Англия Премьер Лигасининг 2-турида “Челси” ва “Вулверҳэмптон” жамоалари 25 август, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ “аристократлар” футболчиси Николаск Жексон ҳисобни очди. 27-дақиқада Матеус Куня ҳисобни тенглаштирди. 45-дақиқада Коул Палмер Жексоннинг узатмасини голга айлантирди ва лондонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган 6-дақиқасида “Вулвс” футболчиси Йорген Ларсен мувозанатни тиклади.
49-дақиқада меҳмонлар учинчи марта ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бу сафар Палмернинг пасини Нони Мадуэке голга айлантирди. 58-дақиқада Нони дублни расмийлаштирди. 63-дақиқада Мадуэке ҳет-трик қайд этди.
80-дақиқада “Атлетико”дан харид қилинган Жоау Феликс ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Қолган дақиқаларда дарвозалар дахлсиз қолди ва лондонликлар 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
АПЛ
2-тур баҳси
25 август, якшанба
“Вулверҳэмптон” — “Челси” 2:6
Голлар: 0:1 – 2 Жексон, 1:1 – 27 Матеус Куня, 2:2 – 45+6 Ларсен, 1:2 – 45 Палмер, 2:3 – 49 Мадуэке, 2:4 – 58 Мадуэке, 2:5 – 63 Мадуэке, 2:6 – 80 Жоау Феликс.
“Вулверҳэмптон”: Жозе Са, Аит-Нури (Доусон, 67), Гомеш, Москера, Доэрти, Лемина, Гомес, Беллгард (Гомеш, 68), Матеус Куня (Сарабия, 68), Хван Хи Чхан (Поденсе, 59), Ларсен.
“Челси”: Санчес, Кукуреля (Вейга, 83), Колуилл, Фофана, Гюсто, Фернандес, Кайседо (Дюзбери-Холл, 76), Мудрик (Нету, 46), Палмер (Нкунку, 83), Мадуэке, Жексон (Жоау Феликс, 68).
Огоҳлантиришлар: Аит-Нури (35), Гюсто (40), Палмер (44), Кукуреля (71), Москера (71).
Изоҳ (0)