• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт Футбол

    Енгилмас “Реал” аламзада “Бавария”га қарши. Бугун ЕЧЛ ярим финалининг дастлабки ўйини бўлиб ўтади (превю)

    Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг ярим финалида “Бавария” ва “Реал” 30 апрель, сешанба куни ўзаро тўқнаш келади. Дастлабки ўйин Мюнхенда бўлиб ўтади. Қуйида мазкур учрашувга оид маълумотлар ва қизиқарли фактлар тақдим этилади.

    Германия. Мюнхен. “Альянц Арена”

    30 апрель, сешанба

    “Бавария” –“Реал” 00:00

    Бош ҳакам: Клемен Тюрпин (Франция)

    Бундеслигани бой берган “Бавария” бор кучини ЕЧЛга қаратади

    Томас Тухель шогирдлари барча мусобақаларда 4 ўйинлик ғалабали серия намойиш этмоқда. Бундай ҳол сўнгги бор ўтган йилнинг ноябрида бўлган эди. Мюнхенликлар чемпионатни “Байер”га бой берганидан сўнг ортиқча босимдан халос бўлди ва бор эътиборини “Реал”га қарши учрашувга қаратиши аниқ.

    “Бавария” оптимал таркибдан узоқроқда. Сарр ва Бое аввалроқ жароҳат олганди, Коман, Гнабри, Сане ва Упамеканоларнинг жароҳати эса клуб учун анча жиддий зарба бўлди.

    Фото: Getty Images

    Шунингдек, Мусиала, Лаймер ва де Лигтларда ҳам кичик жароҳат бор. Лекин шифокорлар уларни “Реал”га қарши ўйинда майдонга тушишига қаршилик билдирмаган. Мураббийлар штаби ҳам уларнинг хизматидан албатта фойдаланади. Чунки “Реал”га қарши баҳс мавсум тақдирини белгилаб беради.

    “Қўрқинчли” “Реал Мадрид” яна бир фаворитни мусобақадан чиқариб юбора оладими?

    Карло Анчелотти жамоаси Ла Лига чемпионлигини деярли ҳал қилди. Чемпионатнинг навбатдаги турида мадридликлар ёшлар ва захирада кўп қоладиганларга бемалол имконият бериши мумкин. Бу эса “Бавария”га қарши ўйинда таркиб борасида ҳеч қандай хавотир олмасликка сабаб бўлади.

    Фото: Getty Images

    Мюнхендаги баҳсда “қаймоқранглилар”га карточка сабабли Дани Карвахаль ёрдам бера олмайди. Шунингдек, Куртуа ва Алаба ҳамон лазаретда. Ундан ташқари Менди, Беллингем ва Родриголар ҳам кичик жароҳатларидан қутулган. Улар “Бавария”га қарши ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда.

    Ўйин олдидан қизиқарли фактлар:

    • “Бавария” Чемпионлар Лигасида кетма-кет 15 та уй ўйинида мағлуб бўлмаяпти (12 та ғалаба, 3 та дуранг);
    • “Бавария” ЕЧЛнинг кетма-кет 3 та уй ўйинида ўз дарвозасидан гол олиб чиқмаяпти;
    • “Реал” Чемпионлар Лигасида кетма-кет 10 ўйиндан буён мағлубият нималигини билмаяпти (7 та ғалаба, 3 та дуранг);
    • “Реал” жорий мавсум турнирнинг барча меҳмондаги ўйинларида гол уриб келмоқда.

    “Бавария” — “Реал” ўзаро ўйинлар тарихига назар:

    Европанинг икки гранди қитъалар даражасида жуда кўп тўқнаш келган, шулардан 16 таси Чемпионлар Лигасига тўғри келади. Устунлик — “Реал”да. Мадридликлар ўзаро ўйинларда 9 та ғалабага эришган. 5 та мағлубият ва 2 та дуранг қайд этган.

    Сўнгги бор “Бавария” ва “Реал” 2018 йил баҳорида тўқнаш келган. Икки ўйин натижасига кўра “қаймоқранглилар” (2:2, 2:1) финалга йўл олган. Киев финалида мадридликлар “Ливерпуль”ни енгиб, шоҳсупага кўтарилганди.

