Президент матбуот котиби Шерзод Асадов BBC World News’нинг Евросиё мамлакатлари бўйича вакили Сергей Становкин билан учрашув ўтказди.

Телеканал билан ҳамкорликнинг улкан салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, энг аввало, Янги Ўзбекистон ислоҳотлар стратегиясининг бориши ва натижаларини халқаро ҳамжамиятга етказиш муҳимлиги қайд этилган.
Профессионал журналист кадрларни тайёрлаш ва матбуот хизматлари ходимларининг малакасини ошириш лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари ҳам муҳокама қилинган.
Изоҳ (0)