриба” мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади. Тадбирнинг очилиш маросимида Шерзод Асадов президентнинг анжуман иштирокчиларига мурожаатини ўқиб эшиттирди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлати раҳбарининг мурожаатида иқлим ўзгаришларининг салбий таъсири ва анъанавий энергия манбалари тақчиллиги яққол сезилаётган ҳозирги шароитда тинч атом ҳаёт сифатини ошириш ва миллий тараққиёт стратегияларини амалга оширишда муҳим муқобил ечим ҳисобланиши таъкидланган.

    “Юртимиз жаҳонда биринчилардан бўлиб, халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ, кичик қувватли атом электр станцияларини барпо этишга киришди. Биз ушбу лойиҳаларни, бундан ташқари, соғлиқни сақлаш ва қатор илмий дастурларни муваффақиятли амалга оширишда ХАЭАни ўзимиз учун муҳим шерик деб биламиз.

    Ҳеч шубҳасиз, атом энергияси бўйича илғор технологияларнинг жорий этилиши мамлакатимиз тараққиётига кучли туртки беради ҳамда янги илмий-технологик ишланмалар ва инновацион иқтисодиётга ўтиш учун имкон яратади”, деди президент.

    Давлат раҳбарининг қайд этишича, мамлакатни ишончли, хавфсиз, иқтисодий самарадор ва экологик тоза энергия манбалари билан таъминлаш – Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда устувор йўналишлардан бири сифатида етакчи ўрин эгаллаб келмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Соҳанинг ҳуқуқий-институционал асосини мустаҳкамлаш учун Миллий агентлик ташкил этилди, Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш ҳақидаги қонун, Атом энергиясини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли концепция, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган стратегия қабул қилинди. Соҳа учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тизими жорий этилди.

    Конференция ҳақида

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ушбу тадбир иштирокчиларга атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишнинг муҳим жиҳатлари бўйича билимларини чуқурлаштириш ва тажриба алмашиш учун ноёб имконият яратади. У хавфсизликнинг юқори стандартлари, экологик масъулият ва иқтисодий мақсадга мувофиқлигига эътибор қаратган ҳолда мамлакатда атом энергетикасини муваффақиятли ривожлантиришга хизмат қиладиган муҳим ҳамкорлик майдонига айланади.

    Конференция давомида иштирокчилари ўзаро тажриба ва билим алмашиш имкониятига эга бўлишади, шунингдек, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, атом саноатини қонуний тартибга солиш, ижтимоий, экологик ва хавфсизликнинг турли жиҳатлари, ядровий технологияларни тинч мақсадларда ривожлантириш, кадрлар тайёрлашга оид турли масалаларини кўриб чиқади.

    Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияси қурилиши

    Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида 27 май Жиззахда атом электр станцияси қуришдаги ҳамкорликка оид ҳукуматлараро битимга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги баённома имзоланганди. Шу куни “Ўзатом” агентлиги ҳузуридаги “АЭС қурилиши дирексияси” ДУК ва “Росатом” тузилмасидаги “Атомстроекспорт” АЖ инжиниринг компанияси ўртасида Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияси қурилиши бўйича шартнома тузилди.

    Имзоланган келишувларга асосан, Жиззах вилоятида Россия лойиҳаси асосида 330 МW қувватга эга (ҳар бири 55 МW қувватли 6 та реактордан иборат) АЭС қурилади. Станция қурилишида “Росатом” бош пудратчи бўлади, Ўзбекистон компаниялари ҳам иштирок этади.

    Аксарият ижтимоий тармоқлар фаоллари АЭС хатарли эканини айтиб, унинг портлашидан хавотир билдирмоқда.  Москва муҳандислик-физика институти Тошкент филиали ўқитувчиси Қосим Тўхтаохунов “Дарё”га берган интервьюсида бундай хавотирлар ўринсиз эканини айтганди.

    “АЭС ва атом бомбасида бўлаётган жараёнлар мутлақо бошқа-бошқа. АЭС реакторида ҳеч қачон портлаш бўлиши мумкин эмас. Чернобилда бошқа реактор тури эди — РБМК. У ерда хавф бўлган. Фукусимада ҳам ъкипяшийъ реактор. Дунё мазкур турдаги реакторлардан воз кечган. Ҳозир ундай реакторлар қурилмаяпти. Ҳозир бутун дунёда фақатгина VVER конструкциялари қурилмоқда. Бунда хавфсизлик томонига кўпроқ эътибор берилади”, деган эди мутахассис.

    “Ўзатом” агентлиги ҳузуридаги АЭС қурилиши дирексияси директори Отабек Омонов “Дарё”га берган интервьюсида станция қурилишида хавфсизлик талаблари юқори эканлигини, АЭС қурилиш харажатларининг кўп қисми хавфсизлик таъминланиши учун сарфланишини таъкидлаганди.

    Қосим Тўхтаохуновнинг сўзларига кўра, атом энергетикаси — бутун дунёнинг келажаги. Одамзодда бу технологияга ўтишдан бошқа йўл йўқ. Чунки Ер юзида углеводородлар тугамоқда. Ўзбекистон биринчи қадамни кичик АЭС қуришдан бошлади.

    Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовдан АЭС, атом энергияси ҳақида фикри сўралганида вазир “бу ҳозирги кунда технологик жиҳатдан энг хавфсиз ишлаб чиқариш жараёни” эканлигини айтганди.

    АЭС қурилиши инвестиция маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ҳозиргача бир неча банклар сармоя киритиш таклифини билдирган. “Ўзатом” агентлиги ҳузуридаги АЭС қурилиши дирексияси директори Отабек Омоновнинг сўзларига кўра, ҳозир АЭС майдонида режим-кузатув ишлари олиб бориляпти. Майдон янада чуқур ўрганилмоқда. 2025 йил якунигача майдончага АЭС жойлашуви бўйича рухсатнома олиш режалаштирилган. Муҳим асбоб-ускуналарни ҳам ўз вақтида жойлаштирса, 2029 йил якунида станциянинг биринчи қисми ишга туширилиши мумкин.

    05.12.2024, 16:03   Изоҳ (0)   3939
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АЭС#атом энергияси#кичик қувватли атом электр станциялари

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Жиззахдаги АЭС қурилишига маҳаллий ва россиялик қурувчилар жалб этилади” — Отабек Омонов

    02.07.2024, 20:45

    Россиянинг Марказий Осиёдаги стратегияси: ядро технологияларидаги ютуқлар минтақавий ядровий парадипломатияга олиб келиши мумкинми?

    08.07.2024, 19:21

    “АЭС қуриш Ўзбекистон учун ечим эмас, балки потенциал тўлдирувчи лойиҳадир” — халқаро “яшил” энергия тармоғи директори Тошкентнинг энергия лойиҳалари ҳақида

    12.07.2024, 18:55

    БАА иккинчи атом электр станциясини қуриш масаласини кўриб чиқмоқда

    17.07.2024, 20:25

    “Атом бомбасининг чўқинтирган отаси” — СССРдаги атом лойиҳаси раҳбари Курчатов тақдири

    10.08.2024, 19:31

    Арманистон АҚШга атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича ҳамкорлик сўровини юборди

    22.08.2024, 21:29

    Қозоғистон АЭС қуриш харажатларини эълон қилди

    28.08.2024, 16:58

    Швейцария янги АЭС қурилишига қўйилган тақиқни бекор қилиши мумкин 

    28.08.2024, 23:10

    Қозоғистонда АЭС қурилса, унга маҳаллий мутахассислар жалб қилинади

    04.10.2024, 16:52

    “АЭС — дунёдаги энг хавфсиз технологиялардан бири” — Жўрабек Мирзамаҳмудов

    06.10.2024, 15:23

    Қозоғистонда АЭС қурилиши учун 71,12 фоиз овоз берилди — дастлабки натижалар

    07.10.2024, 11:55

    Қирғизистон АЭС учун мақбул жой қидирмоқда — мамлакат энергетика вазири  

    07.10.2024, 23:15

    “Россия АЭС қуриши билан боғлиқ сиёсий хавф-хатарлар юзага келганда ҳал қилинади” — Скляр

    08.10.2024, 12:40

    Қозоғистонда АЭС қурилади: референдум натижалари эълон қилинди

    08.10.2024, 14:10

    АҚШ Қозоғистондаги АЭС қурилишида иштирок этмоқчи 

    09.10.2024, 10:25

    Қозоғистонда АЭС муддатли тўлов эвазига қурилиши мумкин

    11.10.2024, 09:45

    Росатом Қирғизистонда АЭСлар хавфсизлиги юзасидан маъруза қилди

    14.10.2024, 22:22

    "Атроф-муҳитни камроқ ифлослантиради" — Энергетика вазири ўринбосари АЭСнинг аҳамиятини тушунтирди

    15.10.2024, 17:43

    “Европа, Россия ва маҳаллий банклар сармоя киритмоқчи”: Жиззахда АЭС қурилишига инвестициялар жалб этилиши айтилди

    15.10.2024, 21:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple уч миллиард дона iPhone сотди

    Дунё | 1 август, 23:45

    Эроннинг “Истиқлол” клуби Рустам Ашурматов билан шартномани бекор қилиши мумкин

    Спорт | 1 август, 23:30

    “АҚШ Ғазо секторидаги очарчиликка қарши курашиш режаси устида ишламоқда” — Трамп

    Дунё | 1 август, 23:25

    “Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари яҳудий қадриятларига зид” — нидерландиялик раввин

    Дунё | 1 август, 23:10

    АҚШдаги музей экспозициядан Трампнинг импичментлари ҳақидаги маълумотни олиб ташлади

    Дунё | 1 август, 23:00

    Хитойда одамлар аномал иссиқдан метрода ўтириб сақланмоқда

    Дунё | 1 август, 22:40

    Чет элларда оғир шароитда қолган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш акциясига старт берилди

    Ўзбекистон | 1 август, 22:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.