Президент Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқанддаги Конгресс марказининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда эман дарахтини экди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маросим икки қардош халқ ўртасидаги кўп асрлик мустаҳкам дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, Ўзбекистон—Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш борасидаги қатъий интилишнинг рамзи бўлди.



Изоҳ (0)