• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда мукофот фондисиз реклама акцияларини ўтказиш, дарсликлар ва дафтарларга реклама жойлаштириш тақиқланмоқда

    7 март куни Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Сенат матбуот хизмати

    Фото: Сенат матбуот хизмати

    Мажлисда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида кўриб чиқилиши режалаштирилган масалалар дастлабки тарзда муҳокама қилинган. Хусусан, сенаторлар янги таҳрирдаги «Реклама тўғрисида»ги қонунга эътибор қаратган.

    Таъкидланишича, амалдаги қонунчилик ҳужжатларида умумий тусга эга бўлган ва ишламайдиган нормалар мавжудлиги, улар реклама фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тўлиқ қамраб олмагани ҳуқуқни қўллаш амалиётида кўплаб ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабаб бўлмоқда.

    Биргина 2021 йилда реклама соҳасида 15 486 та қонун бузарлик ҳолати аниқланган. Жумладан, ташқи реклама ва бошқа рекламаларда 10 249 та, дарахтлардаги реклама ва эълонларда 3416 та, дори-дармон ва биологик фаол қўшимчалар рекламасида 658 та, тамаки ва алкагол маҳсулоти рекламаси 499 та, букмекерлик ва тотализаторлар хизматлари рекламаси 260 та, маданий мерос объектлари бўйича 150 та, хусусий таълим ва тиббиёт муассасалари 110 та, рағбатлантирувчи конкурс ва акциялар 103 та ҳолат қайд этилган.

    Янги таҳрирдаги қонунга қонуности ҳужжатлар нормалари ҳам киритилган. Қонунга амалиёт ва хорижий тажриба таҳлили асосида рағбатлантирувчи реклама акцияларини ташкил этиш ва ўтказишга оид нормалар киритилган. Хусусан, тегишли мукофот фондисиз рағбатлантирувчи реклама акцияларини ўтказиш тақиқланмоқда.

    Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида реклама давлат тилида тарқатилиши, қўшимча равишда унинг таржимаси бошқа тилларда такрорланиши мумкинлиги белгиланмоқда. Қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда рекламага қўйиладиган талаблар кучайтирилиб, янги нормалар киритиляпти.

    Фото: Сенат матбуот хизмати

    Фото: Сенат матбуот хизмати

    Бундан ташқари, дарсликлар ва дафтарларда реклама жойлаштириш, реклама нархларини хорижий валютада кўрсатиш, ахлоқ ва маънавиятнинг умумқабул қилинган нормаларига зид келувчи шакл, ибора ва образлардан фойдаланиш, товарнинг асосий хусусиятлари тўғрисидаги маълумотларни истеъмолчидан яшириш тақиқланмоқда.

    Шунингдек, айрим турдаги реклама воситалари орқали реклама тарқатишнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланяпти. Жумладан, телеканаллар эфирида тарқатилаётган рекламанинг умумий давомийлиги кўрсатув вақтининг бир соати учун йигирма фоиздан, бироқ бир суткада кўрсатув вақтининг ўн беш фоизидан ошиши мумкин эмас. Давомийлиги ўн дақиқадан кам бўлган телекўрсатувларни реклама билан узиб қўйишга ва реклама билан бирга намойиш этишга йўл қўйилмайди.

    Қонуннинг яна бир муҳим жиҳати она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш тақиқланмоқда.

    Сенаторлар муҳокама жараёнида қонунда баён этилган айрим моддаларнинг амалиётга татбиқ этилиши билан боғлиқ ҳолатларга ҳам эътибор қаратган. Мажлисда кун тартибидаги масалалар юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинган.

    Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йилда тотализатор ва букмекерликни реклама қилувчи 30 дан ортиқ сайт блоклангани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: «Реклама тўловдан қатъи назар жойлаштирилади». «Кундалик» платформасида аёллар гигиеник воситаси реклама қилинганига изоҳ берилди

    08.03.2022, 15:57   Изоҳ (0)   17777
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорақалпоғистон ва яна учта вилоятда миллий боғлар ташкил этилади

    08.03.2022, 14:54

    Ўзбекистонда уй ва автомобиль хариди вақтида нотариус учун тўланадиган божлар камайтирилиши мумкин

    08.03.2022, 14:14

    «Дадам овозимни эшитиб, йиғлаб юборган». Тошкент метросининг доимий йўловчиларига ёд бўлган овоз эгаси Муслима Муродова билан суҳбат

    08.03.2022, 13:34

    Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Мухтор Муҳитдинов лавозимидан озод этилди

    08.03.2022, 13:15

    «Президентимиз шуни маъқул кўрдими, демак сабаблари бор». Ўзбекистондаги аёл ҳокимлар ишдан олинган ва қўмита раислигига кўтарилган ҳамкасблари ҳақида

    08.03.2022, 12:38

    Ўзбекистонда кунлик касалланишлар сони кескин камайди — сўнгги суткада 27 кишида коронавирус тасдиқланди

    08.03.2022, 12:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.