28 ёшли Ноппаджит Мин Сомбунсата Таиландда кутилмаганда ижтимоий тармоқлар юлдузи ва моделлик бизнесининг янги юзига айланди. Ҳаммаси россиялик кўча фотографи Семён Резчиков қизни кўча супураётганида видеога олиб TikTok’га жойлаганидан бошланди.

Мин оддий кийимда кўчани супуриб юрган, лекин шу билан бирга ажойиб харизматик кўриниш берган кадрлар интернетда тез тарқалди. Унинг табиий гўзаллиги ва жозибадорлиги моделлик агентликларининг эътиборини тортди.
Кўча супурувчидан моделликгача
Унинг янги фаолиятидаги биринчи қадам култ мақомига эга бўлган таиландлик “Иблиснинг санъати” қўрқинчли фильми образида суратга тушиш бўлди. Визажистлар унинг юзини қўрқинчли, лекин мафтункор қилиб бўяшди ва бу яна бир бор ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлди.

Ҳозир Мин брендлар билан ҳамкорлик қилади ва ҳатто таиландлик Nong Chatʼs Browit косметика компаниясининг юзига айланди. Унинг ҳикояси дунё бўйлаб минглаб одамларни руҳлантиради ва ҳаётни ўзгартириш имконияти ҳар қандай жойдан келиши мумкинлигини исботлайди — ҳатто TikTokъдаги тасодифий видеодан ҳам.
“Ҳеч қачон ҳаётим бу қадар ўзгаришини ўйламагандим. Мен фақат ўз ишимни қилаётган эдим, энди эса менда янги нарсани синаб кўриш имконияти бор”, деди Мин интервьюсида.
Унинг мисоли ижтимоий тармоқлар ва истеъдодли фотографлар дунёга янги юлдузларни қандай очиши мумкинлигини кўрсатади.
“Ким билади, балки кейинги машҳур шахс ҳозирда кўчани супуриб юрибди ёки бурчакдаги кафеда ишлаётгандир?”, дейилади хабарда.

Изоҳ (0)