Футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финалига 5 июнь, душанба куни қуръа ташланди.
Унга кўра, “Насаф” “Бухоро”га қарши, “Пахтакор” эса “Динамо”га қарши баҳс олиб боради. “ОКМК” эса “Локомотив”га қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, нимчорак финал баҳслари битта ўйиндан иборат бўлади ва 1—3 август кунлари ўтказилади.
Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олган:
- “ОКМК” — “Локомотив”
- “Турон” — “Пахтакор-79”
- “Насаф” — “Бухоро”
- “Бунёдкор” — “Сурхон”
- “Олимпик” — “Андижон-СГС”
- “Орол” — “Навбаҳор”
- “Хоразм” — “Металлург”
- “Динамо” — “Пахтакор”
Изоҳ (0)