• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сингапурда “Halal In Travel — Global Summit-2024” мукофоти Бухорога топширилди

    Таҳлилларга кўра, 2023 йилда Бухорода жами 1 миллион 387 минг нафар хорижий сайёҳ оқими кузатилган. Жорий йил январь апрель ойларида вилоятга хориждан 455 минг 220 нафар сайёҳ ташриф буюрган. Вилоят иқтисодига хорижий сайёҳлар ташрифидан 2023 йилда 339,1 миллион АҚШ доллари тушум қайд этилган бўлса, бу кўрсаткич жорий йил 4 ойида 113,8 миллион АҚШ доллари қийматидан ошди. Вилоятимиз сайёҳлик тизими ривожида зиёрат туризми алоҳида ўрин тутмоқда. 

    Зиёрат туризми йўналишида қадим ва ҳамиша навқирон Бухорои шарифга ташриф буюраётган сайёҳлар сони кейинги етти йилда қарийб 12 бараварга кўпайгани қувонарли, албатта. Кўҳна заминнинг зиёрат туризмига доир салоҳияти Индонезия, Малайзия, Сингапур, Туркия, Брлашган Араб Амирликлари, Эрон давлатлари, шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги Россия Федерацияси, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби республикалар вакиллари томонидан эътироф этилмоқда.

     

    Мазкур йўналишда халқаро ҳамкорликни янада кучайтириш, йирик компания ва ташкилотлар билан музокаралар олиб бориш мақсадида Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Ботиржон Шаҳриёров бошчилигадаги делегация “Halal In Travel — Global Summit-2024” халқаро анжуманида қатнашиш мақсадида Сингапур давлатида бўлди.

    Сингапурнинг “Crescent Rating” халқаро ташкилоти томонидан 30 май куни ўтказилган мазкур умумжаҳон саммитида 30 га яқин давлатнинг 80 нафардан кўпроқ вакили қатнашди. Халқаро анжуманнинг “Мусулмон зиёратчиларни Ислом меросига қайтариш” мавзусига бағишланган музокарлар ва тақдирлаш маросимида қатнашувчиларга Ўзбекистонда туризм, хусусан, зиёрат туризми йўналишидаги муҳим ижобий ўзгаришлар тақдимот қилинди.

    Шу ўринда, нуфузли “Crescent Rating” ташкилоти фаолияти хусусида тўхталиб ўцак, унга 2008 йилда Сингапурда ишбилармон Фазал Баҳарддин томонидан асос солинган бўлиб, ҳалол саёҳатлар тадқиқотларига бағишланган ташкилот ҳисобланади. Унда олиб бориладиган тадқиқот ва таҳлиллар натижасида ҳар йили халқаро рейтинглар эълон қилинади.

    Компания фаолияти мазмуни сифатида туризм соҳасида мусулмон саёҳатчилар учун яшаш шароитларини яхшилаш зарурлигини эътироф этади. 2015 йилда компания “Halal Trip ва Мuslim Travel Warehouse” каби онлайн платформаларни жорий этиш орқали хизматларини кенгайтирган. 

    2011-2014 йилларда “Crescent Rating” ҳар йили мусулмон саёҳатчилар учун турар жой даражасига кўра мамлакатлар рейтингини эълон қилиб борди. Ушбу лойиҳа 2015 йилда “Mastercard” билан ҳамкорлик қилиб, “Глобал мусулмон саёҳатлари индекси”га айланди. 

    2013 йил август ойида “Crescent Rating” мусулмонларни намоз вақтлари ва шу билан боғлиқ бошқа маълумотлардан хабардор қилишга мўлжалланган “Crescent Trips” мобил иловасини ишга туширди.

    2013 йил декабрь ойида “Crescent Rating” мусулмон саёҳатчилар учун “Halal Trip.cоm” веб-сайтини тақдим этди. Унда “ҳалол” ёрлиғига муносиб ресторанлар халқаро маълумотномаси мавжуд. Кейинчалик 2015 йилда “Crescent Rating” компанияси “Halal Trip.соm” веб сайти учун мобил иловани ҳам ишлаб чиқди. Умуман, мазкур компания мусулмон саёҳат бозори салоҳиятини 2028 йилга бориб 225 миллиард АҚШ долларига етишини башорат қилмоқда.

