Футбол бўйича УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичининг дастлабки учрашувида “Барселона” “Бенфика”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндаги ягона голни каталонияликлар вингери Рафинья киритди.

Шу тариқа, 28 ёшли бразилиялик футболчи жорий мавсум Чемпионлар Лигасида гол+пас тизими бўйича 13 очко тўплади (9 гол, 4 ассист). Бу мусобақада барча футболчилар орасида энг юқори натижа ҳисобланади.
Бундан ташқари, 2024 йил бошидан бери Рафинья Чемпионлар Лигасида 17 (12 гол, 5 ассист) очко тўплади. Бу натижага эришиш учун унга атиги 13 ўйин керак бўлди.
Рафинья Испания чемпионатида ҳам самарадорлик бўйича етакчилардан бири. У гол+пас тизими бўйича 20 очко жамғарган ва бу борада фақат жамоадоши Роберт Левандовскидан ортда қолмоқда (23 очко).
Маълумот учун, “Барселона” — “Бенфика” жамоалари ўртасидаги жавоб баҳси 12 март куни Каталониядаги “Камп-Ноу” стадионида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)