Ўзбекистонда бир кг ошга кетадиган маҳсулотларнинг ўртача нархи бўйича статистика эълон қилинди.

Миллий статистика қўмитаси кузатув натижаларига кўра, ҳудудлар кесимида бир килограмм палов учун керакли маҳсулотларнинг ўртача қиймати (2025 йил апрель ойи учун):
- Қорақалпоғистон Р. — 95 700 сўм
- Андижон вилояти — 102 000 сўм
- Бухоро вилояти — 105 500 сўм
- Жиззах вилояти — 106 800 сўм
- Қашқадарё вилояти — 107 400 сўм
- Навоий вилояти — 106 400 сўм
- Наманган вилояти — 106 500 сўм
- Самарқанд вилояти — 108 400 сўм
- Сурхондарё вилояти — 106 900 сўм
- Сирдарё вилояти — 102 200 сўм
- Тошкент вилояти — 108 900 сўм
- Фарғона вилояти — 112 300 сўм
- Хоразм вилояти — 102 600 сўм
- Тошкент шаҳри — 112 500 сўм
Бир килограмм палов учун керакли маҳсулотлар:
- кунгабоқар ёғи — 0,3 л
- пиёз — 300 гр
- мол гўшти — 700 гр
- сабзи — 1 кг
- гуруч — 1 кг
- нўхат — 100 гр
- зира — 10 гр
- ош тузи — 20 гр
Юқоридаги рақамлар ҳудудларда сотилаётган бир килограмм паловнинг нархига тўғри келмайди. Уларда палов тайёрлаш ва бошқа хизматлар ҳақи ҳам қўшиб ҳисобланади.
1 порция палов нархи қандай?
Ош марказларида энг қиммат палов Тошкент шаҳрида сотилган бўлиб, бир порция си 35 700 сўм бўлган. Энг арзон ош эса Наманган вилоятида — бир порция си 23 000 сўмдан сотилган.
Умуман олганда мамлакат ҳудудларида 1 порция ошнинг ўртача нархи қуйидагича бўлган:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 26 100 сўм
- Андижон вилояти — 31 200 сўм
- Бухоро вилояти — 33 900 сўм
- Жиззах вилояти —28 800 сўм
- Қашқадарё вилояти — 30 700 сўм
- Навоий вилояти — 26 800 сўм
- Самарқанд вилояти — 30 500 сўм
- Сурхондарё вилояти — 29 200 сўм
- Сирдарё вилояти — 25 700 сўм
- Тошкент вилояти — 27 300 сўм
- Фарғона вилояти — 26 600 сўм
- Хоразм вилояти — 31 900 сўм
“Палов индекси” ҳақида
Ўзбекистонда энг оммавий таом — ош нархлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантирувчи “Палов индекси” 2020 йилнинг январидан жорий этилган. Ушбу маълумотларни шакллантиришда республиканинг барча ҳудудларида 1 килограммм палов тайёрлаш учун сарфланадиган масаллиқлар миқдори ўрганиб чиқилади. Шунга кўра, умумий овқатланиш муассасаларида бир порция паловнинг ўртача нархи белгиланади.
Изоҳ (0)