    Сигапурда юқори даражада ташкиллаштирилган “Halal In Travel—Clobal Summit-2024” умумжаҳон анжуманига қайтсак, унда Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Шаҳриёров асосий маърузачи сифатида иштирок этди. 

    Нотиқ ўз чиқишида жумладан, мамлакатимиздаги исломий мерос иншоотларига оид батафсил маълумотлар билан ўртоқлашиб, жумладан Имом Ал Бухорий мероси, Етти Пир туркумига мансуб муқаддас қадамжолар, Баҳоуддин Нақшбанд силсиласи ва бошқалар ҳамда бу зиёратгоҳларнинг мусулмон сайёҳатчилари учун аҳамиятли бўлган омиллари ва яратилган қулайликлар ҳақида батафсил тўхталди.

    Ислом дини, Қуръони Карим ва Ҳадис илмининг асл мазмун-моҳиятини, ҳадисшунослик мактабининг илмий-маънавий асосларини, шу заминдан етишиб чиққан Имом Бухорий, Имом Термизий сингари буюк ҳадисшунос алломалар меросини ҳар томонлама ўрганиш, уларни кенг тарғиб ва ташвиқ қилиш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракат алоҳида эътироф этилди. 

    Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон ҳукумати томонидан юртимизда зиёрат туризми салоҳиятини янада ривожлантириш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, хорижлик сайёҳларни ҳудуднинг ноёб тарихий-маданий ва меъморий мероси билан яқиндан таништириш борасидаги амалий ишлар хусусида сўз борди. 

    Қолаверса, мамлакатимизда туризм салоҳиятини зиёрат йўналишида янада кенгайтириш имкониятлари ҳақида “Crescent Rating & Halal Trip” ташкилоти асосчиси Фазал Бахарддин томонидан ташкиллаштирилган “Мусулмон зиёратчиларни Ислом меросига қайтариш” мавзусига бағишланган давра суҳбатида Бухоро вилоятининг туризм, жумладан, зиёрат туризми йўналишидаги ютуқлари кўпларнинг қизиқишига сазовор бўлди.

    Ўз навбатида, Фазал Бахарддин томонидан Ўзбекистон Республикаси зиёрат туризми бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилаётгани, уларнинг рақобатбардошлигини янада оширишга, мақбул ва қулай ички ва халқаро зиёрат туризми муҳитини яратишга, туризм маҳсулотларини кенг тарғиб қилишга, шунингдек, мамлакатдаги саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз манзил сифатидаги имижини мустаҳкамлаш мақсадида олиб бораётган ижобий ишларини алоҳида таъкидлади ҳамда томонидан расмий тақдирлаш жараёнига старт берди.

    Мазкур маросимда Бухоро шаҳрининг умумбашарий бой Ислом меросини намойиш этишга доир доимий саъй-ҳаракатлари, йилнинг Ислом мероси йўналишида саёҳатчи нуқтаи назаридан юқори даражадаги Ислом тарихий маданиятига эга эканлигини эътироф этилган ҳолда “Бухоро шаҳри—йилнинг Ислом мероси манзили” номли мукофоти ва сертификати билан тақдирланди.

    Шу муносабат билан умумжаҳон анжуманида Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини жадал ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар самарадорлиги юқори баҳолаган ҳолда бу йилги “Halal In Travel—Global Summit-2024” мукофоти Бухоро вилоятига топширилди.

    Жаноб Фазал Бахарддин ўз чиқишида янгиланган рейтингни шакиллантиришда ва Ўзбекистон томони ушбу нуфузли мукофотга совриндор бўлишига қатор омиллар муҳим аҳамиятга эга бўлганини таъкидлади. 

