Футбол бўйича Элит Осиё чемпионлар лигаси 6-тури доирасидаги ўйин 2 декабрь, душанба куни бўлиб ўтди.
Унда Эроннинг “Персеполис” жамоаси ўз майдонида Ироқнинг “Ал Шорта” клуби билан учрашув ўтказди.
Жароҳатдан қайтган Остон Ўрунов ўйинга захирадан қўшилди. 0:1 ҳисобида мағлуб бўлаётган “Персеполис” жамоаси вингери 89-дақиқада гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.
Бош ҳакам томонидан ўйинга қўшиб берилган вақтни сўнггисида эса Гвелесиани пенальтидан гол урди.
Қизиқ ҳолат шундаки, учрашувнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтида аввалроқ “Ал Шорта” ҳам пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлганди. Бироқ унм Ал Мавас кўкка совурди.
Изоҳ (0)