    Томас Тухель ва Карло Анчелотти ўзаро қарама-қаршиликларда:

    Тухель ва Анчелотти 10 марта бир-бирига қарши ўйнайди. Ҳозирча устунлик немис мураббийи томонда. 4 та ўйинда Тухель мураббийлик қилган жамоалар ғалаба қозонган. 2 та ўйин дуранг билан якунланган. 3 та ўйинда эса Карло Анчелотти бошчилигидаги клублар зафар қучган. Тухель “Боруссия”, “Челси” ва “ПСЖ”ни, Анчелотти эса “Бавария”, “Эвертон”, “Наполи” ҳамда “Реал”ни бошқараётган вақтда ўзаро тўқнаш келган.

    Мураббийларнинг ўйин олди фикрлари

    Фото: Getty Images

    “Челси”да ишлаган пайтларим 2 марта “Реал” билан тўқнаш келганмиз. Ўша пайтдаги “Реал”га қарши ўйинимиздан бунисининг фарқи — Карим Бензема йўқлигидир. Ўшанда Карим асосий фигуралардан бири эди.

    У кетгач, жамоа Бенземанинг ўрнини тўлдира олди. Шунингдек, Жуд Беллингемни ҳам алоҳида эътироф этиш зарур. У “Реал” ўйинида катта ўзгаришларга сабабчи бўлди.

    Яна Кроос, Модрич, Винисиусларни таъкидлаб ўтиш мумкин.

    Бизга тактика ва омад керак. Агар сиз “Реал”ни ютмоқчи бўлсангиз, барчаси муҳим бўлади.

    Томас Тухель, “Бавария” бош мураббийи

    Фото: Getty Images

    “Реал” финалда? Бу гап мени безовта қилмайди. Қаршимизда Бундеслигани қўлдан бой берган бўлса-да, Европанинг энг кучли жамоаларидан бири “Арсенал”ни мусобақадан чиқариб юборган “Бавария” турибди.

    Биз нимага қодирлигимизни барча яхши билади. Ҳамма бизни ҳурмат қилишини сезяпмиз.

    Қийин ва оғир учрашув кутиб турибди.

    Карло Анчелотти, “Реал” бош мураббийи

    “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги учрашув Ўзбекистон вақти билан 30 апрелдан 1 майга ўтар кечаси 00:00 да старт олади.

    30.04.2024, 17:24   Изоҳ (0)   12036
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЕЧЛ. “ПСЖ” бир киши кам бўлиб ўйнаган “Барселона”ни аяб ўтирмади, Мбаппедан дубль, “Боруссия Д” эса “Атлетико”ни мусобақадан чиқариб юборди 

    17.04.2024, 02:00

    ЕЧЛ. “Бавария” “Арсенал”ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди (видео)

    18.04.2024, 02:00

    ЕЧЛ. “Реал” пенальтилар сериясида “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқди 

    18.04.2024, 02:49

    Ҳожимат Эркинов Осиё Кубоги финалида иштирок этмайди. Футболчи ўз клубига қайтиб кетди

    30.04.2024, 16:03

    Абдуқодир Ҳусанов Осиё Кубоги финалида Ўзбекистон термасига ёрдам бера олмайди

    30.04.2024, 15:16

    Ўзбекистон терма жамоаси кучли экани яна бир бор исботланди — Шин Те Ёнг 

    30.04.2024, 14:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хотинини сектага киришга мажбурлаган, ходимларини маошсиз қолдирган, акаси билан алоқалрини узган: турк актёри Кадир Доғулу ҳақида нималар маълум?

    Кино | 14 август, 09:10

    Ҳамзат Чимаев UFC тарихида мағлуб бўлмаган энг кучли 5 нафар жангчини санаб ўтди

    Спорт | 14 август, 09:09

    Италияда қайиқлар чўкиб, 26 нафар муҳожир ҳалок бўлди

    Дунё | 14 август, 08:52

    Ўзбекистонда мандат эълон қилинди

    Ўзбекистон | 14 август, 08:25

    Афғонистонда уч нафар сеҳргар ҳибсга олинди

    Дунё | 14 август, 08:12

    “ПСЖ” “Тоттенҳэм”ни мағлубиятга учратиб, УЕФА Суперкубоги соҳибига айланди (видео)

    Спорт | 14 август, 07:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.