    Бунда аввало давлат очиқлиги, виза талаблари, транспорт ва инфраструктура қулайлиги, шунингдек, коммуникациялар мавжудлиги, мақсадли маркетинг, мулоқот қобилияти, манфаатдор томонларнинг хабардорлиги, қолаверса, муҳит жозибадорлиги, бунда хавфсизлик ва ташриф буюрувчиларга турар жой ва бошқа қулайликлар яратилгани, асосий сайёҳлик хизматлари, ноёб халқаро тажриба ва янгиликлар жорий қилинаётгани каби жиҳатларга тўхталиб ўтилди. 

    Халқаро ташкилот асосчиси Фазал Бахарддин юқоридаги омилларни ва юртимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни инобатга олиб, халқаро рейтингда Ўзбекистон Республикаси 2021 йилга нисбатан 7-ўринга кўтарилганини ва 2022 йил учун янгиланган рейтингда умумий 9-ўринни эгаллаб, Сингапур ҳамда Баҳрейн давлатлари қаторида топ, яъни халқаро рейтинги юқори ҳисобланган пешқадам 10 та давлат рўйхатидан ўрин олганлигини мамнуният билан қайд этди.

    Бундан ташқари, Сингапурдаги хизмат сафари ва халқаро нуфузли анжуман жараёнида Ботиржон Шахриёров бошчилигидаги Бухоро вилояти делегацияси Ўзбекистон Республикасининг Сингапурдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Қаюмов билан ҳамкорликда бир қатор хорижий ташкилот ва компаниялар раҳбарлари билан ўзаро музокаралар олиб борди.Жумладан, “Pacific Аsia Travel”—Тинч Океани Осиё саёҳатлар уюшмаси элчиси, жаноб Сон Хва Вонг, Филиппин туризм департаменти котиби муовини Мйра Паз Валдеросса, Ислом туризм маркази бош директори, жаноб Низран Нурдин, Жанубий-Шарқий Осиёда мурожаатлар билан ишлаш маркази висе-президенти Аиша Ислом, “Silk Road Fund CО.LTD”—Ипак йўли жамғармаси президентининг кенгаш аъзоси Чаи Хуэжин, Сингапур мусаввирлари ва тижорат уюшмаси бош менеджери Меҳрибан Эсин Арслан сингари ўнга яқин компания мутасаддилари серқуёш мамлакатимизнинг кўҳна ва ҳамиша навқирон Бухоро шаҳри ва унинг бугунги сайёҳлик салоҳияти, мавжуд имкониятлар ҳақида қизиқиш билдиришди. Самимий ва дўстона руҳда кечган мулоқотларда келгусидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга доир ҳамкорлик масалалари келишиб олинди.

    02.06.2024, 19:19   Изоҳ (0)   3743
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоийда қалбаки алкоголь ва акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

    02.06.2024, 19:11

    Наманганда телефон сотиш ҳақидаги ёлғон эълон орқали фуқарони чув туширган йигит ушланди

    02.06.2024, 18:35

    “Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегарадош ҳудудларида ҳамкорлик орқали умумий фаровонлик” лойиҳаси якунига этди

    02.06.2024, 17:40

    Тошкент ҳавосида кислород етишмовчилиги кузатилгани айтилмоқда

    02.06.2024, 16:55

    Qatar Airways Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бошлади (фото)

    02.06.2024, 15:25

    Ўзбекистонда инфляция кескин кўтарилди. Қайси товар ва хизматлар нархи ошгани маълум қилинди

    02.06.2024, 14:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ёзги таътилдан кейин бола тез-тез касал бўлса: фарзандлар иммунитетини ошириш сирлари

    Фарзанд | 15 август, 18:20

    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

    Реклама | 15 август, 18:11

    Швейцарияда пластик чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланди

    Дунё | 15 август, 18:05

    Трансфермаркет жароҳат олган футболчилардан “рамзий терма жамоа” тузди

    Спорт | 15 август, 18:00

    Ишлаб чиқариш соҳасида энг кўп солиқ тўлаган корхоналар маълум қилинди

    Ўзбекистон | 15 август, 17:40

    Жефф Безоснинг рафиқаси “Жеймс Бонд” фильмида суратга тушиши мумкин

    Кино | 15 август, 17:20

    Покистонда отишма ва мушакбозлик оқибатида 100 дан ортиқ одам жароҳатланди

    Дунё | 15 август, 17:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.